ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Аграр соҳани бозор муносабатлари шароитида ривожлантириш босқичма - босқич амалга оширилмоқда. Иқтисодиётимизнинг устувор тармоғи ҳисобланган аграр соҳада - фермерлар бугунги ҳаётимизнинг энг фаол, энг тадбиркор субъектлари бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун зарур шарт - шароитлар яратилиб, ишлаб чиқариш инфратузилмаси тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ фермер хўжаликлари янада ривожлантириш учун иш юритиш тизимини такомиллаштириш орқали маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуддир. Муаммоларни назарий ва амалий тадқиқ қилиш натижасида олинган илмий хулосалар қуйидагилардан иборат:
Қишлоқ хўжалигини юритишда бутунлай янги иқтисодий муносабатларни (фермерликни) шакллантириш ва хўжалик юритишнинг шунга мос тизимини вужудга келтириш орқали, аҳолини озиқ - овқат маҳсулотлари ва саноатни хомашёга бўлган талабини тўлароқ қондириб боришдан иборат бошлади .
Феремр хўжалигини бошқариш жараёнида энг катта бойлигимиз бўлган ернинг чинакам эгасига бериш, деҳқонда соҳиблик ҳиссини уйғотиш, мулкчилик масалаларини ҳал этиш, фермер хўжаликларини бошқарувини ташкил этиш учун уларнинг мулкка бўлган муносабатини ўзгартириб бориш зарур.
Фермер хўжаликларини ривожлантиришда энг муҳим вазифалардан бири бу қабул қилинган қонун, қарор ва фармонлар ҳамда меъёрий ҳужжатларни хўжаликлар фаолиятида самарали қўллашдан иборатдир. Чунки жойларда бошқарувнинг эскича усулларидан ҳали тамомила воз кечилгани йўқ. Маҳаллий бошқарув органларининг фермер хўжаликлари фаолиятига аралашуви ҳамон давом этмоқда, яни уларнинг иқтисодий ва технологик мустақилликлари йўлига сунъий тўсиқлар қўйилмоқда.
Фермер хўжалигидаги мавжуд муаммо ва салбий ҳолатларни ижобий ҳал этиш учун эса жаҳондаги ривожланган мамлакатлар тажрибаларини, иновацион янгиликларни, электрон бошыарув тизимини, корпоратив бошыаришни, биржалар фаолиятидан фойдаланиш тизимларини, экспорт ва импорт, тадбиркорлик фаолиятини кенгроқ ва тўлароқ ўрганиш, уларни фермер хщжалигидаги мавжуд ижтимоий шароитларни ва миллий ананаларимизни ҳисобга олган ҳолда жорий этишни ташкил этиш;
Жойларда фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар ташкил этилаётган бўлсада, фермерлар маҳсулот олишга (минерал ўғитлар, ёқилғи мойлаш материаллари) шартнома тузиш учун ортиқча маблағ ва вақт сарфлаб туман марказларига қатнашга мажбур бўлмоқдалар. Фермер хўжаликарининг янада тўлиқ иқтисодий ва молиявий мустақиллигини таъминлайдиган бошқарув тизимини яратиш, ҳамда фермер хўжаликларида менежмент фаолиятини яратиб маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан иборат.
Қишлоқ хўжалигик корхоналарида қонун хужжатларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш учун иш юритиш тизимини ва техник воситалар билан таъминлаш тизимини йўлга қўйиш керак.
Фермер хўжалиги раҳбарининг бошқарув фаолиятида мененжмент бошқарувини ташкил этиш орқали ҳўжаликда маҳсулот ҳажмини оширишга эътибор қаратиш керак.
Ҳужжатлар турлари ва нусҳасини энг кўп даражада камайтириш иш юритишни такомиллаштириш, янги ҳужжат тайёрлаш ўрнига ҳужжатни тегишли устхат билан қайтариш ёки телефонограмма бериш билан чеклаш, электрон хужжат юритишни йўлга қўйиш керак;
Фермер хўжалигида маҳсулотларни кўпайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш маысадида кооператив бошыарув ва ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш зарур;
.Бошқарув ходимлари вақтини тежаш учун стандарт ҳужжатлардан кенгроқ фойдаланиш, бунинг учун хатлар намунавий матнларининг махсус тематик тўпламларини ишлаб чиқиш ва амалиётда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
Ҳар қандай тажрибадан кўп нарсани ўрганса бўлади. Бу ўз навбатида ишни тўғри ташкил этиш ва тартибга солиш бўйича япон тажрибасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Фермер хужалигининг иш юритиш тизимини яхшилашда тадқиқотнинг натижаларидан бири бўлган котиб-референт хизматини ташкил этиш тизимини жорий этиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |