Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/146
Sana25.02.2022
Hajmi4,7 Mb.
#309795
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   146
Bog'liq
Dinshunoslik asoslari. o'quv qo'llanma

 
-


ижтимоий мавқеини тобора мустаҳкамлаб борган буржуазия 
ҳокимият учун курашда дастлаб эски жамиятнинг мафкура­
вий таянчи саналган католик черковини мағлубиятга учра- 
тиши лозим булган.
Реформация ҳаракати дастлаб Германияда Мартин Лю- 
тернинг Рим папасига қэрши чиқишидан бошланган. 1517 йил 
31 октябрда Мартин Лютер ўз қарашларини 95 та тезисда баён 
этиб, уни Виттенберг шаҳар черковларидан бирининг дарво- 
засига осиб қўйган. Тезисларда черковнинг аапиёлар ёрдами­
да халос бўлиш, аъроф, руҳонийларнинг воситачилик вази­
фаси қақидаги таълимотлари танқид қилинган. Кейинчалик 
Рим папасининг ҳокимияти инкор қилинган. Лютер черков 
ташкилотининг иерархия принципи асосида тузилишини ва 
бошқарилишини рад этган, Исонинг халоскорлик кучига 
ишончи орқати киши мустақил равишда, черковнинг восита- 
чилигисиз халос бўлиши мумкинлиги ғоясини ҳимоя қилган.
Мартин Лютер роҳибликни бекор қилиш, диний маро­
симларни соддалаштириш ва черковни дунёвий ҳокимиятга 
бўйсундириш кабиларни талаб қилиб чиққан. Унинг талаб­
лари Германияда эндигина шакллана бошлаган буржуазия- 
нинг манфаатларига мос келган. Шунингдек, кўпчилик не­
мис князлари ва феодал гуруҳларининг вакиллари ҳам унга 
хайрихо\лик билдирган. Мазкур гурухлар черковнинг катта 
ер майдонларига эгалик қилишит беҳисоб бойликларга. эга- 
лиги, герман черковларининг Рим папасига катта пул маб- 
лағлари ажратиши ва давлатларнинг ички ишларига доимий 
аралашуви кабилардан норози бўлганлар.
Бир гуруҳ лютерчи немис князларининг талаби билан 
Шпейер Рейхстаг ҳар бир немис князи ўзи ва фуқароси учун 
хохлаган динни танлаш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида қарор 
қабул қилган. Лекин Германияда Рим папасига қарши кураш 
олиб боришга қодир кучли, маркахаашган давлат йўқ эди. 
Рим папасининг тазйиғи билан 1529 йилда Рейхстаг бу қарор- 
ни бекор қилган. Рейхстагнинг қарорига жавобан, 5 нафар 
немис князи ва 14 нафар империянинг шаҳарлари Рейхстаг- 
даги кўпчиликка қарши норозилик (протест) билдирганлар. 
Мазкур воқеадан кейин христианликда реформация нати-
151


жасида пайдо бўлган янги йўналиш «протестантизм» деб атала 
бошланган.
Германиядаги реформация ҳаракатида аҳолининг ўртаҳол 
ва камбағат табақалари ҳам кенг кўламда иштирок этган. Улар­
нинг манфаатларини Томас Мюнцер ўз қарашларида ҳимоя 
қилган. Дастлаб Томас Мюнцер сиёсий фаолиятини лютерчй- 
лар ҳаракатида иштирок этишдан бошлаган. Лекин кейинча­
лик Лютернинг қэрашлари чеклангаачиги ва ҳукмрон табақа- 
ларнинг манфаатига хизмат қилишидан норозилик билдириб, 
диний ақидалар ва ижтимоий-сиёсий муаммолар танқидида, 
Лютердан фарк^и ўлароқ, муросасизлик йўлини танлаган.
Томас Мюнцер диний таълимотга муносабат соҳасида 
черков ташкилотларининг қуйидан юқорига бўйсунишига 
асосланган бошқарув тартиб и га қарши чиққан, ортодоксал 
диний таълимотлар ва епископлар ҳокимиятини инкор қил- 
ган, худога эътиқод ҳар бир кишининг қалбида туғилиши 
керак, деб ҳисоблаган. Шу билан бирга киши Исонинг руҳи- 
ни қалбида ҳис қилса, сохта ҳақиқат оғусини тарк этади, 
олий илоҳий ҳақиқатга эришади, бунга эришишдаги тенг­
лик фуқароларнинг ҳуқуқий тенглигини билдиради, деб таъ- 
кидлаган. Томас Мюнцер кишиларни умумий тенгликка асос­
ланган илоҳий жамият қуришга даъват этган. Томас Мюн- 
цернинг даъвати Германиядаги деҳқонлар қўзғолонининг 
шиорига айланган. Деҳқонлар қўзғолони мағлубият билан 
тугаган ва Томас Мюнцер асирга олиниб, қртл этилган. Унинг 
тарафдорлари эса Европа давлатларига тарқаб кетганлар.
XVI асрнинг биринчи ярмида реформация ҳаракати Евро- 
панинг бошқа давлатларига ёйила бошлаган. Бу ҳаракатнинг 
йирик марказларидан бири Швейцария эди. Мамлакатнинг 
Женева ва Цюрих шаҳарларидаги ҳаракатларга Ж.Кальвин ва 
У.Цвингли раҳбарлик қилганлар. Швейцариядаги реформация 
ҳаракати протестантизмда янги кальвинизм оқимини вужудга 
келтирган. Кальвинизм — буржуазиянинг католик черковига 
қарши кураши тимсоли. Оқимда умум эътироф этган эътиқод 
рамзи йўқ. Инжил эса диний таъ.||имотнинг ягона манбаи 
ҳисобланади. Тақаири азал ҳақидаги таълимот оқимнинг асо­
сий ғояларидан биридир. Кальвиннинг фикрича, худо айрим
152 -


кишиларни абадий роҳат-фароғатда, айримларни дўзах азо- 
бида қийначиб яшаш учун яратган. Лекин ҳар қандай киши 
азоблардан халос бўлиши мумкин, чунки худо уни ёлғизла- 
тиб қўймайди. Худонинг марҳамати тушган киши ташаббус­
кор булиши ва абадий роҳат-фароғатда яшашга лойиқ экан­
лигини исботлаши керак. Бундай киши тадбиркор ва ҳар ишда 
омадли бўлади. У дунёнинг лаззатларидан тийилиши, тежам- 
кор булиши ва камтарона яшаши керак.
Ўрта асрларда диний маросимларда қўлланиб келинган 
иконалар, шам ёқиш, хоч ва бошқа воситалардан фойдала- 
нишдан воз кечилган. Сирли маросимлардан фақат рамзий 
маънодаги чўқинтириш, нон ва вино тортишдан фойдала- 
нилган. Асосан черковда ваъз ўқишга катта эътибор бери­
либ, маросим диний кўшик^ар ва худога сиғинишлар билан 
тўлдирилган. Диндорлар жамоасини сайлаб қўйиладиган прес- 
витерлар (грекча 

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish