1.3.1-жадвал
Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкилий-иқтисодий асосларини ривожлантириш ва бошқаришда самарадорликни ифодаловчи натижавийлик билан боғлиқ кўрсаткичлар тизими ва уларни аниқлаш йўллари1
Т/р
|
Кўрсаткичнинг номи
|
Ҳисоблаш йўллари
|
1.
|
Кластерларнинг иқтисодий самарадорлиги (Кс)
|
Кс=(С/Жх)*100
С – кластерларда маҳсулот сотишдан тушган соф тушум (минг сўм); Жх – кластернинг умумий харажатлари (минг сўм).
|
2.
|
Кластерларда инновацион технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги (Кин)
|
Кин=(И1-И2)/Си
И1 –И2 инновация киритилган ва киритишдан олдинги ҳаражатлар (минг сўм); Си – Инновацион технологияга сарфланган маблағ (минг сўм).
|
3.
|
Кластерларда органик маҳсулот етиштириш самарадорлиги (Кос)
|
Кос=(Ор.д-Ор.х)-(Ау.д-Ау.х)
Ор.д- Органик маҳсулот етиштиришдаги даромад; Ор.х – Органик маҳсулот етиштиришдаги харажат (минг сўм); Ау.д-Анаънавий усулда маҳсулот етиштиришдаги даромад (минг сўм); Ау.х- Анаънавий усулда маҳсулот етиштиришдаги даромад(минг сўм).
|
4.
|
Инвестицияларни жалб этиш самарадорлиги (Кин)
|
Кин=Ик/Кс
Бин
Ик – Киритилган инвестиция маблағларнинг ўртача йиллик қиймати (минг сўм).
Кму= Кс /Му
|
5.
|
Кластерларда меҳнат унумдорлиги самарадорлиги (Кму)
|
Му – кластерларда хўжаликларида банд ходимларнинг ўртача йиллик сони.
|
6.
|
Мева-сабзавотчилик кластерларининг ўз маблағлари самарадорлиги (Кўз)
|
Кўз= Кс /Ўм
Ўм – ўз маблағларининг ўртача йиллик қиймати (минг сўм).
|
Мева-сабавотчилик кластерлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимига мазкур жадвал маълумотлари бўйича хулоса қилинадиган бўлса, олтита кўрсаткични ўз ичига олади. Кўрсаткичлар тизимининг афзаллиги шундаки, таҳлил қилинаётган категория ёки жараёнларнинг барча жиҳатларини ҳар томонлама ўзида қамраб олади ва унинг мазмунини тўлиқ ифода этади.
Мазкур ҳолатда ҳам мева-сабзавотчилик кластерлари фаолияти самарадорлигидан келиб чиқиладиган бўлса, кластер фаолиятини тўлиқ қамраб олган. Чунки мазкур соҳа фаолиятига нима жалб қилинган бўлса, ҳаммасининг самарадорлиги мавжуд.
Ўз навбатида мева-сабзавотчилик кластерларида истеъмол учун яратилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш ҳам қатор тадбирларни амалга оширишни талаб қилади. Шу сабабли, мева-сабзавот маҳсулотларни йиғиб-териб олиш жараёнида, уларни саралашда маҳсулотнинг бозордаги баҳоси ва истеъмолчилар талаби шаклланишига бевосита таъсир этувчи маҳсулотнинг қуйидаги муҳим кўрсаткичлари ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ:
- мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи кўриниши, маҳсулотлар турларига мос келувчи шакли, ранги, пишиб етилганлик даражаси, ташқи томонидаги механик таъсирлар асоратлари;
- мева-сабзавот маҳсулотларининг ўлчамлари бир хил бўлишига катта эътибор қаратиш лозим. Кузатишлар кўрсатишича, маҳсулот ҳаридоргирлиги аксарият ҳолларда мева-сабзавот маҳсулотлари ўлчамлари катта-кичиклигига эмас балки, бир хил ўлчамда сараланганлигига боғлиқ бўлиб қолмоқда;
- мева-сабзавот маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги уларнинг кимёвий таркибига ҳам боғлиқдир. Шу сабабли, мева-сабзавотларнинг кимёвий таркибини мунтазам равишда ўрганиб бориш, салгина меъёрдан четга чиқиш холатлари кузатилганда, зудлик билан олдини олиш чораларини кўриш лозим. Бунда мева-сабзавотларнинг ўзига хос таъми, ҳидлари, кўриниши ва шу каби бошқа кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олиниши лозим.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва унга инновацион технологияларни жалб этган ҳода иқтисодий самарадорлигини оширишнинг зарурий шартлари – турли агротехник тадбирларини вақтида ўтказиш асосида етиштириш ҳажмининг ўсишига эришиш мумкиндир. Шу билан бирга, таклиф этилаётган тадбирларнинг иқтисодий самарадорлигини ҳам аниқлаш мумкин.
Бугунги кунда кластерларнинг кўпчилиги ўз фаолиятида хизмат кўрсатиш соҳасини ҳам жорий этган ва ижара асосида фаолият юритиб келмоқда. Ушбу жараёнда самарадорликка эришиш учун ижарачилар молиявий маблағлар билан етарли миқдорда таъминланишига ҳам алоҳида эътибор бериш керак.
Ижарага берилган техника ва технологиялар ва хизмат кўрсатишдан олинадиган ижара ҳақи миқдорини ҳисоблаш учун:
а) ижарага берилган техника ва технологиялар ҳамда ер фонди майдони (гектарда);
б) ижарачи томонидан ўтган йилда бир гектардан олинган маҳсулотининг ўртача миқдори;
в) мутасадди ташкилотлар (давлат статистика органлари, монополияга қарши курашиш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш органлари ва бошқалар) маълумотларига асосан ҳудуд (вилоят)да мева-сабзавот маҳсулотларини ўтган йилдаги истеъмол бозоридаги ўртача нархини аниқлаш.
Юқорида маълумотлар асосида, ижара ҳақини қуйидаги формуласи аниқланади 1.
Киҳ = Т*Иў*Му*Ис/100
Бунда:
Киҳ — Кластернинг ижара ҳақи;
Т — бир бирлик техниканинг ўртача ишлаш қуввати;
Иў — ўртача ижара қиймати;
Му — Хизмат кўрсатиладиган умумий майдони;
Ис – ижара ҳақини ҳисоблаш ставкаси, фоизда.
Ижарага берилган техниканинг қуввати янгилиги алоҳида ҳисобга олиниши кўрсатилаётган хизмат сифатига ҳам таъсир кўрсатади буни ҳам алоҳида эътиборга олиш лозим.
Қишлоқ хўжалигида кластерлар кўринишидаги интеграциялашувни амалга ошириш мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига катта таъсир кўрсатади. Бундай тузилмаларни шакллантирилиши натижасида кўплаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларга жавоб топилади. Жумладан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш, янги замонавий юқори унум билан ишлайдиган қишлоқ хўжалик техникасига эга бўлиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида замонавий технологиялардан фойдаланиш, қишлоқда ишсизлик даражасини камайтириш, аҳолининг реал даромадларини ошириш ва умуман аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш амалга оширилади.
Истиқболда мева-сабзавот кластерлари олдида турган бу каби вазифаларни самарали равишда бажарилиши йирик миқдордаги маблағларни талаб этади. Бунинг учун мамлакатимизда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган, экспортбоп қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш учун уларга чет эл инвестицияларини жалб этиш кўламини ошириш талаб этилади. Чет эл инвестициялари жалб қилиш орқали қишлоқ жойларга мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи янги замонавий техника, ускуна ва технологиялар кириб келиши ва кўплаб қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилишига замин яратади. Бу эса ўз навбатида вақтинчалик бўш ишчи кучларини янги иш билан таъминлаш, янгидан-янги сифатли, рақобатбардош, замон талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар мева-сабзавотчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |