Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Инновацион технологиялар жорий этилиши йўналишида



Download 1,07 Mb.
bet22/77
Sana08.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#537705
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77
Bog'liq
Дисс. Ж.Розиқов 14.03.2022 кафедрага (2)

Инновацион технологиялар жорий этилиши йўналишида:

  • мева-сабзавотчилик экинлари селекцияси ва навшуносликда инновацион технологияларни кенг жорий этилиши;

  • ишлаб чиқариш жараёнларида “ақлли қишлоқ хўжалиги” элементларининг тадбиқ этилиши;

  • инновацион технологиялар асосида роботлашган тизимнинг жорий этилиши;

  • тупроқ, сув, ҳаво таркибини аниқлашда геоахборот тизимини жорий этилиши ва услубий кўрсатгичини баҳолаш даражасининг юқорилиги;

  • мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришда диверсификациялаш тадбирларини кенг жорий этилиши ва бошқалар.

Бундан ташқари, мева-сабзавотчилик кластерлари маҳсулот ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш каби ўзаро узвий боғлиқ бўғинлардан иборатлиги сабабли уни иқтисодий самарадорлигига баҳо беришда хар бир бўғин учун алоҳида ёндошув асосида кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарур бўлади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, мева-сабзвотчиликда ишлаб чиқариш жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари ҳам самарадорлик кўрсаткичларига баҳо беришда ҳам алоҳида ёндашишни тақозо этади. Мева- сабзавотчиликда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг якуний иқтисодий натижалари ҳар бир экиндан олинган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин бир марта аниқланиши кластерлар самарадорлигини баҳолашда нисбийликни келтириб чиқаради. Чунки мавжуд техника воситаси ва ускунасидан ҳар бир агротехника жараёнида унумли фойдаланишга қарамасдан турли омиллар таъсирида маҳсулот сотишда якуний молиявий натижа паст даражада бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бундай вазиятда мавжуд техник ва технологик салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ҳаққоний баҳолаш имконияти камаяди.
Кўп холларда мева-сабзавотларнинг харид нархлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида ягона ҳукмрон истеъмолчилари ҳисобланган қайта ишловчи корхоналар ва тайёрлов ташкилотлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланмоқда. Ишлаб чиқарувчилар етказиб берилган маҳсулот учун тўловларнинг кечикиши ҳолатига дуч келмоқдалар. Бу эса, етиштириб берувчи хўжаликларининг даромадларига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Мева-сабзавотчилик кластерларини тизимли ташкил этиш ва бошқаришда муҳим вазифалар қаторида қуйидагиларни киритиш орқали уларни ташкилий-иқтисодий тузилма сифатида самарали бошқаришга эришиш имконияти туғилади:
- самарали уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш;
- мева-сабзавот етиштириш миқдорини кўпайтириш ва ассортиментини истеъмолчилар талабига мослаштириш;
- мева-сабзавотчилик кластерларида етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларнинг таннархи паст бўлишини таъминлаш;
- мева-сабзавотчилик кластерларидаги иқтисодий субъектларда, айниқса, ёрдамчи ва саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигини ошириш,
- барча иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
- мева-сабзавотчилик кластерлари иштирокидаги барча муносабатларни бошқаришда менежментнинг замонавий усуллари ва тамойиллари асосида ташкил этиш;
- мева-сабзавотчилик кластерида ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этишнинг самарали шаклларидан фойдаланиш. Бунда иш бажариш усулларини такомиллаштиришга, иш жойларини ташкил этиш ва хизмат кўрсатишга, меҳнат қилиш шароитларини яхшилашга, бажариладиган меҳнатни меъёрлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш.
Муаммони ҳал этиш учун бир қанча ташкилий, ижтимоий-иқтисодий тадбирларни амалга ошириш, жумладан, кластерларда иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва бошқарувни такомиллаштириш зарур бўлади. Бу жараённи бир нечта йўналишлар бўйича амалга ошириш мумкин. Масалан, республика ҳудудларида мева-сабзавотчиликка мос иқлим шароитларини эътиборга олган ҳолда кластерларни мақсадга мувофиқ жойлаштириб, уларни ихтисослаштириш жараёнларини ривожлантириш лозим.
Ҳукуматимиз томонидан мева-сабзавотчилик соҳасига эътибор қаратилиши мавжуд муаммоларни бартараф этиши билан бир қаторда, янги интенсив технологияларни олиб кириш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланишни асосий мақсад қилиб белгилаб беради.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мева-сабзавотчилик кластерларини иқтисодий кўрсаткичлари ва самарадорлигини оширишда муҳим омилларни ҳисобга олиб, бошқарувни ҳам тўғри йўлга қўйиш лозим.
Бунда кластерлар негизида барча харажатлар ҳисобга олинади ҳамда иқтисодий самарадорлик ошириб борилади.
Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини қуйидаги кўрсаткичлар белгилайди1.
1. Ҳосилдорлик ц/га;
2. 1 т маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи, сўм;
3. 1 га экиндан ялпи фойда ёки даромад, сўм;
4. 1 сўм ишлаб чиқариш ҳаражатларидан ялпи даромад ёки фойда, сўм;
5. 1 киши/соатга ялпи даромад ёки фойда, сўм;
6. 1 га жорий баҳоларда пул нархида ялпи даромаднинг чиқиши, сўм;
7. Меҳнат унумдорлиги (1 киши/соат, ўртача бир йиллик ишчи ҳисобида маҳсулот ишлаб чиқарилиши);
8. Маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллиги, %.
Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда ҳар бир харажатнинг тўлиқ ҳисобга олиниши кластерлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Меваларни ресурстежамкорлик коффициенти (Кр) ўзлаштирилаётган технологияларнинг жами харажатларини анъанавий технологияларнинг жами харажатларига нисбати қуйидаги формулада ҳисобланди:

Кр –ресурстежамкорлик коэффициенти
ИЧХўз – ўзлаштирилаётган технологияни ишлаб чиқариш харажатлари
ИЧХа – анъанавий технологияни ишлаб чиқариш харажатлари.
Инновацияни ялпи ўсиш коэффиценти ўзлаштирилаётган технологияларни ялпи фойдасини (ЯФўз) технологияларни ўсими ялпи фойдасига (ЯФ) нисбати билан тавсифланади.

Олиб борилган тадқиқот ишимизда мева-сабзавотчилик ишлаб чиқариш самарадорлик кўрсаткичларини қуйидаги формулалар орқали ҳисоблаш мумкин. (1.3.1-жадвал)

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish