Таркибий бўлинма номлари
|
Лавозим
|
Штат бирлиги
сони
|
Ойлик
маош
|
Устама
ҳақ
|
Маъмурият
|
Директор
|
1
|
1 280 000
|
15 %
|
Бухгалтерия
|
Бухгалтер
|
1
|
1 250 000
|
10 %
|
|
Кассир
|
1
|
950 000
|
10 %
|
Ишлаб чиқариш бўлими
|
Ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи
|
1
|
1 250 000
|
10 %
|
|
Мастер
|
1
|
110000
|
10 %
|
|
4 разрядли тикувчи
|
3
|
780 000
|
8 %
|
|
3 разрядли тикувчи
|
4
|
600000
|
6 %
|
Омбор
|
Омбор мудири
|
1
|
600 000
|
5 %
|
|
Экспедитор ҳайдовчи
|
1
|
550 000
|
5 %
|
Ходимни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ (фармойиш)
Меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишга қабул қилинаётганларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш учун қўлланилади. Корхонага ишга қабул қилинаётган барча шахслар учун маъсул шахс томонидан тузилади.
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш)да қуйидагилар кўрсатилади: таркибий бўлинманинг номи, касб( лавозим), агар ходимга ишга қабул қилишда синов белгиланса синов муддати, ишга қабул қилиш шартлари ва ишнинг хусусиятлари (ўриндошлик асосида, бошқа ташкилотдан ўтказилган, вақтинчалик ишламаётган ходимнинг ўрнига, маълум турдаги ишларни бажариш учун ва б.).
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) раҳбар томонидан имзоланганидан сўнг ходимга билдирилади ва имзо қўйдирилади. Буйруқ асосида меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзув ёзилади, шахсий карточка(Т-2 шакл) тўлдирилади ва бухгалтерияда ходимнинг шахсий варақаси (Т-13 шакл) очилади.
Топшириқ:
Файз МЧЖ Н.Абдуллаев 12 мартдан сотиш бўлимига 7000000 сўм оклад билан ҳайдовчи лавозимига ишга қабул қилинди. Н.Абдуллаев учун ишга қабул қилиш ҳақида 56 сонли буйруқ тайёрланг
Ходимнинг шахсий карточкаси (Т-2 шакл)
Ушбу шакл ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш)га, меҳнат дафтарчаси, паспорт, ҳарбий билет, ўқув юртини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат, солиқ инспекциясида ҳисобда турганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар ҳамда ходимнинг ўзи тўғрисида тақдим этган маълумотларга асосан тўлдирилади.
Т-2 шаклнинг 1 “ чет тилини билиши” бўлимини 5 бандини тўлғазишда тил билиш даражаси кўрсатилади: “эркин гаплашаман”, “ўқийман ва фикримни тушунтира оламан”, “ўқийман ва луғат ёрдамида таржима қиламан”.
Ходим тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганида унинг шахсий варақасига тегишли маълумотлар киритилиб, кадрлар бўлими ходими томонидан имзоланади.
2 “харбий ҳисоб тўғрисидаги маълумотлар” бўлими қуйидаги ҳужжатлар асосида тўлдирилади:
захирада турган фуқаролар учун - харбий билет (ёки харбий билет ўрнига берилган вақтинчалик гувоҳнома);
харбий хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар учун – харбий хизматга чақириладиган фуқаронинг гувоҳномаси.
Захирадаги фуқаролар учун :
“захира тоифаси” деган банди захирадаги офицерлар учун тўлдирилмайди.
3 “таркиби (профили) деб номланган банди – қисқартирилмасдан тўлдирилади. Масалан “қўмондонлик”, “солдатлар” ёки “матрослар” ва ҳ.к.
4. “Ҳарбий ҳисобдаги мутахассисликнинг тўлиқ код белгиси” – тўлиқ белгиси ёзилади (олтита рақам, масалан, “021101” ёки олтита рақам ва ҳарфли белги, масалан “113194А”);
5. “Ҳарбий хизматга яроқлилик тоифаси” – ҳафрлар билан ёзилади: А (ҳарбий хизматга яроқли), Б (ҳарбий хизматга маълум чекловлар билан яроқли), В (ҳарбий хизматга яроқлилиги чекланган) ёки Г (ҳарбий хизматга вақтинча яроқсиз).
Ҳарбий билетнинг тегишли бандларида ёзув бўлмаганда “А” тоифаси қўйилади.
7-банди “Ҳарбий ҳисобда турганлиги” оддий қалам билан тўлдирилади:
а-сатри – чақирув кўрсатмаси мавжуд бўлган ва (ёки) чақирув кўрсатмасини бериш олиш ёки олиб қўйиш тўғрисида штамп мавжуд бўлган ҳолларда;
б-сатри – сафарбар қилиш даврида ташкилот учун ёки ҳарбий вақтга брон қилинган фуқаролар учун.
Ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар учун:
1-“Заҳира категорияси”, 3-Таркиби”, 4-“Ҳарбий ҳисобдаги мутахассисликнинг тўлиқ код белгиси” ва 7-“Ҳарбий ҳисобда турганлиги” пунктлари тўлдирилмайди;
2-Ҳарбий унвони” пункти – “Ҳарбий хизматга мажбур” ёзуви ёзилади;
5. “Ҳарбий хизматга яроқлилик категорияси” пунктига – ҳарфлар билан қуйидагича ёзилади: А (ҳарбий хизматга яроқли), Б (ҳарбий хизматга маълум чекловлар билан яроқли), В (ҳарбий хизматга яроқлилиги чекланган), Г (ҳарбий хизматга вақтинча яроқсиз) ёки Д (ҳарбийхизматга яроқсиз). Ҳарбий хизматга чақирилувчининг гувоҳномаси маълумотлари асосида ёзилади.
Йўриқномада кўрсатилмаган пунктларни тўлдириш юқоридаги ҳужжатлар маълумотларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Заҳирага ўтиш ёшига етган ёки соғлиги туфайли ҳарбий хизматга яроқсиз фуқаролар шахсий варақасининг II бўлими 8-пунктига бўш сатрда “Ёши бўйича ҳарбий ҳисобдан ўчирилган” ёки “Соғлиги бўйича ҳарбий ҳисобдан ўчирилган” ёзувлари киритилади.
“Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш” номли III бўлимида ишга қабул қилиш ҳақидаги (Т-1 шакл) ва “Бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги (Т-4 шакл) буйруқлар асосида киритилган ҳар бир ёзув билан ходимни таништиришга ҳамда Т2 шаклнинг 6 устунига ходим имзоси бўлиши учун маъмурият масъул.
“Таътил” бўлимида ходим корхонада ишлаган пайтдаги барча таътиллари ҳақида маълумот киритилиши зарур.
“Қўшимча маълумотлар” бўлимида ўқув юртларида ўқиётган, ишлаётган ногиронлар ва бошқалар ҳақида маълумотлар тўлиқ бўлиши мақсадида тўлдирилади.
Топшириқ:
2018 йил 2 сентябрда тузилган 25\6 сонли меҳнат шартномаси асосида асосий шататга ТошДАУнинг бухгалтерия бўлимига ғазначи-бухгалтер лавозимига ишга қабул қилинди. Табель рақами №5. Акбаров Жамшид Асроржон ўғли 18 март 1978 йил Тошкент вилояти Қибрай туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Чет тилларидан рус тилини суҳбатлашув даражасида, инглиз тилини туғат асосида билади. ТошДАУни 2000 йил Бухгалтерия ҳисоби ва аудит ихтисослиги, Бухгалтерия ҳисоби мутахассислиги бўйича № 0091256 рақамли диплом асосида тамомлаган. Касби бухгалтер. Умумий иш стажи 15 йил, узлуксиз иш стажи 15 йил. Оилали. Оила аъзолари: отаси - Умаров Алижон Акбарович, онаси Умарова Нилюфар Фарҳодовна, укаси Акбаров Жавлон Асроржон ўғли, турмуш ўртоғи Алиева Наргиза Ахмаджон қизи. Паспорт маълумотлари: паспорт серияси ва рақами-АА 5127762, берилган вақти-28.02.2015 йил, берилган жойи-Кибрай ТИИБ Салар ШМБ томонидан. Яшаш жойи: Тошкент вилояти Қибрай тумани Салар ш.ф.й., Ойбек маҳалласи Наврўз кўчаси 115 уй. Телефон рақами (99897) 111-11-11. Харбий хизмат ўтаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |