НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ ТАРАКИЁТИ
Нерв тўқимаси эмбрион тараққиёт босқичида эктодермадан нерв пластинкаси шаклланиб, нерв тарновчаси ва найини ҳосил қилиб шаклланади ва эктодермадан ажрала бошлайди. Нерв ҳужайралар тўдаси найнинг икки ён томонида ганглиоз пластинка ёки нерв қиррасини ҳосил қилади ва кейинчалик бош ва орқа мия, периферик нерв системаси ривожланади. Ганглиоз пластинкадан сезувчи нерв тугунлари ва вегитатив система шаклланади. Нейробластлардан ҳосил бўладиган нейронлар кейинчалик бўлиниш ҳусусиятини тўла йўқотади.
Глиобластлар спонгиобластлардан ҳосил бўлиб, юқори даражада бўлиниш қобилиятига эга. Шу сабабли, улар цитоплазма таркибидаги органеллалар ва оқсиллар алмашинуви, регенератив–тикланиш жараёнини узлуксиз кечишини таъминлайди.
Нерв хужайраларининг ўсиқларни ўраб турган пардалар ҳисобига миелинли ва миелинсиз толаларга бўлинади. Миелинсиз нерв толалари вегетатив нерв системаси таркибида кўпроқ учрайди.
Миелинли нерв толалари - анча йўғон, диаметри 1 мкм дан 20 мкм гача бўлиб, ўқ цилиндрдан ва уни ўраб турган Шванн хужайралар пардасидан иборат.
Шаклланган миелин толасининг пардаси ички ва ташқи қаватлардан иборат бўлиб, ички қатлами қалин ва миелинли, ташқи қавати юпқа бўлади.
Нерв толаларининг шикастланишида нейроглия ва атроф бириктирувчи тўқималар қўзғалиб чандиқ тўқима ҳосил қилади.
Нерв охирлари (терминаллари)
Барча нерв толалари нерв учлари билан тугайди ва уларга нерв охирлари (терминаллар) дейилади. Бундай нерв охирлари аппарати эффектор ва рецептор хусусиятларига эга бўлиб, нейронларнинг ўзаро алоқасини таьминлайди. Эффектор нерв терминаллари мускул ёки секретор ҳужайра билан туташиб ҳаракат ёки секреция ҳолатини синапс орқали амалга оширади.
Рецепторлар капсулали ёки капсуласиз бўлиб,. сезувчи невроцит дендритининг охирги учлари билан таьсиротни қабул қилиб қўзғатади.
Рефлекс ёйи - нерв системасининг невроцитлари функционал аҳамиятига кўра турлича бўлиб, сезувчи ёки афферент (рецептор), эфферент (эффектор) ёки ишчи ва оралиқ (ассоциатив) невроцитларга бўлинади. Нерв системасида нерв импулси босиб ўтадиган йўл рефлекс ёйи (рефлектор ёйи) дейилади. Энг оддий рефлектор ёй иккита - рецептор ва эффектор невроцитлардан иборат бўлиб, кўп ҳолларда улар оралиғида ассоциатив невронлар ҳам учрайди. Рефлекс ёйидаги синапслар импулсни фақат бир йўналишда ўтказилишини таьминлайди ва бу эса синапснинг морфо-физиологик хусусиятига боғлиқ.
Синапслар – кимёвий, электрик ва аралаш табиатли бўлиб, нейромедиаторлар орқали импульсларни ўтказади ва нейронларнинг ўзаро алоқасини амалга ошириб, импулсларни бир невроцитдан иккинчисига ўтишига имконият яратади. Синапслар соҳасида бир невроцитнинг аксони терминал шохчаларга бўлинади ва кўп ҳолларда тугмача ёки ҳалқачаларга ўхшаб йўғонлашиб - периселлюляр аппаратни ҳосил қилади. Бу терминаллар иккинчи невроцит танаси ёки дендрти билан туташади. Синапслар ўта сезгир бўлиб, аксосоматик, аксодендритик, аксоаксонал, дендродендритик ва дендросоматик шаклларда туташиб нерв импулсининг ўтказилишини идора қилади, осонлаштиради ёки чегаралаб қўяди.
Аксодендритик синапслар – қўзғатувчи, аксосоматик ва аксо-аксонал синапслар тормозловчи хусусиятга эга.
Вегетатив нерв системаси автоном нерв система бўлиб, организмнинг овқат хазим қилиш тизими органлари, ўт йўлларинингмоторикаси ва секрецияси, кўзнинг силлиқ мушаклар тонуси, қон томирлар тонуси ва юрак фаолияти,бронхлар тонуси, қон босими, тана ҳарорати, тер ажралиши, моддалар алмашинув жараёнлари каби виссирал фаолиятларни бошқариб,
симпатик ва парасимпатик нерв қисмларига бўлинади. Симпатик НС қисми орқа миянинг ко`крак соҳаси, парасимпатик НС қисми эса бош мия ўзаклари, орқа миянинг бел-думғаза соҳалари ва ички органлар билан алоқада бўлиб, иш жараёнларини бошқаради.
Симпатик нерв системаси қўзғалиши натижасида ички органлар, қон томир ва юрак фаолияти кучайади. Овқат хазим қилиш фаолияти ва сийдик пуфагининг бушалиши тормозланади. Парасимпатик нерв системаси қўзғалишида тормозланиш кузатилиб, кўз қорачиғи тораяди. Овқат хазим қилиш фаолияти ва сийдик пуфагининг бушалиши активлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |