2.3.6-жадвал
Мевачилик кластери билан боғлиқ ишлаб чиқариш саноатининг ҳолати1
№
|
Мевачилик кластерларининг жойлашув минтақаси
|
Неча турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга мослашганлиги
|
Маҳсулот турлари
|
1
|
Асунcион
|
4
|
Апелсин, мандарин, олма, ўрик
|
2
|
Cордиллера
|
3
|
Олма, ёнғоқ, ўрик
|
3
|
Cаагуазу
|
1
|
Олма
|
4
|
Итапуа
|
3
|
Апелсин, мандарин, олма
|
5
|
Парагуари
|
1
|
Мандарин
|
Мева одатда сабзавотлардан кўра зарарланиш ҳолати камроқ бўлганлиги ташишда сақлашда бир қанча қулайлик бўлганлиги сабабли, кластерларни бошқаришда қарор қабул қилишда имконият мевачиликда юқорироқ баҳоланади. Шу нуқтаи назардан, меваларни ишлаб чиқариш жойлари ва қайта ишлаш объектлари орасидаги масофа сабзавотчилик кластерлариларники каби қисқа бўлиши шарт эмас. Бироқ, ишлаб чиқариш майдони ва завод бир-бирига яқин жойлашган бўлса, жисмоний тақсимот қиймати чекланиши мумкин. Парагвай ҳолатида Итапуа мева-сабзавотчилик кластери юқорида айтиб ўтилган ишлаб чиқариш майдонларини тақсимлаш асосида ягона тизимда фаолият олиб бораётган кластер ҳисобланади.
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида кластерларни ташкил этиш соҳасида маълум бир ютуқ ва тажрибалар эришилган бўлиб, бу тажриба натижаларини малакат миқёсида кенг тадбиқ этиб келмоқдалар. Бу йўналишда кластер фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш ишлари Европа мамлакатлари, Осиё мамлакатларида ҳам амалга оширилган.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчилик кластерларни шакллантириш ва ташкил этиш масалалари бўйича Жанубий Корея мамлакати жадалроқ ва самаралироқ фаолият олиб бормоқда. Шу жумладан, бу мамлакатда қишлоқ хўжалигида кластерларни ташкил этиш, бошқариш соҳасида ҳам ўзига хос тажриба тўпланган. Шу боис, Жанубий Кореядаги машҳур Сунчанг мева-сабзавотлардан турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш кластери тажрибасини кўриб чиқамиз. Ушбу кластер маҳаллий ҳокимият томонидан бошқарилади. Сунчанг мева-сабзавотчилик кластери ловия, қалампир, қулупнай, олхўри каби мева-сабзавотлардан турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ушбу кластер юқори фойда олиш мақсади бўлиши билан биргаликда, Корея ҳукуматининг қишлоқ ҳудудларида демографик ҳолатни яхшилаш, тарихий анъаналар асосида ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларига саноатни олиб кириш дастурлари асосида ташкил этилган.
Жанубий Кореядаги машҳур Сунчанг паста ишлаб чиқариш кластери таркибида 9780 гектар экин майдони мавжуд бўлиб, 5292 та фермер хўжалигида фаолият олиб бормоқда. Ушбу кластерда ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти 12331 нафар киши томонидан амалга оширилмоқда. Сунчанг мева-сабзавотчилик кластери таркибида илмий тадқиқотлар олиб борувчи бўлимлар ҳам мавжуд бўлиб, улар самарали равишда фаолият олиб бормоқдалар. Жанубий Кореянинг Сунчанг шаҳарчасида ҳаммаси бўлиб 30 минг аҳоли истиқомат қилади. Сунчанг шаҳрининг ҳозирги вақтдаги йиллик экспорти ҳажми 1 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда. Сунчанг мева-сабзавотчилик кластери ташкил этилиши натижасида туристларнинг ташрифи ҳам ортиб, туризм соҳасини ҳам йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилган. Қишлоқ хўжалигидаги кластерларни ўрганиш мақсадида ушбу кичик бир ҳудудга ҳар йили ўртача 12 000 сайёҳ ташриф буюради. Сунчанг мева-сабзавотчилик кластерининг тажрибасидан қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш, тарихий анъаналар асосида соя, қалампир каби маҳсулотларни ферментация қилишда оилавий корхоналарни ва уйларни аслича сақлаб қолиш ҳамда туризм объектига айлантириш, агротуризм (шаҳар аҳолиси ва болалар учун ўз қўллари билан мева-сабзавотларни узиш ёки уларни қайта ишлаб, тайёрлашда иштирок этиши), қишлоқда меҳмонхона бизнесини йўлга қўйишда, фестиваль ва турли тадбирлар ўтказишда фойдаланса бўлади. Жанубий Кореядаги машҳур Сунчанг паста ишлаб чиқариш кластерида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи деҳқон ва фермерлар учун ахборот-маслаҳат маркази ташкил қилинган ва у томонидан ахборотларни сақлаш, қайта ишлаш ва зарур бўлган холларда етказиб бериш йўлга қўйилган. Бу каби фаолият фермер хўжаликларини зарур бўлган ахборотларни қидириш ва таҳлил қилиш билан боғлиқ бўлган ишлардан халос қилади. Сунчанг мева-сабзавотчилик кластерининг қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш бўйича ҳам маълум тажриба тўпланган Сунчанг кластерида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бу марказда 27 киши фаолият олиб боради. Улардан, 6 таси профессор, 2 таси оддий ишчи ва 4 та техник ходим ҳамда 15 нафар бошқа мутахассислар фаолият юритади. Бу марказ уч йўналишда ишлайди:
-қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг янги навларини яратиш;
-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг янги технология ва усулларни ишлаб чиқиш;
-кластерда фаолият юритувчи субъектлар фаолиятида янги қайта ишлаш технологияларини жорий этиш.
Жанубий Кореядаги ана шундай ривожланган мева-сабзавотчилик класитерларидан яна бири Чунгдо кластеридир. Ушбу қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи кластер 2009 йилда ташкил этилган. Кластерда Жанубий Кореядаги уруғсиз хурмонинг 65 фоизи етиштирилади. Фермер хўжаликлари билан биргаликда бошқариладиган ушбу кластер хурмодан йил давомида янги узилган, ярим қуритилган, қуритилган, ферментация қилинган хурмолар, хурмо ёғи ва шарбати, ранг ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Чунгдо кластерининг фаолиятида хурмо етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, маркетинг ва рекламани ривожлантириш, сотув ҳажмини ошириш фаолиятлари интеграциялаштирилган. Бу агрокластерда ҳам илмий фаолиятга асосий эътибор берилган. Хурмо етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, турли маҳсулотларни сифатини бузмаган ҳолда тайёрлаш ва шу каби масалалар билан шуғулланадиган бу марказ фаолиятида йирик ижобий натижаларга эришилган. Юқоридаги икки агрокластер фаолиятида қатнашаётган фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик фаолияти иштирокчиларининг даромадалари ва самарадорлик кўрсаткичларини ошишига эришилган.1
Жанубий Кореянинг Мункиеонг мевачилик кластери шу ҳудуддаги кичик бизнес корхоналари ҳаракати асосида ташкил этилган. Ушбу кластер асосан олма меваси билан боғлиқ фаолиятларни интеграция қилиш натижасида ташкил этилган бўлиб, у истеъмолчиларга олма ва уни қайта ишлашдан олинадиган кўплаб маҳсулотларни таклиф қилади. Жанубий Кореянинг Мункиеонг мева кластери фаолиятидан катта миқдорда фойда олишга эришилди ҳамда аҳолининг катта қисми иш жойлари билан таъминланди. Ушбу мисоллардан келиб чиқиб, Жанубий Кореяда агрокластерларни шакллантириш ва ривожлантириш заруриятини юзага келтирган омилларни аниқладик:
қишлоқ хўжалигининг ривожланишига давлат томонидан алоҳида тартибга солиш механизмини ишлаб чиқиш, йўлга қўйиш ва амалий ёрдам берилиши;
мамлакат ва унинг ҳудудларидаги миллий анъана ва қадриятлардан фойдаланиш, уларни сақлаб қолиш ва замонавийлаштириш асосида янги йўналишларни ривожлантириш. Ҳудди шу омилдан мамлакатимизда ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, водий вилоятлари иқлим шароитида мевалардан, олма, хурмо ва нок бўйича, Фарғона ва Самарқандда узум, Бухоро ва Андижонда бодринг, помидор ва бошқа сабзавотларни қайта ишлаш бўйича кластерларни ташкил этиш;
ҳудудларнинг ихтисослашуви ва жадал ривожланишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлилигини ошириш ва мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш;
давлат, фермер хўжаликлари, қайта ишлаш корхоналари, илмий тадқиқот муассасалари маҳсулот етиштириш занжирини биргаликда фаолият юритишини таъминлаш механизми;
хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш механизмини яратиш;
инновацион фаолиятни жадал амалга ошириш, унга асосланган ишлаб чиқаришни ташкил этишга устуворлик бериш ва бу жараёнларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини яратиш;
меҳнат ресурсларини бошқариш, ривожлантириш зарурияти, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича механизмни яратиш.
Хитой Халқ Республикаси бугунги кунда дунёда асосий мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда етачилик қилиб келмоқда шу билан бирга Хитой қишлоқ хўжалиги 300 миллиондан ортиқ фермерларни иш билан таъминлайдиган муҳим саноат зонаси ҳисобланади. Мева-сабзавот экспорти бўйича биринчи, импорти бўйича эса иккинчи ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам мамлакат аграр соҳада кўплаб соҳаларда илғор бўлиб, инновациялар ва қишлоқ хўжалиги технологияларини фаол равишда тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Қишлоқ хўжалигида юқори самарадорликка эришиш ҳамда аҳоли талабини қондириш мақсадида мамлакатда 2025-йилга қадар деярли барча тоифадаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилишини режалаштириб, улар сифати ва ишончлилиги қишлоқ хўжалигини саноат интеграцияси билан боғлашни асосий мақсад қилиб олинган. Хитойнинг ақлли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори 2019 йилда 13,7 миллиард доллардан 2022 йилда эса бу кўрсаткич 26,8 миллиард долларга ўсиши кутилмоқда.
Хитойнинг аҳоли жон бошига мева маҳсулотлари истеъмоли 2017 йилда 138 кгни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 152 кгни ташкил этган. (2.3.7-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |