2.2.2-жадвал
Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган мева-сабзавотчилик кластери ва фермер хўжаликларининг иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили1
№
|
Кўрсаткичлар
|
Ўлчов бирлиги
|
Маҳсулот етиштириш
|
Фарқ
(-,+)
|
“Emir Fruit Industry” МЧЖ мева-сабзавотчилик кластери
|
“Kelajak zamini” фермер хўжалиги
|
1
|
Жами ҳосил олинадиган ер майдон
|
(га)
|
70
|
13
|
57
|
2
|
Мева етиштири
|
(га/т)
|
15,5
|
12,3
|
3,2
|
3
|
Сабзавот етиштириш
|
(1/га тонна)
|
17,6
|
14,7
|
2,9
|
4
|
Маҳсулотларни сақлаш қуввати
|
(тонна)
|
600
|
0
|
600
|
5
|
Маҳсулотларни қайта ишлаш қуввати
|
(тонна)
|
1000
|
0
|
1000
|
6
|
Ҳўл ҳолда сотилган маҳсулот (1/кг сотиш нархи ўртача (мева 10000) (сабзавот 3000) 13 000 сўм.)
|
(минг сўм)
|
445,000
|
112,500
|
332,500
|
7
|
Қайта ишлаб сотиш натижасида (1/кг сотиш нархи ўртача 30000)
|
(минг сўм)
|
1,356 000
|
0
|
1,356 000
|
8
|
Яратилган иш ўринлар
|
(сони)
|
43
|
8
|
35
|
9
|
Техникалар сони
|
(дона)
|
45
|
2
|
43
|
10
|
Электр энергияси сарфи
|
(минг сўм)
|
36,000
|
600
|
35,400
|
11
|
Минерал ўғит сотиб олиш ҳаражатлари
|
(минг сўм)
|
77,000
|
8000
|
69,000
|
12
|
Кимёвий воситалар сотиб олиш харажатлари
|
(минг сўм)
|
68,000
|
4,500
|
63,500
|
13
|
Ёқилғи мойлаш материаллари харажатлари
|
(минг сўм)
|
80,000
|
4,500
|
75,500
|
14
|
Иш ҳақи харажатлари
|
(минг сўм)
|
1,032 000
|
76,000
|
956,000
|
15
|
Амортизация
|
(минг сўм)
|
4,700
|
300
|
4,400
|
16
|
Транспорт харажатлари
|
(минг сўм)
|
30,000
|
100
|
29,900
|
17
|
Бошқа харажатлар
|
(минг сўм)
|
45,000
|
1,000
|
44,000
|
18
|
Маркетинг ва модернизация
|
(минг сўм)
|
17,000
|
550
|
16,450
|
19
|
Жами ҳаражат
|
(минг сўм)
|
1, 299 000
|
95,550
|
1,203 450
|
20
|
Даромад
|
(минг сўм)
|
1,801 000
|
112,500
|
1,688 500
|
21
|
Соф фойда
|
(минг сўм)
|
502,000
|
16,950
|
485,050
|
22
|
Рентабеллик
|
(%)
|
138,6
|
117,7
|
20,9
|
Мева-сабзавотчилик соҳасидаги кластерларда ўзаро муносабатларни ташкил этишда ҳар бир қатнашчининг ҳолатини баҳолаш ва ривожланишини ҳисобга олиш зарур бўлади. Бу ҳолатга эришиш учун қуйидаги йўналишларни амалга оширилиши зарур:
вилоят мева-сабзавотчилик тармоғининг ривожланиш ҳолатини баҳолаш ва истиқболдаги натижаларга эришиш анъанасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш.
кластерни ташкил этиш мақсадини аниқ белгилаш ва барча қатнашчилар мақсадларини шу асосий мақсадга мослаштириш.
ҳар бир қатнашчининг ва умуман мажмуанинг ривожланиш моделини ишлаб чиқиш ва ундаги мезонларни ўрнатиш.
мева-сабзавотчилик тармоғидаги кластерларнинг атроф-муҳитга ва экологияга таъсирини инобатга олиш. Зарур ҳолларда атроф-муҳитнинг яхшиланишига таъсирини ошириш бўйича тадбирлар тузиш.
Мамлакат иқтисодиётининг истиқболдаги ривожланишида мева-сабзавотчилик тармоғида кластерларнинг ижобий таъсирини ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтиришдаги ролини инобатга олиб, давлат бу соҳани ривожланишида ўз таъсирини ўтказиши ва зарур ҳолларда қўллаб-қувватлаши зарур. Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этилишида асосий харажатларнининг бир қисмини давлат ўз зиммасига олиши мақсадга мувофиқдир. ривожланган мамлакатларнинг бу соҳадаги фаолиятини таҳлили уларда давлат томонидан катта эътибор қаратилаётганини кўрсатмоқда.
Шу боис, ушбу мева-сабзавотчилик кластерларнинг бошқарув тузилмасини шакллантиришда фермер хўжаликларига, деҳқон ва МЧЖ хўжаликлари фаолиятини ҳамкорликда қамраб олиш ва улар билан соҳа бўйича мавжуд муаамоларни бартараф этиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, мева-сабзавотчилик кластерларининг етиштириш кўсаткичларини ошишига ва юқори иқтисодий самарадорликка эришиш билан изоҳланади.
Юқорида келтириб ўтилган мева-сабзвотчилик кластерининг бошқарув тузилмаси мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш иқлим шароитга мос навларни кўпайтиришга ҳамда аҳолини сифатли, арзон мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондиришга хизмат қилиши белгилаб берилган.
Тадқиқотимиз объекти сифатида ўрганилаётган Бухоро вилоятидаги мева-сабзавотчилик кластерлари фаолияти юзасидан, қуйидагича хулосаларга келинди:
мева-сабзавотчилик кластерларида етиштирилган маҳсулотларнинг товарлилик даражасини ошириш;
мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва сифат талабларига мувофиқ стандартлаштириш ҳамда сертификатлаш жараёнларига эътибор қаратиш;
мева-сабзавотчилик кластерларида етиштирилган маҳсулотларни жаҳон бозорларига ва истеъмолчига етказиш учун логистик транспорт тизимини кенг йўлга қўйиш;
мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришда замонавий менежмент усуллари ва инновациялардан фойдаланишни тадбиқ этиш;
мева-сабзавотчилик кластерларини ривожланиши ва самарадорлигини ошириш учун, энг аввало, хўжаликнинг SWOT-таҳлилини амалга ошириш лозим бўлади.
Мева-сабзавотчилик кластерларида омиллар таъсир этиш даражасига кўра, ички ва ташқи омилларга, шунингдек, олинадиган натижага кўра, ижобий ва салбий омилларга бўлинган ҳолда ўрганилди.
Бухоро вилояти мева-сабзавотчилик кластерларида ривожлантириш ва бошқаришнинг SWOT-таҳлили қуйида келтирилган (2.2.3-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |