Ўзбекистон республикаси қИҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги самарқанд ветеринария медицинаси институти 440000 Ветеринария таьлим соҳаси



Download 1,83 Mb.
bet5/9
Sana24.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#240917
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Каримов М.Г. очиқ дарс

ОРҚА МИЯ
Орқа мия (medulla spinalis) умуртқа поғонаси каналида жойлашиб, узун, олдинги ва кейинги шохчалардан иборат. Орқа миянинг буйин қисми 8 та, кукрак қисми 12-19 та, бел қисми 5-6 та, думғаза қисми 5 та, дум қисми 1-3 та сигментлардан иборат.
Орқа мия тугуни (спинал ганглия) бриктирувчи тўқимали капсула билан ўралган бўлиб, капсуладан тугун паренхимасига қон томирларга бой бириктирувчи тўқиманинг юпқа қатламлари кириб боради ва унинг стромасини ҳосил қилади. Орқа мия тугуни думалоқ шаклдаги йирик нейронлари унинг четида, марказида эса нейронларнинг ўсимталари гурух-гурух бўлиб жойлашади. Нейронларнинг дендритлари аралаш ҳолда орқа мия нервларининг сезувчи қисми таркибида периферияга йўналади ва сезувчи нерв охирларини ҳосил қилиб тугайди. Нерв хужайра аксонлари улар билан биргаликда қўшилиб, импулсларни орқа миянинг кулранг моддасига ёки унинг орқа тизимчаси орқали узунчоқ мияга олиб борувчи орқа илдизларни ҳосил қилади. Хўжайраларнинг ўсимталари аста секин бир бирига яқинлашиб, асослари қўшилиб ягона глиал парда билан ўралади.
Кулранг моддада нерв хужайраларининг танаси, оқ моддада эса миелинли нерв толалари яьни нерв хужайраларининг нейроцит ўсимталари жойлашади.
Орқа мия бириктирувчи толадор тўқимадан тузилган бўлиб, уни қаттиқ, тўрсимон ва юмшоқ мия пардалари ўраб туради. Кулранг модда марказда, оқ модда унинг атрофида жойлашади. Орқа миянинг ўрта дорсал томонида тўсиқча, вентрал томон оралиғида эса ёриқча мавжуд бўлиб, нервларни ўнг ва чап қисмларга ажратади.
Орқа мия нервларининг дорсал илдизлари кирувчи, вентрал илдизлари эса чиқувчи ўнг ва чап дорсолатерал ва вентролатерал эгатчаларни ҳамда оқ модда эгатчалар оралиғида чилвирчаларни ҳосил қилади. Чилвирчалар сони орқа миянинг ҳар бир бўғим оралиғида учта бўлиб орқа миянинг ўтказувчи йўлларини ташкил қилади. Калта чилвирчалар – орқа мияни айрим қисмларини бир-бири билан боғласа, узунлари - орқа мия билан бош мияни боғловчи йўлларга айланади. Орқа мия кўндалангига кесилганда унинг марказидаги кулранг модда қанотлари ёзилган капалак шаклида номоён бўлади.

Кулранг модданинг ўнг ва чап ён қисмларини бирлаштириб турувчи қисми - комиссура, ён қисм шохлари дейилади. Орқа миянинг турли жойларида бу шохчалар шакли ва узунлиги билан фарқ қилиб, икки жуфт: дорсал томондаги шохчалар ингичкароқ, вентрал томондагиси кенгроқ бўлади. Дорсал ва вентрал шохчалар оралиғида кулранг моддани ҳосил қилувчи невроцитлар оқ моддага қараб ўсиб боради ва тўрсимон (ретикуляр) формацияни ҳосил қилади. Ретикуляр формация бўйин соҳасида яхши тараққий қилиб, бош мия ўқ стволи томонга қараб давом этади ва тўпланган невроцитлар ўзакларни ҳосил қилади. Кулранг комиссуранинг ўртасида орқа мия марказий канали жойлашиб унда мия суюқлиги (ликвор) бўлиб, каналнинг ички юзасини эпендимоглия хужайралари қоплаб туради. Ганглийдаги псевдоуниполяр ҳужайралар ўсимтаси Т-шаклида тармоқланиб, битта тармоғи периферияга, иккинчиси эса дорсал илдиз орқали орқа мияга йўналади. Ганглийнинг чет қисмларида тўпланган невроцитларнинг катталиги 120 мкм бўлиб, улар неврофибриллалар, пластинкали комплекс, митохондриялар ва хроматофил моддаларидан иборат. Невроглия ҳужайраларини сателлитлар ёки мантия ҳужайралари деб айтилади ва невроцитларни бириктирувчи тўқимадан ажратиб туради.


Переферик нерв системасида нерв толалари тутамларга тўпланиб, нерв стволларини ҳосил қилади. Периферик нервлар миелинли ва миелинсиз нерв толасидан иборат бўлиб, қон томирларга бой бириктирувчи тўқима пардаларидан тузилган.
Переферик нервлар МНС га борувчи ва қайтувчи афферент ва эфферент нерв толаларидан иборат. Афферент толалар ташқи ва ички муҳитдан олган таьсурот маьлумотларни марказий нерв системасига етказади. Эфферент толалар эса импулсларни МНС марказларидан қабул қилиб ишчи органларга етказади.
Периферик нерв система ганглия ва нервлардан ҳосил бўлиб, бир қанча нерв ячейкаларига тарқалади. Нерв стволи таркибидаги ҳар бир нерв толаси орасида сийрак толали бириктирувчи тўқима толасининг юпқа қавати жойлашади. Кенг тармоқланган нерв қон томирли фассия тўқимаси билан бирлашиб периневрумни ҳосил қилади ва у нерв толасининг алоҳида тутамларини ўраб туради. .
Нерв стволини ташқи томондан фибробластлар, макрофаглар ва ёғ хўжайраларига бой бўлган, зич бриктирувчи тўқимадан тузилган умумий парда эпиневриум (эпиневрий) ўраб туради. Бу эса ҳар бир нозик қон томирлар билан ўралган нерв толаси – орқа мия илдиз ганглиясида периферик нерв нейронлари нерв толаси шаклида ганглия марказида жойлашади.
Эмбрион тараққиёти жараёнида нервнинг эктодермал қисмида нерв найчасидан алоҳида ажралиб переферик нерв системасини ҳосил қилади. Нерв найи ҳосил бўлгач ундан бош мия ва орқа мия шаклланади.
Нерв тўқимасининг асосини нейрон ташкил қилиб, катта танасининг диаметри 0.4-12 мм бўлиб, битта узакка эга. Базофил гранулалари цитоплазмада бўлиб, дағал эндоплазматик ретикулум шаклида намоён бўлади. Нейроннинг асосий вазифаси импульсни қабул қилиш ва етказишдир.
Переферик нерв учлари толалардан иборат бўлиб, аксон оёқчалари бўлмайди. Индивидуал оёқчалар нерв тола ва сигментларга бўлинади. Қўшилиш жойида тугун шаклланиб нейролеммада интермодал сигментни ҳосил қилади.
Периферик нерв система ганглия ва нервлардан ҳосил бўлади. Бош ва орқа мия –минендекс мембранаси билан боғланиб, ташқи зич мембрана яъни қаттиқ парда, ўрта нозик - тўрсимон парда ва ички қон томирларга бой юмшоқ мембрана пардасини ташкил қилиб, тўр парда ва юмшоқ парда узлуксиз боғлиқ бўлади. Орқа мия канали суюқлик билан тўла бўлиб, бош мия қоринчалари эпителий хужайраларидан ташкил топган.Бош мия юмшоқ пардаси мия эгатчаларига ёпишган бўлиб, ўзидан цереброспинал-орқа мия суюқлигини ажратади.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish