Иқтисодий соҳа вазифалари:
- шартномавий муносабатлар мониторинги;
- пул, кридет сиёсати;
- хорижий инвестицияларни жалб этиш;
- солиқ ва суғурта имтиёзларини жорий этиш;
- бозор муносабатларини тартибга солиш
1.1.2-расм. Инновацион муҳитда ўзаро ҳамкорлик тизими1
А.Ю.Скачкаво ҳам ўз илмий тадқиқот ишида сабзавотчиликни ривожлантириш, кластер типидаги интеграция жараёнини яратиш ҳамда маркетинг соҳасини чуқурлаштириш, саноатни ривожлантиришда кадрлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтган.1 Бу эса кластерларда фаолият юритаётган кадрлар малакаси уларнинг меҳнат самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини кўрсатиб беради.
Фикримизча кадрлар малакаси уларни қайта тайёрлаш, соҳа йўналишлари бўйича ўқитиш, кадрларга хориж тажрибаси ўрганиш учун амалиётларни ташкил этиш кластерлар фаолиятига ижобий натижа беради. Шу сабабли мева-сабзавотчилик кластерлари ОТМ ва ИТИ лари билан ҳамкорликни кучайтириш улар ўртасида илмий-амалий лойиҳаларни тадбиқ этиш натижасида самарага эришиш мумкинлигини кўрсатади.
Р.А.Каримов олиб борган тадқиқотида замонавий кластер тушунчалари, кластернинг шакллари, иқтисодий алоқалари, мева-сабзавотчиликни кичик тармоғида кластерларни шакллантириш ва ташкил этишни илмий асослаб берган.2 Минтақа иқлими ва давлат сиёсатидан келиб чиқиб мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш уларни эркин рақобатбардош қилиб шакллантириш бугунги куннинг асосий масаласи бўлиб қолмоқда.
Фикримизча мева-сабзавотчилик кластерларининг соҳага янгича усул сифатида йўналтирилганлиги бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан сақлаш, қайта ишлаш, экспорт тизимининг мавжудлиги кластерни ажратиб турадиган муҳим жиҳат бўлиб ҳисобланади. Кластерлар, қоидага кўра, замонавий ишлаб чиқариш технологиялари ва инновацион техника соҳасида илғор ўсиш ва келгусида янги «бозор талабларига» чиқиши кутилаётган ёки амалга оширилаётган жойларда шакллантирилади. Бундай кластерларнинг фаолияти қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
- мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини ривожланган хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш асосида улардан ҳудудий шароитларга мос ҳамда мева-сабзавотчилик соҳасига кластер тизимини жорий қилишда хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
- жаҳон стандарти талабига тўлиқ жавоб берадиган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, истиқболда уларнинг селекция, уруғчилик ва кўчатчилигини кластерлар ва ИТИлар ҳамкорлигида минтақа иқлим шароитидан келиб чиқиб ўзлаштириш ва ривожлантириш;
- интенсив технологиялар асосида мева-сабзавот экинларини экиш, маҳсулот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи тизимни, шунингдек замонавий инновацион, ресурс тежайдиган технологияларни мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш жараёнига жорий қилиш ва ҳалқаро стандартларга жавоб берадиган тизимни жорий этиш лозим.
Давлат кластер сиёсатининг мақсади ривожланишнинг кластерли моделини жорий қилиш воситасида агросаноат мажмуаси иқтисодиётнинг рақобатбардошлик даражасини ошириш учун шароитлар яратиш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |