2.1.1-расм. 2021 йилда ҳудудлар кесимида сабзавот етиштириш кўрсаткичи2
Ҳудудлар бўйича сабзавот етиштириш таркибининг асосий қисмини Самарқанд вилояти эгалламоқда, унинг улуши 16,1 % га тенг бўлди. Шунингдек, юқори улушга эга Андижон (15,1 %), Фарғона (10,9 %), Сурхондарё (9,8 %) ва Тошкент (9,7 %) вилоятларида қайд этилди. Паст кўрсаткичлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида (2,8 %) кузатилганлигини кўришимиз мумкин. Юқори ўсиш суръатлари Самарқанд (106,9 %), Наманган (106,5 %), Сурхондарё (105,2 %) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (105,1 %) қайд этилди. 3
2021 йилда хўжалик тоифалари орасида мева ва резаворлар етиштиришнинг энг катта ҳажми 1 567,4 минг т. ёки умумий етиштириш ҳажмидан 54,9 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд этилди. 2020- йилнинг мос даврига нисбатан фермер хўжаликларида 5,5 % ўсиш кузатилди.1
2.1.2-расм. 2021 йилда ҳудудлар кесимида мева етиштириш кўрсаткичи2
Етиштирилган мева ва резаворлар умумий ҳажмида ҳудудлар бўйича энг юқори улуш Андижон (23,0 %), Фарғона (13,0 %), Самарқанд (12,6 %), Наманган (10,4 %) ва Бухоро (9,2 %) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, мева ва резаворлар умумий ҳажмида энг кам улуш, Сирдарё вилояти (1,5 %) ва Қорақалпоғистон Республикасида (2,2 %) кузатилди. Кўрсатиб ўтилган даврларда юқори ўсиш суръатлари Қорақалпоғистон Республикасида (106,9 %), Сирдарё (105,7 %), Қашқадарё (105,6 %), Сурхондарё (104,9 %), Наманган (104,8 %) вилоятларида қайд этмоқда.3
Мамлакатимиз мева-сабзавотчилик тармоғини тубдан ўзгартириш ҳамда янги замонавий технологияларни жалб қилиш орқали юқори самарадорликка эришиш имконини берувчи кластерларни ташкил этилиши тармоқнинг асосий локамотиви бўлишини таъминлайди. Бинобарин соҳада тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш, биргина хўжаликлар негизида ечилмаслиги шу билан бир қаторда давлат миқёсида қаралиши янги хўжалик шаклларининг жорий этилишига асос бўлди. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхоналар, МЧЖлар негизида ташкил этилган боғдорчилик, сабзавотчилик тармоқлари бугунги куннинг талаб даражасидаги сифатли маҳсулотларини етказишдаги узулишларни мева-сабзавотчилик кластерлари орқали бартараф этиш кўзланган. Мамлакатимизда мева-сабзавотга бўлган талабнинг ортиб бориши натижасида эркин бозор нархлар мутоносиблигининг келиб чиқиши кўзатилмоқда.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг ўзида мева-сабзавотларнинг асосий тўплами йил давомида бир ярим баробардан кўпроқ, аниқроғи 53 фоиз қимматлашган. Шу билан бирга, сабзавотлар нархи мевалар нархига қараганда анча тез ўсди. Мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи ўсиши ёки пасайишининг сабаблари ва истиқболлари чуқур таҳлил этилиш ҳамда илмий асосланиши ва шу билан бирга ижтимоий ҳолатдан келиб чиқиб мева-сабзавот маҳсулотлари таннархини пасайтириш зарур бўлади.
Сабзавот маҳсулотларижумладан, картошкани ҳисобга оладиган бўлсак, 2021 йил нархларини 2020 йил нархлари билан таққослаганда, йилига тахминан 85 % га ошганини кўриш мумкин. Шунингдек, мазкур қиймат айни давр учун яъни кунлик истеъмолнинг ортиши билан таққосласак рекорд даражада юқори ҳисобланади. Шу боис соҳага маҳсулот етиштиришнинг янги шаклни кириб келиши ҳамда уни жорий этиш долзарблигини кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |