Бандихон туманининг Фермер хўжаликлари томонидан пахта етиштириш кўрсаткичлари тахлили.
№
|
Худудлар
|
Яллама Агро Файз ф/х
|
Бандихон Нур Хикмат ф/х
|
Қуёшли Юрт ф/х
|
Хикматулло Йўлдошев ф/х
|
1
|
Ишловчилар сони, киши
|
22
|
31
|
12
|
16
|
2
|
Пахта экин майдони, га
|
41,8
|
69,6
|
21,5
|
30,2
|
3
|
Ҳосилдорлик, ц/га
|
12,5
|
25,0
|
33,8
|
42,3
|
4
|
Ялпи ҳосил, тонна
|
52,2
|
174,3
|
72,7
|
127,8
|
5
|
Ялпи маҳсулот, минг сўм
|
146 160,0
|
477 582,0
|
204 287,0
|
421 806,0
|
6
|
Таннарх, минг сўм
|
135 198,0
|
453 180,0
|
178 115,0
|
350 226,8
|
7
|
Соф фойда, минг сўм
|
10 962,0
|
24 402,0
|
26 172,0
|
71 579,2
|
8
|
Рентабеллик, %
|
8,1
|
5,4
|
14,7
|
20,4
|
9
|
Бир гектар ҳисобига олинган:
|
|
|
|
|
|
Ялпи маҳсулот, минг сўм
|
3 496,7
|
6 861,8
|
9 501,7
|
13 967,1
|
|
Соф фойда, минг сўм
|
262,2
|
350,6
|
1 217,3
|
2 370,2
|
12
|
Бир ишловчига тўғри келади:
|
|
|
|
|
|
Ялпи маҳсулот, минг сўм
|
6 643,6
|
15 405,9
|
17 023,9
|
26 362,9
|
|
Соф фойда, минг сўм
|
498,3
|
787,2
|
2 181,0
|
4 473,7
|
2.3.3-Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики Бандихон туманидаги Охунбобоев худудида 4та фермер хўжалигининг иқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинган. Бунда юқори ҳосилдоликга эришган фермер хўжалиги юқори самарадорликга эришган.
Тахлил қилган жадвалда 2014 йилда ғаллачиликка ихтисослашган 3 та массивнинг фаолиятини кўриб чиқилган бўлиб, Зангиота массиви экин майдони 62 га, Иттифоқ массмиви 150 га, Туркистон хўжалиги 241 га
3-диаграмма. Бандихон туманининг Фермер хўжаликлари томонидан пахта етиштириш кўрсаткичлари тахлили.
4-диаграмма. Бандихон туманининг Фермер хўжаликлари томонидан пахта етиштириш кўрсаткичлари тахлили.
бўлиб, хосилдорлик 45,53ц/га. Рентабеллик даражаси ҳам Зангиота фермер хўжалигида юқори 14,7 % ни ташкил этган. Демак, фермер хўжаликларини бошқарувдаги камчиликларни бартараф этиш йўли билан юқори самарадорликка эришиш мумкин.
Фермер хўжаликларида бошқариш тизимини такомиллаштириш ва унинг бошқарув органлари ўртасидаги ўзаро таъсирини мувофиқлаштириш мақсадида дастлаб вертикал тузилма бўйича ижрочи хокимият органларининг иш
5-диаграмма. Бандихон туманининг Фермер хўжаликлари томонидан пахта етиштириш кўрсаткичлари тахлили.
фаолиятини тартибга солиш, яъни бошқариш босқичлари бўйича бошқарув органлари ва бошқариш вазифаларини такомиллаштириш зарур.
Бугунги кунда инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш шароитида фермер хўжаликларининг ишлаб чиқаришни бошқариш самарадорлигини ошириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
-фермер хўжаликларининг ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва унумдорлигини оширишда ирригация ва мелиорация ишларини амалга ошириш;
фермер хўжликларида барча ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ва ер майдонларнинг ўзига хос хусусиятлардан келиб чиқиб экинларни жойлаштириш ва шунга мос равишда алмашлаб экишни ташкил қилиш;
фермер хўжаликларида юқори ҳосилдорликка эга бўлган экин навларини танлаш, экинларнинг касаллик ва зараркунандаалрига қарши курашиш;
меҳнат ресурсларини рағбатлантириш (меҳнат унумдорлигининг ошиши билан меҳнат ресурсларининг моддий манфаатдорлигни ошириш);
фермер хўжаликларида нооқишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун имтиёзли кредитлар ажратиш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
фермер хўжаликларида экологик тоза қишлоқ хўжалик ва ноқишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаршни йўлга қўйиш орқали уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш;
фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ўзаро иқтисодий муносабатларини бозор механизими асосида ташкил қилиш;
фермер хўжаликларининг шахсий қишлоқ хўжалик техникаси ва қишлоқ хўжалик машиналарга эга бўлишини таъминлаш мақсадда лизинг муносабатларини бозор талаблари асосида янада такомиллаштириш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш;
фермер хўжаликлари раҳбарларини бозор ҳақидаги, қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш агротехникаси ва қишлоқ хўжалик иқтисодиёти тўғрисида билим ва малакага эга бўлишини таъминлаш учун уларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш марказларини ишини янада такомиллаштириш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқиш лозим.
Давлат бошқарув органларининг сув хўжалиги ташкилотларида хўжалик механизмини тартибга солишдаги роли бевосита иқтисодий механизмлар ва моддий рағбатлантириш орқали ўсиб бориши лозим.
Фермер хўжалиги ташкилотларида рахбар ходимларнинг бошқариш самарадорлигини оширишда куйидаги тадбирларни амалга ошириш ва уларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир:
-хорижий мамлакатларнинг тажрибаларидан кенг фойдаланган ҳолда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникация воситаларини бошқарув тизимига кенг жорий этиш;
бошқарувнинг замонавий, илғор технологияларини жорий этиш, бунинг учун фермер хўжалиги ташкилотлари раҳбарларини замонавий билимлар асосида мунтазам малакасини ошириб боришини ташкил этиш;
-илмий-тадқиқот ва инновацияларни жорий этиш ишларини жадаллаштириш, шунингдек ходимларнинг ташаббусларини қўллаб -кувватлаш ва самарали меҳнатини мунтазам рағбатлантириб бориш;
-бошқарув жараёнини тўлиқ ва ишончли ахборотлар билан таъминлаш;
-бошқарув ходимлари томонидан қабул қилинадиган қарорлар хаётий бўлишлигини, яъни амалга оширилиши мумкин бўлган қарорлар қабул килинишини таъминлаш, бунинг учун бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда тизимли ёндашувдан кенг фойдаланиш, жумладан муаммони чуқур тахлил қилиш ва ўрганиб чиқиш асосида қабул қилиш;барча бошқарув ходимлари тезкор ишлашини таъминлаш, яъни вақтида ахборотларни олиш, қайта ишлаш, тахлил қилиш, қарорлар қабул қилиш ва уни ижрочига етказиш, бажарилишини назорат қилиш ва ҳоказо;бошқарув аппарати ишончли бўлиши керақ Ҳар - бир мутахассис бажарадиган вазифасидан, берилган ҳукукидан келиб чиққан ҳолда ишга катта маъсулият билан ёндашишини таъминлаш ва бунинг учун ҳар бир ходимга ишининг сифати учун тўлиқ жавобгарликни юклаш; ҳар бир иш бажарувчи, жамоа бўлинмаларини имкон қадар самарали, мақсад сари йуналтирилган биргалиқдаги ҳаракатини ташкил қилиш ва бунинг учун иш бажарувчиларга самарали таъсир этиш усуллари ва шакллари ҳамда ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш; иқтисодий ўзгаришлар ва ислоҳотларга мос равишда бошқарув ходимлари таркибини шакллантириш ва такомиллаштириш, бунинг учун ёш,малакали кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш; ходимлар устидан назоратни бир меъёрда олиб бориш, ташкилот мақсадига эришиш, изланиш, ўз устида ишлаши учун ходимларга имкон борича эркинлик бериш ва зарур шарт-шароитларни яратиб бериш; ташкилотдасоғлом психологик муҳитни яратишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва бунинг учун ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига ҳамда ваколатига мувофиқ вазифа ва топширикларни туғри ва одилона тақсимлаш; ҳар бир рахбар ўз имконияти ва бажара олиши мумкин бўлган доирасидаги ишларни бажариши, ортиқча вазифалар ва юкламаларни зиммасига олмаслик;
ташкилотда бошқариш самарадорлигига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, жумладан ички интизомга риоя этилмаслик холатларига чек кўйиш, ҳар бир ходимни лавозим мажбуриятларини тўлиқ бажаришга ундаш;
Шундай қилиб, юқорида келтирилган тадбирларни амалга ошириш ва уларга тўлиқ риоя қилиш фермер хўжалиги а раҳбар ходимларнинг бошқариш самарадорлигини ошириш ва шу асосда ишлаб чиқаришни йўлга кўйиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |