-аҳолининг сифатли мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабани тўла қондириш;
-мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш натижасидан улардан турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ички истеъмолдан ташқари экспорт ҳажмини ошириш;
-қишлоқ ҳудудларида саноат корхоналарини ташкил этиш ҳисобидан янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини бўш турган қатламини бандлигини таъминлаш;
-мева-сабзавотчилик соҳасида фаолият олиб борувчи субъектлар ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий муносабатларни тўлиқ тартибга солиш;
-мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда қиймат занжирини яратиш ва замонавий бошқарув усулларидан кенг фойдаланиш;
-мева-сабзавотчилик тармоғида фаолият юритаётган корхоналарнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ошишига имконият яратиш;
-маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ресурс тежамкор технологиялардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш;
-мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш орқали ҳўл холда сотишга нисбатан 15 баравардан ортиқ даромад кўришга эришиш;
-банк ва бошқа молия ташкилотлар билан пул-кредит сиёсатини тўғри ташкил этиш ва кредиторлик қарзларини вақтида қайтаришлик имкониятини мавжудлиги;
-аҳоли даромадини ошириш ва молиявий рағбатлантириш механизмини ташкил этилиши хисобига;
-қайта ишланган маҳсулотни экспорт қилиш натижасида валюта тушумини ошириш ва ҳ.к.
-аҳолининг санитаргиена талабларига тўла жавоб бераоладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
-қишлоқ ҳудудларида агротуризм зоналарини ташкил этиш ва аҳолининг яшаш даражасини тубдан ўзгартириш;
-ижтимоий қўллаб қувватлаш орқали аҳолининг ночор қатламини моддий рағбатлантириш ва х.к.
Бу ишларни амалга ошириш учун кластерлар учун ягона рақамлаштирилган платформани яратиш, бу орқали кластерлар фаолиятини таҳлил қилиш, маҳсулот сотиш ва сотиб олиш, етказиб бериш ҳизматини жорий қилиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини бир тизимга бирлашишини таъминлаш зарур. Шу боис, ҳар бир кластер ўз мақсадини белгилаши умумий мақсадни тўлдиришга хизмат қилиши таъминланади. Мева-сабзавотчилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги маҳсулот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак бунда кластерлар улушнинг юқорилиги билан бир қаторда доимий иш жараёнининг таъминланганлиги алоҳида эътиборга олинган. (2.2.2-жадвал)
Маълумки, фермер хўжаликларида ишлаб чиқариши яққол ифодаланган мавсумий характерга эга бўлиб, унда иш даври йил давомида меҳнат ресурсларидан бир текисда фойдаланмаслик натижасида ишлаб чиқариш даврига мос келмайди, айрим пайтларда ишчи кучининг етишмаслиги, бошқа пайтларда эса, ортиқчалиги кузатилади. Бундан айниқса, вегетация даврида ишчи кучи камроқ талаб қилинадиган, ҳосилни йиғиб олиш мавсумида эса унинг етишмаслиги сезиладиган мевачилик ва узумчилик кўпроқда азият чекади. Шунга ўхшаш ҳолат экинларни бир йўла экиш ва алмашлаб экиш усулларини қўллаш, сабзавотларни пленка остида етиштириш технологияларидан фойдаланиш ҳисобига ишчи кучига эҳтиёж ва ундан фойдаланишда ўзгаришлар нисбатан кичик бўлган сабзавотчиликда ҳам кузатилади.
Кластер ва фермер хўжаликлари ўртасидаги таққослама таҳлилни кўриб чиқадиган бўлсак, бунда кластернинг соф фойдаси фермер хўжалигининг соф фойдасидан 40 баробар ортиқлиги ҳамда рентабеллик кўрсаткичи 20,9 % га юқори эканлигини кўриш мумкин. Шу билан бир қаторда кластерлар негизида 100 дан ортиқ иш ўрниларининг яратилиши алоҳида аҳамият касб этади.