Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 1,07 Mb.
bet46/77
Sana08.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#537705
TuriДиссертация
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77
Bog'liq
Дисс. Ж.Розиқов 14.03.2022 кафедрага (2)

Маҳсулот турлари

1

Асунcион

3

Картошка, пиёз, помидор

2

Алто Парана

1

Помидор

3

Марказий

2

Помидор, сабзи

4

Жониндаю

1

Қалампир

5

Будурашмия.БД Ҳаес

1

Помидор

Сабзавотларни қайта ишлаш усуллари сифатида консервалаш, музлатиш, қуритиш, тузлаш ва бошқалар мавжуд бўлиб, юқоридаги жадвалга кўра, Парагвайдаги мавжуд кластерлар консервалаш, қадоқлаш ва музлатилган маҳсулотлар кўринишида ишлаб чиқаришни йўлга қўйилганни кўриш мумкин. Бундан ташқари, Парагвайда сабзавот етиштириш юқори ҳароратларда ва кучли ёмғирли мавсумга асосланган. Бундай шароитда ишлаб чиқариш бактериал касалликларни кўпайишига ва маҳсулот сифатига таъсир кўрсатади. Маҳсулотнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш учун мавжуд ишлаб чиқариш шароитларига мос келадиган ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ва ҳосил сифатини яхшилаш давлатнинг асосий масаласи ҳисобланади.


Кластерларда маҳсулотларни қайта ишлаш жиҳатидан қуйидаги талабларни бажариши лозим. Бунда:

  • етиштирилаётган ҳосил майдонлари ва сақлаш, қайта ишлаш корхоналари ўртасидаги масофа узоқ бўлмаслиги;

  • қайта ишлаш корхоналари учун сабзавот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, соҳани рағбатлантириш ва шарт-шароит билан таъминланганлиги;

  • экспорт учун сабзавот ҳамда қайта ишланган сабзавот маҳсулотларига халқаро стандарт асосида технологияларни жалб этилиши;

  • консерваланган сабзавотлар учун мамлакат ички ва ташқи бозорини кенгайтириш ва инвеситцияларни жалб қилишни таъминлаш.

Парагвайда хом ашё сифатида етиштирилган сабзавотларни қайта ишлаш заводларига сотиш нархи бу кластерни шакллантиришда жуда муҳимдир. Мамлакатда сабзавот кластерлари кичик фермерлар учун афзаллик беради. Шу билан бирга, фермерларга сабзавот етиштиришда ишлов бериш технологиялари бўйича техник назорат ва экин майдонларини кенгайтириш фаолияти бўйича кўплаб хизмат кўрсатиши ҳамда фермер хўжаликларини бошқаришда юзага келадиган муаммоларни биргаликда ҳал этиши, сабзавот етиштирувчи фермер хўжаликларига шартнома тузиш шартлари ва талабларини бажаришда ва мавжуд муаммоларни ечимини топишда имконият яратиб беради. Агар бундай яхшиланишларни амалга ошириш имконияти кенг йўлга қўйилса, кластерлар ва фермер хўжалиги қайта ишлаш саноати билан барқарор алоқа қилиш мумкин.
Парагвай сабзавотчилик кластерларида маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш бўйича кўплаб муаммолар мавжуд. Кластерни шакллантиришнинг зарурий шарти сифатида хусусий компаниялар ташаббус кўрсатишлари лозимлиги, бироқ, хусусий компанияларга қўшилишни кутиш вақт йўқотилишига олиб келиши мумкин. Кластерлар ҳамда кичик фермерлар турмуш даражасини ошириш учун ҳукумат томонидан фаол қўллаб-қувватлаш асосий чора-тадбирларни мақсад қилиб олиниши кўрсатиб ўтилган. Бунда: биринчидан: қишлоқ хўжалиги корхоналари, кластерлар ва фермер хўжаликлари учун давлат томонидан маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш учун маблағлар тақдим этилиши лозим. иккинчидан: қишлоқ хўжалиги кооператив бирлашмалари, кластерлар, хусусий компаниялар, уюшмалар билан қўшма корхона заводини қуришга таклиф берилиши хукуматнинг экин майдонлари, миқдори, сотиш нархи ва бошқаларни таъминлашда кафолат бериши. учинчидан: етиштирилган сабзавот маҳсулотларини Европа Иттифоқи ва Шимолий Aмерика бозорларига йўналтиришда давлат экспорт сиёсатини қўллаб-қувватлаши лозим.
Мамлакат фуқароларининг ҳаёт даражасини яхшилаш, сифатли бўлган маҳсулотларга бўлган талабини тўлиқ қонидириш ва хилма-хил рационга эришиш Парагвайнинг иқтисодий ривожланишидаги муҳим мақсадларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Парагвайнинг қишлоқ хўжалиги сектори турли хил асосий озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан, мевачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишдан иборат.
Мамлакат аҳолисининг юқори сифатли ва арзон мева маҳсулотларига бўлган талаби ортиб бораётганлиги сабабли, мева маҳсулотларни етиштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва кластерларни ривожлантиришни тақозо этилмоқда. Унинг амалга оширилиши фақат мева ишлаб чиқаришни кўпайтириш эмас шунингдек мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва чекка ҳудудларда янги иш ўринларини яратишдан иборат.
Парагвайда мевачилик кластерларининг маҳсулотлари асосан етиштирилган мевалар ёки қайта ишланган мевалар бўлади. Умуман олганда, кластерлар тўғридан-тўғри мева маҳсулотларини экспорт қилишлари мумкин. Мамлакатда мева маҳсулотларини ишлаб чиқариш суръати кескин камайиши ички бозорда ўз таъсирини кўрсатиши билан бир қаторда нархларнинг кескин ошишига олиб келади. Мевачилик кластерларининг асосий вазифаси ҳам мамлакат аҳолисини мева маҳсуотларига бўлган талабини қондириш ҳамда экспортга йўнатиришдан иборат.
Бугунги кунда малакатда фаолият кўрсатаётган кластерлар апелсин шарбати қайта ишланган маҳсулотларнинг энг катта улушига эга. Парагвайда бир йилда ўртача 446,000 тонна цитрус мевалари (апелсин, мандарин, грейфурт, лимон ва бошқалар) ишлаб чиқарилади. Парагвайда фаолият кўрсатаётган мевачилик кластерлари асосан мева маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланиб келишмоқда (2.3.6-жадвал).

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish