Ўзбекистон республикаси қИҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги самарқанд ветеринария медицинаси институти 440000 Ветеринария таьлим соҳаси



Download 1,83 Mb.
bet3/9
Sana24.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#240917
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Каримов М.Г. очиқ дарс

Таянч иборалар: система, функция, нейрон, нейроглия, ганглия, вегетатив, соматик, синапс, генез, бош мия, орқа мия, қаватлар, модда, суюқлик, регенирация.
Фойдаланилган адабиётлар
Асосий адабиётлар:
1. Шодиев Н.Ш.,Дилмурадов Н.Б., «Цитология, гистология ва эмбриология» Дарслик. Тошкент. 2015.
2. Иброҳимов Ш.И. ва бош. "Цитология, гистология ва эмбриология". Ўқув қўлланма. Тошкент. 2006.
Қўшимча адабиётлар
1. Қ. Р. Тўхтаев , Ф.Х. Азизова ва бош. “Гистология цитология, эмбриология” Дарслик. Тошкент. 2018йил.
2. Козлов Н.А “Обшая гистология. Ткани домашних млекопитаюших животнх:” Учебн пособие для вузов СПб: Лан 2004.
Хорижий адабиёт:
1. Jo Ann Eurell, Dvm, Phd., Brian L. Frappier, Dvm, Phd “Dellmann’s Textbook of Veterinary Histology” Australia ©2006 Blackwell Publishing.
Интернет сайтлари:
www. Ziyo.net.uz.
www. zootechniya.ru
www: vetjurnal.uz
www: zootechniva.ru

НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТАСНИФИ
Нерв системаси тананинг энг мўҳим тўқималаридан бири бўлиб, фақат хужайралардан тузилган. Нерв тўқимасида хужайралараро суюқлик бўлмай, унинг вазифасини нейроглия хужайралари бажариб организм бир бутунлигини таьминлаб, ташқи мўҳит билан боғлаб мослаштиради. Ички органлардан импулс – сигналларини қабул қилиб иккита асосий вазифани бажаради:
1. Барча ҳужайралар, тўқималар, органлар ва функционал системалар фаолиятини бошқаради, бирлаштиради ва уйғунлаштиради.
2. Организмни ташқи мўҳит билан алоқасини таьминлайди ва ҳужайралар, органлар ҳамда функционал системалар фаолиятини ташқи мўҳит шароитига мослаштириб ҳимоя воситасини бажаради.
Нерв тўқимаси махсус функцияларни бажарадиган невроцитлар ва улар билан боғланувчи, таянч, трофик, секретор ҳамда ҳимоя вазифаларни ўтайдиган глиоцитлардан иборат.
Нерв тўқимаси материянинг энг юксак даражада ихтисослашган шакли бўлиб ташқи мўҳитни англаш имконини беради. Унинг асосий фаолияти ташқи ва ички таъсиротларни қабул қилиш ва қайта ишлаш, ахборотларни сақлаш, қайта тиклаш (хотира), электр ўтказувчанлик ва жавоб бериш, организмнинг барча аъзо ва системаларини фаолиятларини бошқариш функцияларни бажаради.
Нерв тўқимаси нерв системаси асосини ташкил қилиб, бутун организм бўйлаб тарқалган кўп сонли орган ва тузилмаларнинг тўридан иборат бўлиб, икки хил ҳужайра-нейронлар (нейроцитлар) ва нейроглиядан ташкил топган бўлиб, эмбрионал тараққиётига боғлиқ.
Нейронлар ташқи ва ички таьсиротларни қабул қилиб, нерв импулсига айлантиради ва бутун организм бўйлаб тарқалишини таьминлайди.
МНС- бош ва орқа мия, периферик нерв системаси-нерв тугунлари, нерв чигаллари, нерв стволлари ва нерв охирларини (терминаллардан) ўз ичига олади.
Нерв системаси иккига марказий ва периферик нерв системасига бўлинади. Марказий нерв системаси ўз навбатида бош мия ва орқа мияни, нерв стволлари, ганглийлар, нерв чатишмалари ва терминаллари (охирлари) периферик, соматик ва вегетатив нерв системасини ҳосил қилади.

Бош мия – нерв найининг олдинги (краниал) бўлимидан тараққий этади. Дастлаб краниал бўлим тортмалар ёрдамида учта: олдинги, ўрта ва кейинги пуфакчаларга бўлиниб, кейинчалик бир нечта қўшимча бўйлама бурмаларни ҳосил қилиб, олдинги ва кейинги пуфакчаларнинг ҳар бирини иккига ажратиб, бешта мия пуфакчаларини ҳосил қилади. Пуфакчалар бўшлиғи нисбатан кичрайиб, бош мия қоринчалари ва силвий водопроводига айланади. Бош мияда кулранг ва оқ моддалар тафовут қилиниб, кулранг модда катта мия ярим шарлари ва миячанинг устки қисм юзасида пўстлоқ қаватни ҳосил қилади.
Бош мияда организмнинг ташқи муҳитдаги энг муҳим ва мураккаб алоқаларини таьминловчи нерв фаолиятининг олий ҳамда бошқа муҳим вазифаларни бажарувчи марказлари жойлашиб, турли қисмларининг гистологик тузилишининг ўзига хослиги, нерв хўжайраларининг ўзаро мураккаб алоқаси билан характерланиб организмдаги бутун нерв фаолиятининг олий марказлари жойлашади. Катта мия яримшарлари ва мияча бош миянинг ёпқич қисмини ташкил қилади.

Бош мия ўзаги ёки стволини узунчоқ мия, кўприк, мияча, оралиқ ва ўрта мия тузилмалари киради. У оқ моддадан ва унинг турли соҳаларида жойлашган нейронлар тўпламибўлган кулранг модда оролчалари – ядролардан иборат бўлиб, ҳаракатлантирувчи, сезувчи ва ассотсиатив гурухларгабўлинган мултиполяр нейронлардан тузилган. .
Узунчоқ мия – орқа ва бош мияни боғловчи йўллар ўтадиган қисм бўлиб, унда нафас олиш, қон томирларни ҳаракатлантирувчи ва моддалар алмашинувини бошқарувчи марказлар жойлашган. Узунчоқ миянинг марказий қисмида бош миянинг муҳим координация аппарати – ретикуляр формация (тўрсимон) тузилмаси жойлашади.
Ретикуляр формация – орқа миянинг юқориги қисмидан бошланиб, узунчоқ мия орқали кўприк, ўрта мия, кўрув думбоғининг марказий қисми ва атроф қисми ва гипоталамус соҳаларига чўзилиб кетади. Ретикуляр формацияда турли томонга йўналган кўп сонли нерв толалари тўр ҳосил қилади ва унда мултиполяр нейронларнинг майда гуруҳлари жойлашади. Ретикуляр формация орқа мия-ретикуляр тракти, вестибуяр ядро, катта ярим шарлар пўстлоғи, айниқса унинг ҳаракатлантирувчи маркази, гипоталамус каби бир қанча манбалардансезувчи толаларни қабул қилади ва рефлектор маркази бўлиб ҳисобланади..
Ретикуляр формация - бош миянинг муҳим координацион аппарати ҳисобланиб, олд томон (краниал) йўналишда яхши тараққий қилган бўлиб ядролар орасидаги бўшлиқни тўлдиради ва оқ моддага кириб боради. Унинг невроцитлари бир текис (пирамидали) ёки кескин чегараланмаган (нопирамидали) ҳолда жойлашиб гуруҳлар ҳосил қилади, ўсимталари ёрдамида мияча, узунчоқ мия ва катта мия яримшарларининг пўстлоғини умумий системага бирлаштириб туради.
Мияча бош миянинг тана мувозанатини сақлайдиган, ҳаракатни рефлектор идора қиладиган ва мускуллар тонусини бошқарадиган қисми бўлиб, унинг толалари афферент ва эфферент хусусиятларга эга. У узунчоқ мия устида жойлашиб, уч жуфт оёқчалар ёрдамида миянинг бошқа қисмлари билан бирлашиб туради. Миячанинг устки юзаси текис бўлмай, кўндалангига жойлашган жияк (эгат)чаларга эга. Унинг ўрта қисмида кўндаланг жиякчаларни кесиб ўтувчи чувалчангсимон ғовакли дўнглик мавжуд. Оқ модда миячанинг марказида, кулранг модда периферияда пўстлоқ ҳосил қилиб жойлашади. Оқ модда ичида бир неча жуфт пўстлоқ ости қават ўзаклари бўлиб, улардан энг каттаси тишли ядродир. Вертикал кесимларда мияча пўстлоғи уч қаватдан:
1. майда ва кам сонли невроцитлардан иборат молекуляр (ташқи) қават;
2. бир қатор жойлашган, анча йирик ва узунасига кесилганда ноксимон шаклдаги невроцитлар қавати,
3. кичик, ўзаги кучли бўялувчи, невроцитлардан иборат донадор қаватдан иборат.
Миячанинг энг йирик ҳужайралари ноксимон шаклда бўлиб, оқ моддага қараган қутбдан ажралган нейрит мияча оқ моддасидаги ядролардан бирида тугайди.
Улардан молекуляр қаватга томон яхши ва кучли тармоқланган иккита дендрит ажралиб, ҳужайра танасидан бироз узоқлашгач, ён шохчалар ҳосил қилади ва бу ён шохчалар орқага буралиб молекуляр қаватда тармоқланади ва қўшни ноксимон невроцитлар билан синапслар ҳосил қилади.
Молекуляр қаватда майда, нотўғри кўпбурчак шаклидаги саватчали невроцитлар тарқоқ ҳолда жойлашади. Уларнинг дендритлари нисбатан узун, кам тармоқланади, нейритлари эса янада узун ва кўплаб ён шохчалар ажратади. Ана шу ён шохчалар ноксимон невроцитлар атрофида нерв толаларидан иборат характерли структурага эга - саватчаларни ҳосил қилади.
Бош мия ярим шарлари - кулранг ва оқ моддалардан иборат бўлиб, кулранг модда бош мия ярим шарларининг пўстлоғини ҳосил қилади. Катта мия ярим шарларининг пўстлоғи (кулранг модда) - олий нерв фаолиятини амалга оширувчи орган бўлиб, бу фаолият асосида шартли рефлекслар ётади.
Шартли рефлексларнинг рефлекс ёйи доимо пўстлоқ орқали ўтиб, улар муҳитнинг организмга кўрсатадиган кўп қиррали таьсирларига жавобан организмнинг ҳаёт фаолияти даврида ҳосил бўлади.
Бош мия ярим шарларининг пўстлоқ қисмидаги нейронлар жойлашиши ва шаклига кўра 6 та қаватни ташкил қилади. Бу қаватлар ва таркибидаги нейронларнинг тарқалиши бир хилда тараққий этмаган.
1. молекуляр қават. Глиал синцитий, пўстлоқнинг бошқа қаватларидаги невроцит дендритларининг тармоқлари ва миянинг бошқа қисмларидаги невроцит нейритларидан иборат. Бу қаватнинг кам учровчи дуксимон шаклдаги невроцитлари ассоциатив ҳужайралардир;

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish