Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети термиз филиали


II БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ ВА ИШ ЮРИТИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ 23



Download 366,96 Kb.
bet2/19
Sana24.02.2022
Hajmi366,96 Kb.
#229675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1.Атхам

II БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ ВА ИШ ЮРИТИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ 23
2.1. Фермер хўжалигининг иқтисодий фаолияти кўрсаткичлари таҳлили 23
2.3. Фермер хўжалигини бошқаришда иш юритиш хизматидан фойдаланиш йўллари 30
III БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИШ ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ 42
3.1 Фермер хўжалигида бошқарув фаолиятини ташкил этишни яхшилаш йўллари 42
3.2. Фермер хўжалигида иш юритиш хизматини ташкил этишни яхшилаш йўллари 46
3.3. Фермер хўжаиклари фаолиятида иш юритиш тизимини ривожлантириш йўллари 52
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 60
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 62

КИРИШ


Тадқиқотнинг долзарблиги: Республикамиздаги фермер хўжаликларини ривожлантиришда иш юритинши ташкил этиш, унинг фаолиятини иқтисодий баҳолаш, ишюритувчининг фаолиятини самарали ташкил этиш, хужжатлаштириш ишларини юритиш, раҳбар тамонидан юритиладиган бошқарув ишларини режалаштириш, олиб бориш, иштирокчилар билан таъминлаш, қабулларни самарали ташкил этиш, ички ва ташқи ҳужжатларни, таёрлаш ва расмийлаштириш, жой- жойига жўнатиш ишларида учун малакали ходимлар етишмаслиги ва унинг бошқарувини тартибга солиш имконининг йўқлиги, иш юритувчи-референт хизматининг шаклланмаганлиги сабабли фермер хўжаликларида бошқарув фаолиятини такомиллаштириш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг демократик ҳусусиятларини кўрсатувчи шартларидан бири инсон ҳуқуқ ва эркинликларига қандай ёндашганлиги ҳамда унинг амалга ошиши учун шарт-шароитлар яратилганлиги билан белгиланади. Бозор муносабатларига асосланган демократик давлатимизнинг ҳар бир фуқаросининг ҳуқуқ ва эркинлиги тўлиқ таъминланган. Республика Конституцияси ва кўплаб қабул қилинган қонунларда, халқаро ҳужжатлар қоидаларига мос инсон ва улар фаолият юритувчи корхоналар ҳуқуқлари белгилаб қўйилди.
Мустақилликдан сўнг қишлоқ хўжалик корхоналарни ривожлантиришда биз учун таниш бўлмаган қонун-қоидалар, тушунчалар, хўжалик юритиш механизмлари, усуллари, тамойиллари кириб келди. Аграр тармоққа иҳтисослашган республика ижтимоий иытисодиётда мулкдорлар, тадбиркорлар, тижоратчилар, акционерлар, ижарачилар, банкирлар, биржа фаолияти, менежмент, маркетинг, брокер каби янги ижтимоий тузилмалар шаклланди. Бу фаолиятни ҳукумат томонидан қабул қилинган қонунлар асосида шакллантирилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалик корхоналарини ривожлантириш бўйича Ер кодекси, кооператив (ширкат) хўжалиги, фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги ҳамда давлат тасарруфидаги корхоналарни хусусийлаштириш тўғрисида, корхоналар тўғрисида кўплаб қонунлар қабул қилинди. Бу қонунларни амалиётга жорий этиш изчил амалга оширлмоқда. Бу иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишида ҳукумат раҳбарининг иқтисодий сиёсатни тўғри олиб борганлигидан далолат беради.
Ҳар бир корхона ёки мулкдорлар бугунги кунда бозор муносабатларида иш юритишни самарали йўлга қўйиб фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов “Шу билан бирга қонун ҳужжатлари бевосита таъсир кўрсатиш кучига эга бўлиш керак” деган йўл-йўриқлари асосида ҳужжатлардан фойдаланиш ва уни ҳужжатлаштиришни расмийлаштириш қонунда кўрсатилган тартиб қоидалар асосида юритилмоқда. Бунда халқ хўжалигининг ҳар бир тармоғида ҳужжатлаштириш ишлари белгиланган меъёрий ҳужжалар асосида янги шакллари амалиётга кенг кириб келмоқда.
Маҳсулот етиштирувчи ёки хизмат кўрсатувчи барча корхоналарни юридик мақомга эга бўлган корхона сифатида ташкил этиш асосан ҳужжатлар асосида ташкил этилади. Ҳужжатлар ҳақидаги тушунча ва унинг моҳияти, вазифаси, салбий оқибатлари тўғрисида ҳар бир раҳбар тушунчага эга бўлди.
Корхоналарда ишни юритиш қонунда белгиланган тартиб бўйича олиб борилади. Иш юритишнинг асосини ҳужжатлар ташкил қилади. Барча корхона, муассаса, ташкилотларда мазмунан, ҳажман ва шаклан хилма-хил бўлган ҳужжатлар меҳнат жамоасининг узлуксиз фаолиятини тартибга солади. Ҳужжатлар асосида иш юритиш кишилик жамияти шаклланиши билан пайдо бўлган. Кишилик жамиятининг тараққиёти ижтимоий-иқтисодий тузумнинг ўзгариб бориши, кишилар ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муносабатларнинг такомиллашиб бориши натижасида иш юритиш ишларида ҳужжатлар, ундан самарали фойдаланиш йўллари ўзгариб борган. Натижада ҳар бир тизимнинг ўзига хос қоидалари бўлиб, иш юритиш ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилган. Корхонанинг иш юритиш ҳужжатлари талаб бўйича расмийлаштирилган бўлса, барча иш жараёнларидаги фаолият самарали йўлга қўйилади. Сарф-харажатлар тежалиб, корхона ўз фаолиятини узлуксиз юритади.
Акс ҳолда корхонада иш юритиш ҳужжатлари талаб бўйича расмийлаштирилмаса корхонанинг иш юритиш фаолияти бузилади, олинадиган даромад кескин камайиб, жамоа ўртасида номутаносибликлар юзага келади.
Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш ва ҳужжатлар билан ишлаш масаласи, шунингдек, корхона раҳбарининг шуларни йўлга солиб турувчи мутахассиси бўлиши керак. Ўқув қўлланманинг асосий олига қўйган мақсади: корхоналарда иш юритишни ташкил этишда барча ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш, сақлаш, мониторинг олиб бориш, ҳисобот тайёрлаш ва уни архивга топшириш жараёнидаги мавжуд ҳужжатлардан самарали фойдаланишни ўз ичига олади. бу эса мутахассис кадрларни қонуний асосда иш юритишини таъминлайди.
Мамлакатиаизда хорижий давлатларнинг тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, қишлоқ хўжалигини иқтисодий ислоҳ этиш бўйича ўта муҳим чора-тадбирларни амалга оширилаётгани, қишлоқда бозорни жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклларини ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, ташкилий ҳамда молиявий ва иш юритиш шароитларни туғдуриб бериш бугунги кунда ҳал қилувчи омил бўлмоқда.
Фермер хщжаликларида иш юритишни ташкил этишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, хўжаликнинг иқтисодий фаолиятини ташкил этиш ва кооперациялашув жараёнларини ташкил этиш бўйича ўз ечимини топмаган муаммолар мавжуд бўлиб, битирув малакавий ишнинг асосий мавзуси юқоридагиларни ўрганишга қаратилган.
Фермер хўжаликларини иш юритишни ташкил қилиш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ўрганиш ва хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш бугунги кунда ўзининг ижобий ечимини кутаётган долзарб иқтисодий муаммолардан ҳисобланади. Шунинг учун, танланган мавзу бугунги кунда фермер хўжалигини ривожлантиришда долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган бўлиб, ўз олдига куйидаги максад ва вазифаларни куяди.

Download 366,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish