Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети термиз филиали


Фермер хўжаиклари фаолиятида иш юритиш тизимини ривожлантириш йўллари



Download 366,96 Kb.
bet15/19
Sana24.02.2022
Hajmi366,96 Kb.
#229675
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
1.Атхам

3.3. Фермер хўжаиклари фаолиятида иш юритиш тизимини ривожлантириш йўллари


Республикада бозор иқтисодиётига утиш муносабати билан иқтисодиётнинг барча соҳаларида ислохотлар олиб борилмоқда, чунончи иш юритиш соҳасида хам бир қанча камчиликлар мавжуд эдики, уларни тезда бартараф этишга тўғри келмоқда. Бунинг учун бу соҳада аввало ҳужжатлар билан ишлашга эътибор бериш ҳамда иложи борича иш юритиш жараёнини ихчамлаштириш лозим. Чунки раҳбарлар ҳужжатларни қабул қилганда улар нечоғлик содда ва ихчам бўлиши, унинг вақтини кўп эгалламаслиги лозим.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишни ишлаб чиқариш тараққиётига мувофиқ ташкил этишда ва такомиллаштиришда ҳужжатларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс бщлиб уни юритилишини тартибга солиш, ҳужжатлар сифатини ошириш, назоратга олиш бщйича ҳукуматимизнинг ыарор фармонлари қабул қилинган.
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилиниши муносабати билан, бозор иқтисодиётига ўтиш лозимлиги туфайли республикамизда янги вазият пайдо бўла бошлади. Иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар корхона мустақиллигини кучайтиришга олиб келмоқда. Ундан ташқари аралаш ва хусусий мулк асосида ҳар хил ишбилармонлик корхоналари ташкил қилинмокда. Бозор шароитда уларнинг иш натижасига бўлган маъсулияти ортиб бормоқда. Раҳбар корхонани самарали бошқаришда долзарб масалани ҳал қилиши лозим. Бошқариш маҳоратини чуқур эгаллаш учун ҳар қандай раҳбар ўз малакасини ошириш усулии, қайта ўқиш ва ўз тажрибасини мустаҳкамлаш замон талабидир.
Ҳозирги шароитда техниканинг ривожланиши ва ахборот тизимининг тезлиги корхона, ташкилот ва турли фирмаларда иш юритишни яхши йўлга қўйилмоқда.
Республикада ўзбек тили Давлат тили макомини олган корхона ва ташкилотларда иш юритиш яъни ҳужжатлар билан ишлаш, ўзбек тилида олиб борилмокда. Бу эса бошқарув ходимларининг ишларини енгиллаштиради.
Ўзбкистонда кейинги пайтларда компьютерлар билан ишлаш яхши йўлга қўйилмокди ва ана шу билан бирга интернет орқали чет эл тажрибаларидан фойдаланиб, ахборотларни узатиш, хатларни жўнатиш, фикр алмашиниш, хаттоки шартномалар тузиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Корхоналарнинг ҳар бир бўлимларида компьютерларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Илгари керакли ҳужжатларни турли хил каталоглардан қидириб топиб, шахс эгаларига топширгунча анча вақт сарфланарди. Ҳозир эса ҳужжатлар, иш папкалари, шартномалар ва бошқа хил ҳужжатлар компьютерга юкланиб архивнинг қайси қаторида қайси ҳужжат сақланишини осонлик билан топиш мумкин. Бу эса ўз навбатида вақтни ва қоғозни тежашга олиб келмокда.
Мажлис қарорларининг тайёрланиши ва ходимларга етказилишида ҳам копьютердан фойдаланилмоқда. Бундан ташқари қарорлар, янги қонун-қоидаларни бўлимларга тез етказишда факс ва замонавий ахборот воситаларидан унумли фойдаланилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган сиёсатлардан бири тадбиркорларга қулайликлар яратишдир. Айниқса сифатсиз ҳужжатларни тўлдириш, уларни тегишли шахсларга имзолатиш ва ана шу кабиларга чек қўйилди. Тадбиркор янги иш юритмоқчи бўлса, турли ташкилот ва фирмаларга кечаю-кундуз ҳисобот бериши ва уларга ўз фаолиятини мақсадини тушунтириб бериш ишлардан озод бўлмоқда. Бу ўз навбатида корхоналарда иш юритишни ихчамлаштириб, самарадорлигини оширмоқда.
Корхоналарда иш юритишни такомиллаштиришда ходимлар фолиятига илмий асосланган усулларни жорий қилишдир. Ҳужжат тузишни ўргатиш махсус таълим тизимида энг долзарб масаладир. Идора ходимларини тайёрлаш ва улар малакасини ошириш курсларини ҳамма жойда ташкил қилиш зарур. Коллеж ва олий ўқув юртларида ҳужжат тузишга оид махсус курслар жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Иш юритиш ҳолатини яхшилаш учун иш юритиш бўлинмаларини (умумий бўлимлар, девонхоналар, котиблар ва ҳоказо) ташкил қилишни яхшилаш, лавозимларнинг аниқ номенклатурасини, турли категориядаги корхона ва муассаса учун лавозимлар сони меъёрларини ишлаб чиқиш лозим.
Иш юритиш соҳасида меҳнат унумдорлигини ошириш ҳужжат тузиш ва ишлаш, шунингдек, ахборот олиш жараёнларини механизациялаш йўли билан амалга оширилмоғи керак. Ҳужжат устида ишлашнинг кўпгина жараёнлари учун техника воситалардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатлар турлари ва нусҳасини талаб бўйича камайтириш иш юритишни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса хар хил ҳужжатларни маълумотнома, ёзма маъруза, билдиришномаларни тайёрлашга тааллуқлидир. Бу ҳужжатларни иложи бўлса оғзаки, маъруза, фармойиш, хабарлар билан алмаштирилиши керак. Айрим ҳолларда янги ҳужжат тайёрлаш ўрнига ҳужжатни тегишли устхат билан қайтариш ёки телефонограмма бериш билан чекланиш мумкин.
Бошқарув ходимлари вақтини тежаш учун стандарт ҳужжатлардан кенгрок фойдаланиш керак. Шунинг учун хатлар намунавий матнлари бўйича махсус тематик тўпламлар ишлаб чиқиш ва уларни чоп этиш зарурдир.
Амалиётдан ва ҳар қандай тажрибалардан кўп нарсани ўрганилмоқда. Бу ўз навбатида ишни тўғри ташкил этиш ва тартибга солишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Республикада амалиётдан фойдаланиш катта самара келтиришини япон тажрибасидан фойдаланиди. Ундан ташқари, ижтимоий-маданий шароит, миллий анъаналар, катталарга ҳурмат, қонун-қоидаларга, тартиб-интизомга риоя қилиш азалдан бошлаб япон ва ўзбек халқларига мансубдир. Япон тажрибасининг устунлиги – агар ҳужжатлар тузишда хатоликка йўл қўйилса, раҳбар тамонидан ким айбдорлигини аниқлаш нотўғри деб ҳисоблайди. Асосий мақсад айбдорни топиш эмас, балки тезроқ йўл қўйилган хатонинг сабабини аниқлашдир. Шундай қилиб, бозор иқтисодиёти шароитида қонуний ва меъёрий ҳужжатлардан фойдаланиб, корхона ҳужжатларини ҳужжатлаштиришда иш юритишни тўғри ташкил қилишдан иборат. Қишлоқ хўжалигида иш юритишнинг бир қанча вазифалари мавжуд. Бу вазифаларнинг бажарилиши корхонадаги тизимларга боғлиқ. Корхоналардаиш юритиш юклатилган асосий вазифаларни бажаришга ёрдам беради. Иш юритишдаги вазифаларни қуйидагича йўлга қўйилади:

  • ҳужжатларда корхона ва бўлинмаларнинг ишини тўғри ва тез акс эттириш, яъни хар бир ҳужжатни тўла ўрганилиб, ишонч ҳосил қилиб ишни тез амалга ошириш керак;

  • хизматга доир барча ҳужжатларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва жўнатиш жараёнларини аниқ ҳамда тез бажариш. Бунда корхонага тегишли бўлган барча ҳужжатларни, қарор, қоидаларда қабул қилиб олиш, уни тасдиқлатилганидан сўнг қайд қилиб, белгиланган жойга тезлик билан жўнатилишини таъминлаш;

  • барча зарур маълумотларни корхонада ва архивда тез ва осон топиб олиш. Юқорида айтиб ўтилганидек, девонхоналарнинг тез хизмат кўрсатиши учун жиҳозланганда ишда унуми ортади ва хизмат кўрсатиш янада сифатли бўлади;

  • ҳужжатларнинг бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб туриш мумкин бўлсин. Назоратдан асосий мақсад ишнинг тезкорлиги ва ҳамма ҳужжатларни тўғри ва тез бажарилишини назорат қилишдан иборат.

Республиканинг биринчи президенти Президенти ва ҳукумати томонидан аграр секторда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун барча ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлари яратилишига алоҳида эътибор берилмоқда. Қишлоқ хўжалигида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари бўлиб, фермер хўжаликлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги Фармонида фермер хўжаликларини ривожлантириш устувор йўналиш сифатида белгиланди. Келажакда қишлоқ хўжалигида фермерлик фаолияти хўжалик юритишнинг асосий шакли бўлиши режалаштирилган. Чунки:

  • фермер хўжалиги қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантиришда ва тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга;

  • фермер хўжаликларида деҳқон ва ишлаб чиқариш воситалари ўртасида мустаҳкам иқтисодий-ҳуқуқий боғлиқлик юзага

  • келади;

  • деҳқонларда ишлаб чиқариш натижалари учун кучли иқтисодий маъсулият пайдо бўлади;

  • қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида фермер тўлиқ мустақилликка эга бўлади, у бозор талаби ва таклифи мувозанати доирасида ҳаракат қилади ва у давлат томонидан жорий этилган тартиб қоидаларга бўйсунади.

Фермер хўжалигининг асосий мақсади аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда ўз аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондириш учун кўпроқ сифатли маҳсулот етиштиришдан иборатдир.. Мустақилликка эришган қисқа давр ичида фермер хўжаликлари бошқа хўжалик юритиш субъектларига нисбатан ўзининг афзалликларинн яққол намоён қилди. Уларда ердан оқилона фойдаланиш, экинлар хосилдорлигини ошириш, умуман қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш бўйича юқори натижаларга эришилмоқда.Лекин фермер хщжалигини юошыаришда иш юритиш тизими талаб бщйича ривожланмаган. Шунинг учун хўжаликда иш юритиш ҳужжатларини тўғри юритиш, ҳисобини олиб бориш, кориб-референт ишларини ташкил этиш бўйича йўлланмалар ишлаб чиқилиши керак.
Бугунги кунда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 99 фоизи нодавлат сектор улушига тўғри келмоқда. Жумладан, 2016 йилда фермер хўжаликларининг ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришдаги салмоғи сезиларли даражада ошди ва 34 фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар таҳлили мамлакатимизда фермер хўжаликларининг ривожлантириш бўйича , иқтисодий ислоҳатлар олиб боришни тақоза зтади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўшимча тармоқ фаолияти ҳисобига етиштирилган маҳсулотлар фермер хўжаликларининг ички истеъмолига йўналтирилиши ва шунингдек бозорга чиқарилиши ҳам мумкин. Лекин, иқтисодий жиҳатдан қўшимча тармоқ юқори товарлилик даражасига эга бўлиши мақасдга мувофиқ. Бу кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлатиришда қўйилган мақсад ва вазифаларга ҳам мос келади. Лекин, фермер хўжаликлари мамлакат миқёсида сон ва сифат жиҳатидан ўсиб бориш билан бир қаторда, уларни янада ривожланишига, ўз имкониятларини тўлиқ амалга оширишларига тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар мавжуд.
Фермер хўжаликлари фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни уч гуруҳга бўлиш мумкин. Яъни иқтисодий, маъмурий- ташкилий ва ижтимоий-руҳий . Албатта, бундай туркумлаш ҳар бир омил тўғрисида етарли тасаввур бера олмайди. Бу ўз навбатида ҳар бир омилни алоҳида кўриб чиқишни тақозо қилади.
Фермер хўжалигига маъмурий-ташкилий жи=атларига а=амият бериш, улар фаолиятини давлат томонидан =ужжатлаштириш орыали бошыариш тизимини жорий этишни ыщллаш маысадга мувофиыдир. Фикримизча, бу борадаги илғор тажрибалар ўрганилиб, иқтисодиётимиз хусусиятларига мос келувчи иш юритиш шаклларини амалиётга жорий қилиш фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлашнинг ассосий воситаси сифатида қаралиши лозим.
Фермер хўжалигида менежмент тизими ишлаб чиқаришга бевосита боғлиқ бўлган харажатларга икки томонлама таъсир кўрсатади. Бир томондан қўшимча харажат, яъни хизматчиларнинг иш ҳақи, ишлаши учун зарур воситалар сақлаб туриш ва ишлатиш сарфлари ҳамда бевосита ва билвосита харажатлари юзага келади. Қишлоқ хўжалигида менежмент тизими ўз фаолияти учун қўшимча харажатларни талаб қилмасдан хўжалик фаолиятини яхшилашга кўмаклашади. Фермер хўжалигида менежмент тизими ишлаб чиқаришга бевосита боғлиқ бўлган харажатларга икки томонлама таъсир кўрсатади. Бир томондан қўшимча харажат, яъни хизматчиларнинг иш ҳақи, ишлаши учун зарур воситалар сақлаб туриш ва ишлатиш сарфлари ҳамда бевосита ва билвосита харажатлари юзага келади. Қишлоқ хўжалигида менежмент тизими ўз фаолияти учун қўшимча харажатларни талаб қилмасдан хўжалик фаолиятини яхшилашга кўмаклашади. Қишлоқ хўжалигида менежмент тизимининг самарадорлигини оширишда ўзига хос сарф-харажатлар ҳисобга олиниб, тартибга солиб борилиши зарур.
Фикримизча, бу муаммони ҳал қилиш учун фермерлар ўзаро келишган ҳолда етиштираётган маҳсулотларини сотиш ҳамда қайта ишлаш бўйича кооперацияга бирлашишлари мумкин. Кооперацияга бирлашиш ихтиёрий бўлиб, ҳар бир фермер ўз мустақиллигини сақлаб қолади. Кооперацияни тузишда фермерлар умумий йиғилиши (ташаббускор гуруҳ томонидан тайёрланади) кооперация кенгашини сайлайди. Кенгаш аъзолари кооперацияга кираётган фермерлар сонига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Кенгаш аъзоларининг сони 11-15 нафардан кўп бўлиши муайян тадбирларда уларнинг тўлиқ иштирокини таъминлашда мураккаблик туғдириши мумкмн. Кенгаш ўз аъзоларидан бирини бир йил муддатга раис қилиб сайлайди. Раис бир йил давомида Кенгаш номидан кооперация ишини бошқаради, иш юритади. Кенгаш билан келишилган ҳолда ижро аппаратини ташкил қилади ва унинг ишини назорат қилиб боради.
Ижро аппарати 3-4 кишидан иборат бўлиши мумкин. Унинг сон жиҳатидан қанча бўлишини ишловчиларга тўланадиган маош ва бошқа харажатлар миқдори ҳам Кенгаш томонидан белгиланади. Ижро аппарати асосан шартнома асосида фаолият юритадиган мутахассислардан иборат бўлиб, ёлланма ишга қабул қилинадиганларнинг мутахассислиги кооперациянинг йўналишига қараб белгиланади. Жумладан, маҳсулотни сотиш бўйича асосан маркетолог, молиячи, ҳуқуқшунослик ҳамда менеджер бўлиши мумкин.
Ижро аппаратининг банкда жорий ҳисоб рақами бўлиши керак. Ҳисоб рақамига фермерлар ижро аппарати харажатлари ва маош учун ажратиладиган маблағни ўтказиб берадилар. Харажатлар миқдори юқорида таъкидланганидек, Кенгаш томонидан белгиланади ва кооперация аъзоларига тақсимланади.
Ижро аппарати фермерлар Кенгаши томонидан унга берилган ваколат доирасида фаолият юритади. Агар кооперация фақат етиштирилган маҳсулотни сотиш бўйича тузилган бўлса иш фаолияти маркетинг билан боғлиқ масалаларни ҳал, қилишга йўналтирилган бўлади. Жумладан, маҳсулотни сотиш учун ҳаридор топиш, нархни белгилаш (кенгаш билан келишилган ҳолда), сотилган маҳсулот учун фермерлар ҳисоб рақамига маблағларни тушиириб бериш, шунингдек, фермерлар учун керакли бўлган моддий-техника ресурсларни сотиб олишга кўмаклашиш, уруғлик бўйича ахборот тайёрлаб бериш, фермерлар билан банк ўртасидаги муносабатларда фаол иштирок этиш (бизнес режа тузиш, банкда кредит ресурслари олиш ва кредитларни қайтариш), солиқ тўлаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилиш ва фермерлар билан хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасидаги муносабатларда бевосита иштирок этиш.
Кенгашнинг қарори билан фермерлар маблағини жамлаб (фермерлар биргалашиб банкдан кредит олишлари мумкин) маҳсулотни қайта ишлаш корхонаси қуришлари мумкин. Бунда маҳсулотни қайта ишлаш корхонаси қуриш ва унга керакли ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун маблағни ижро аппарати ҳисоб рақамидан тўплаши ёки ижро аппарати қошида махсус ҳисоб рақами очишлари мумкин. Бу ҳолатда ижро аппаратига қурилиш бўйича бир мутахассис қўшилиши ва шу мутахассис барча ишларни (лойиҳа ва смета тайёрлаш, қурилиш ташкилоти билан шартнома тузиш ва қурилиш ишларини назорат қилиб бориш, корхона қурилиш монтаж ишлари якунланганидан сўнг қабул қилиб олиш ва ишга тушириш) олиб боради.
Қайта ишлаш корхонасининг иш фаолияти қуйидагича ташкил қилиниши мумкин. Фермерлар корхонага керакли бўлган хомашёни етказиб берадилар ва маҳсулот қайта ишланиб, сотилган маҳсулотдан тушган маблағдан корхона харажатлари чегирилиб ташланганидан сўнг қолган маблағни топширилган хомашёга нисбатан мос равишда бўлинади. Бунда Кенгаш қарори билан соф фойданинг бир қисми корхонани ривожлантириш учун ҳам ажратилиши мумкин.
Бугунги кунда, мамлакатимиздаги фермер хўжаликларини ривожланиш жараёнларини таҳлил қилинганда маъмурий-ташкилий тавсифга эга бўлган муаммолар мавжудлиги асосан давлат идора ва ташкилотлари, хўжаликлар раҳбарларининг бу ишда барча зарур чора-тадбирларни етарли даражада амалга оширмаётганлиги билан изоҳланади.
Фермерлик ҳаракатига салбий таъсир қилувчи асосий омиллардан яна бири-турли доирадаги кишиларнинг фермер хўжалиги тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга эмаслиги натижасида унга қарши муносабатдир. Бундан ташқари, фермерликни янада равнақ топишига ҳалал берувчи сабаблардан бири - қишлоқ меҳнаткашларида шаклланиб қолган руҳий вазиятдир. Кўпчилик деҳқонлар ҳеч нарсага жавоб бермасликка, маъсулиятдан қочишга, хўжалик юмушлари тўғрисида қайғурмасликка кўникиб қолишган.
Фермер ҳар томонлама тайёрланган бўлиши, яъни у техникани бошқара олиши, агрономия ва ветеренария, иқтисод ва ҳуқуқни билиши керак. Бу сиз ҳақиқий, ишбилармон фермер бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун, аввало, фермер хўжаликларини ташкил этишда унинг раҳбарини танлашга бўлган талабни кучайтириш ва уни кўрик асосида олиб бориш; иккинчидан, барча қишлоқ ўқув муассасаларида фермерларни тайёрловчи махсус курслар очиш; учинчидан, бутун ўқув жараёнини фермерлар томонидан бевосита ишлаб чиқаришда муайян амалий малака олиш билан боғлаш лозим.
Баъзи фермер хўжаликларини муваффақиятсизликка учраши кўпинча хўжалик эгаларининг иқтисодий билимга эга эмасликларидан келиб чиқади. қўйиш фермер хўжалигини муваффақиятли ривожланишининг асоси ҳисобланади.
Фикримизча, деҳқонлар бугунги кунда иқтисодий ўзгаришларга, қишлоқдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга, хўжалик юритишнинг янги шаклларининг ривожланишига ўз муносабатларини билдиришлари, унда фаол иштирок этишлари учун уларга барча даражадаги тўла эркинлик берилиши лозим. Бундан ташқари, дастлабки ташкил топган фермер хўжаликларнинг эришаётган ютуқлари улардаги руҳий тўсиқларни бартараф этишнинг энг ишончли кафолатидир.
Умуман олганда, мамлакатимиздаги фермерлик ҳаракатига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш, таркибини аниқлаш уларни бартараф этиш учун бўлган саъй- ҳаракатларни янада кучайтириш имконини беради. Шунингдек, юқорида кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар билан бир қаторда, яна қуйидаги масалаларга ҳам эътибор бериш мақсадга мувофиқдир:

  • фермер хўжаликлари ривожланиши борасида қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши бўйича назоратни кучайтириш;

  • фермер хўжаликларининг фаолият юритишини тартибга солиб турувчи қонунчиликни, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини янада такомиллаштириш;

  • фермер хўжаликлари таркибида турли хил (ишлаб чиқариш, маҳсулотларни қайта ишлаш, сотиш ва истеъмол соҳасидаги) кичикбизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш;

  • кўп тармоқли фермерликлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни кенг ёритиб бориш; калсалтинг хизматини ташкил этиш; фермер хўжалиги даласида дала маданиятини шакиллантириш ва дала шийпонларини қуриш ишларини ташкил этиш ҳамда уларга ер ажратиш мақсадга мувофиқдир. Бозор муносабатлари шароитида юқоридаш мавжуд муаммо ва салбий ҳолатларни ижобий ҳал қилиш асосида фермер хўжаликларини истиқболли ривожлантиришга эришиш мумкин.

Шундай қилиб, фермер хўжаликлари фаолиятига тўсиқ бўлаётган муамоларни бартараф қилиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш зарур. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш солиққа тортиш, маҳсулотни қайта ишлаш ва экспорт қилиш учун шароит яратиб бериш,иш юритишни ташкил этиш, ресурслардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда илғор технологияларни жорий қилиш, товар маҳсулоти етиштириш учун қўшимча ер майдонлари ажратиш каби қатор масалаларни қамраб олиши лозим.



Download 366,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish