ҚХ-1. Дағал ва ширали озуқаларни қабул қилиш далолатномаси
Ушбу далолатнома бригада, фермер ёки ижарачидан дағал ва ширали озуқаларни қабул қилиш чоғида тўлдирилади. Унда комиссия таркиби, озуқаларнинг номи ва сифати, ўлчамлари, м3даги ҳажми, оғирилиги, баҳоси ва суммаси ҳамда жойлашган ери кўрсатилади. Мазкур далолатномага пичан ёки похол ғарами, ўра ва уюмларнинг жойлашган схемаси илова қилинади. Далолатнома озуқаларни қабул қилган масъул шахслар ва топширган бригадир, фермер ва комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Топшириқ:
А.Маликов, С.Абдурахмонов, Б.Фатхуллаевлар иштирокида тузилган комиссия биринчи бўлимда жойлашган қуйидаги похолни қабул қилди:
Ғарамлар
нинг турган
жойи
|
Ғарамнинг номери
|
Ғарам босилган вақти
|
Озуқаларнинг номи
|
Номенклатура рақами
|
Ўлчовлар
|
Ҳажми(м3)
|
Вазни
|
Оширмасининг зунлиги
|
Ғарамнинг эни
|
Ғарамнинг узунлиги
|
13 метри
|
Ҳаммаси(ц)
|
2 далада
|
17
|
25
|
похол
|
04109
|
20
|
6,0
|
50
|
2267,5
|
40
|
907,0
|
3 далада
|
18
|
26
|
похол
|
04109
|
20
|
6,5
|
60
|
2829,0
|
50
|
1414,5
|
4 далада
|
19
|
27
|
похол
|
04109
|
13
|
5,0
|
50
|
1100,0
|
50
|
550,0
|
5 далада
|
20
|
27
|
похол
|
04109
|
20
|
6,0
|
49
|
2228,0
|
44
|
980,4
|
Жами
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3851,9
|
Похол озуқа омборига моддий жавобган шахс Б.Фатхуллаев томонидан қабул қилинган.
ҚХ-10. Чорва молларини тортиш қайдномаси
Чорва молларини тортиш вақтида тўлдирилиб, чорва моллари гуруҳи, бириктирилган шахснинг фамилияси, исми-шарифи ва унинг табел рақами кўрсатилади. Сўнгра жадвалда чорва молининг рақами, олдинги тортилган вақтидаги оғирлиги, тортиш вақтидаги оғирлиги ва қўшилган вазн кўрсатилади.
Қўшилган вазн чорва молининг ҳозирги тортилган ва олдинги тортилган вақтида аниқланган оғирликлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Умумий қўшилган вазнни бош сонига бўлиш йўли билан бир бош чорва молининг ўртача қўшилган вазни аниқланади.
Топшириқ :
1-бўлим бўйича ўтган йили туғилган бузоқлар гуруҳига чорва молларини тортиш қайдномасини тузинг.Қуйидаги маълумотлардан фойлаланган ҳолда: 490 бош бузоқчалар моллари тортилган, ҳисоб маълумотлари асосида 1-декабрга оғирлиги-137000 кг, 1 январга оғирлиги-144200 кг, чорва моли рақами Б689.
ҚХ-15. Чорва моллари ва паррандаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси.
Ушбу ҳужжат икки қисмдан иборат бўлиб, юқори қисмида қишлоқ хўжалик корхонасининг номи, ҳужжатнинг тузилган санаси, тартиб рақами ва аналитик счет рақами кўрсатилади.
Қуйи қисмида чорва молларининг гуруҳи, паррандалар тури, уларнинг лақаби ёки инвентар рақами, жинси, ёши, семизлиги, сўйишгача оғирлиги, олинган гўшт миқдори, бош сони, тирик вазни, баланс қиймати, ҳисобдан чиқариш сабаби, диагнози, масъул шахс фамилияси ва имзоси кўрсатилади. Ушбу ҳужжатга чорва молининг асосий подадан чиқариш далолатномаси илова қилинади, далолатнома фермер, ветврач томонидан имзоланади. Далолатноманинг орқа томонида олинган маҳсулотлар ва уларнинг ишлатилиши кўрсатилади.
Топшириқ :
Фермер хўжалигида чорва молларини сўйиш натижасида ҳисобдан ўчириш учун 24 декабрь санаси билан далолатнома тузинг.
Далолатномани тўлдириш учун маълумотлар:
Чорва молларнинг групасси
|
катта ёшдаги боқувдаги моллар
|
Инвентар рақамлари
|
1309-1318
|
Бош сони
|
8
|
Молларнинг дафтардаги вазни
|
1600 кг
|
Молларнинг ҳақиқий вазни
|
1600 кг
|
Ёши
|
12
|
Зоти
|
қозоқи
|
Семизлиги
|
ўртадан юқори
|
Балансдаги баҳоси
|
2400000 сўм
|
Ҳисобдан ўчирилиш сабаби
|
гўшт учун сўйилган
|
Чорва моллари кимга бириктирилган
|
Б.Х.Тожиевга
|
Олинган маҳсулот
|
1360 кг гўшт
|
ҚХ-9. Мол ҳайдаш қайдномаси
Ушбу ҳужжатнинг юқори қисмида тузилган санаси, қишлоқ хўжалик корхонасининг номи, бўлинма, ҳужжат рақами, олувчи ва жўнатувчи шахслар кўрсатилади. Сўнгра ҳисоб-китоб счети қайси банкдалиги, жўнатиш санаси, жўнатувчи, етказиладиган пункт, ветеринария гувоҳномасининг рақами, санаси кўрсатилади.
Қуйи қисмида қабул пункти, сана ва чорва моли (ёки парранда) қабул қилинган вақт кўрсатилади.
Сўнгра қуйидаги кўрсаткичлар келтирилади: ёши-жинси бўйича гуруҳи, жўнатилган чорва молларининг ёши кўрсатилган рўйхат, инвентар рўйхати, бош сони, тирик вазни, баланс қиймати, қабул қилинган чорва моллари семизлик даражаси кўрсатилган ҳолда, бош сони, тирик вазни ва қабул қилиш квитанциясининг рақами.
Топшириқ :
Қорамолларни Гулистон шаҳри гўшт комбинатига жўнатиш учун 1-бўлим бўйича 9 декабр санаси билан 21-рақамли мол ҳайдаш қайдномасини тўлдиринг. 9 декабр санаси билан 13-рақамли ветеринария гувоҳномаси бор. Ҳайвон қабул пунктига 10 декабр куни эрталаб соат 8да келиб тушди, 10 декабр куни кундуз соат 12 да қабул қилинди. Жўнатилган молларнинг қиймати-39000 сўм. Молларни бўлим бошқарувчиси Муродов топширди, подачи Мамараимов қабул қилди. Ёзилган ҳужжатларни тегишли имзолар билан расмийлаштиринг
Жўнатилган моллар рўйхати
№
|
Жинси ва ёши бўйича группаси
|
Семизлиги
|
Ҳаммаси
|
юқори
|
ўрта
|
Ўртадан паст
|
ориқ
|
Бош сони
|
Вазни(кг)
|
Бош сони
|
Вазни(кг)
|
Бош сони
|
Вазни(кг)
|
Бош сони
|
Вазни(кг)
|
Бош сони
|
Вазни(кг)
|
1
|
Ўтган йили туғилган бичилган буқачалар
|
40
|
15900
|
15
|
6000
|
5
|
2100
|
-
|
-
|
60
|
24000
|
2
|
Боқувдаги катта ёшдаги моллар
|
30
|
12300
|
34
|
14020
|
2
|
870
|
2
|
810
|
68
|
28000
|
10-МАВЗУ: КАПИТАЛ ҚУРИЛИШГА ДОИР БОШЛАНҒИЧ ҲУЖЖАТЛАР
Бажарилган қурилиш-монтаж ишларини қабул қилиш далолатномаси
Қурилиш ташкилотлари томонидан ҳар ойда объектларда қурилиш, реконструкция, модернизация ва таъмирлаш ишлари (қурилиш ишлари) амалга оширилади. Пудратчи томонидан бажарилган қурилиш ишларини топшириш ва буюртмачи томонидан қабул қилиш “Бажарилган қурилиш-монтаж ишларини қабул қилиш далолатномаси” асосида амалга оширилади.
Ушбу далолатнома бажарилган қурилиш ишларининг ҳажми ва қийматини тақдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу далолатнома қурилиш-монтаж ишларининг ҳар бир иштирокчиси томонидан ўз кучи билан бажарилган ишларнинг ҳажми ва қийматини тасдиқлаш учун тузилади. Ушбу акт ҳар бир бино, иншоот, иненерлик тармоқлари бўйича алоҳида тузилади.
“Бажарилган қурилиш-монтаж ишларини қабул қилиш далолатномаси” буюртмачи томонидан Бош пудратчи томонидан бажарилган ишларини қабул қилишда, бош пудратчи томонидан субпудратчилар ишларини қабул қилишда тузилади. Бунда ушбу далолатномада буюртмачи ва бош пудратчи томониларининг имзолари ва муҳрлари қўйилиши зарур.
“Бажарилган қурилиш-монтаж ишларини қабул қилиш далолатномаси” 4 нусхада расмийлаштирилади: 2 нусхаси ишларни бажарувчи ташкилот (ишлаб чиқариш-техник бўлим ва бухгалтерия) учун; 2 нусхаси буюртмачи (техник назорат бўлими вакили ва бухгалтерия) учун. Ушбу далолатнома томонларнинг имзо ҳуқуқига эга ваколлатли ходимлари томонидан имзоланади.
Қурилиш ишлари иштирокчилари томонидан зарур ҳолларда ушбу далолатноманинг қўшимча нусхалари расмийлаштирилиши зарур.
Ушбу далолатномага илова сифатида қурилиш ишларига сарфланган материалларнинг номлари, ўлчов бирликлари, баҳоси ва суммаси келтирилган қайдномаси ва бошқа ҳужжатлар илова қилинади. Буюртмачи томонидан сарфланган материал ва пудратчи томонидан сарфланган материаллар алоҳида қайдномаларда расмийлаштирилади.
Топшириқ
Объект жойлашган жойи: Тошкент вилояти Қибрай тумани Байтқўрғон қ.ф.й.
Буюртмачи:“Нуроний” хайрия фонди
Иш бажарувчи ташкилот: “Лойиҳа- Қурилиш” МЧЖ
Объект номи: Соғломлаштириш Маркази
Қурилиш монтаж ишларининг бажарилиш муддатлари: иш бошланиш вақти 20 март 2017 йил, иш тугаш вақти 2018 йил 20 март
Лойиҳа бўйича 50 миллион сўмлик 2 та объект ҳақиқатда 2 та объект 50 миллион сўмга бажарилди лекин 10% яъни 5 миллион сўмлик қўшимча харажатлар қилинди.
ХУЛОСА
Бухгалтерия фани ҳаётимизда жуда катта аҳамиятгаэга деб ўйлайман. Чунки ҳамма нарса ҳисоб-китобга бориб тақалади. Уни ўрганиш биздан анчагина эьтибор, масьулят ва фикрлашни талаб қилади.
Ушбу “Бухгалтерия ҳисобининг компютер тизимлари” ўқув амалиётида жуда кўп ҳужжатлар менга янгилик бўлди, бундай ҳужжатларни аввал кўрмаган эдим лекин бу ҳужжатларни энди мен биламан (уларни нимага кераклиги, нима учун ишлатилишини).
Ўқув амалиётида мен асосий воситаларни ҳисобга олиш, номоддий активларни ҳисобга олиш, автомобил транспортида бажарилган ишларни ҳисобга олиш, меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш, сарфланган иш вақти ва ходимларни иш ҳақини ҳисобга олиш, инвентар ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олиш, ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш, инвентаризатцияни ташкил этиш ва ўтказишни ҳисобга олиш, қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришини ҳисобга олиш ва капитал қурулишга доир бўлган бошланғич ҳужжатларни расмийлаштиришни ва тўлдириш тартибларини ўргандим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Филатова В. О. Компьютер для Бухгалтера –СПБ.:Питер, 2007. – 411 с.
О. Т. Кенжабоев, А. О. Рўзиев. Иқтисодиётда ахборот техналогиялари. Ўқув қўлланма. – Т.: “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2005 й. 150 б.
www.arxiv.uz
www.lex.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |