Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/146
Sana25.02.2022
Hajmi4,7 Mb.
#309795
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   146
Bog'liq
Dinshunoslik asoslari. o'quv qo'llanma

exarchos —
бош ли қ, раҳбар деган м аъно­
ларни англатади, черковлар округи, б и р неча епархиялардан 
таш кил топади) ва 76 та епархия (черков маъмурий-ҳудудий 
бирлаш м аси)га бўлинади. Бош ланғич таш килотлар «қавмлар» 
деб аталади. Қавмлар қуйи маъмурий-ҳудудий черков таш ки - 
лотидир. У лар черков ва унда ф аоли ят юритувчи руҳонийлар- 
дан ва ш у ҳудудда истиқомат қиладиган диндорлар ж ам оаси- 
дан таш кил топган. Д индорлар ж ам оаси черков кенгаш и ва
146 -


тафтиш комиссиясини сайлайди. Тафтиш комиссияси ижроия 
органи ҳисобланади, яъни черковнинг хўжалик ва молиявий 
ишларини бошқаради. Роҳиблар ижроия органининг ишлари­
га аралашмайдилар, улар диндорларнинг диний эҳтиёжлар- 
ни таъминлаш, ибодат қилиш, диний маросимларни бажа­
риш каби вазифалар билан шуғулланадилар.
Рус православ черкови ҳам (бошқа черковлардаги каби) 
диний мазҳабларга бўлинади. XVII асрнинг урталарида жа­
миятнинг инқирози ҳамда бир қатор объектив ва субъектив 
сабаблар туфайли Рус православ черковида бўлиниш юз бер­
ган, старообрядчилик (эски эътиқод тарафдорлари) диний- 
ижтимоий ҳаракати вужудга келган. Черковдаги бўлинишга 
патриарх Никон (1605—1681 )нинг диний ислоҳотлари баҳона 
бўлган. Унинг ташаббуси билан илгари рус тилига таржима 
қилинган диний китоблар билан грек тилидаги асл нусхалар 
ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш ишлари олиб бо­
рилган. Черковда диний маросимларни бажаришнинг ягона 
тартиби жорий қилинган. Никоннинг ислоҳотлари диний 
таълимот асосларига таъсир этмаган. Масалан, ислоҳотлар 
натижасида «Исус» сўзи «Иисус» деб айтиладиган бўлган, 
«певцы» сўзи «песнопевцы» билан алмаштирилган. Диндор­
ларнинг диний маросимлар вақтидаги ҳаракатларининг йўна- 
лиши ўзгартирилган. Ергача таъзим қилиш, бел баробар таъ- 
зим қилиш билан алмаштирилган ва қоказо. Кўринишидан 
жиддий бўлмаган ўзгаришлар жамиятда оғир оқибатларни 
келтириб чиқарган: диний ислоҳотлар мафкуравий, ижти- 
моий-сиёсий муаммога айланган. Жамиятда «Эски эътиқод» 
тарафдорлари ҳаракати вужудга келган. Ҳаракат иштирокчи- 
лари Рус православ черковининг бетакрор аҳамиятга эгали- 
ги ва бошқа черковлардан, жумладан унга асос солган Конс- 
тантинополдан ҳам устунлиги ғояси илгари сурилган. Диний 
маросимлар ва удумларда миллий хусусиятларни сақлаб 
қолиш талаб қилинган. Черков ислоҳотлар мухолифларига 
қарши қатъий кураш олиб борган. Старообрядчилар «мур- 
тад» деб эълон қилинган. Бутун мамлакат бўйлаб қатағон- 
лар, қувғинлар бошланган, минглаб кишилар қатл этилган- 
лар, қийноққа дучор қилинганлар, қамоққа ташланганлар, 
сургун қилинганлар.
147


Ҳукумат ва расмий черковнинг старообрядчиликка қарши 
кескин тадбирлари ҳаракатни йўқ қила олмаган. Старооб- 
рядчилар мамлакатнинг чекка ўлкаларига қочиб кетиб, эски 
диний эътиқодларини саклаб қолганлар. Улар давлат ҳоки- 
миятини иблиснинг гумашталари деб ҳисоблаганлар ва дунё­
вий ҳаёт билан ҳар қандай алоқаларни инкор этганлар. Ҳануз- 
гача уларда диний маросимлар эски диний китоблар асоси­
да бажарилади, йил ҳисоби ислоҳотлар давридаги эски тақ- 
вим асосида олиб борилади.
Давлат ҳокимиятининг ва расмий черковнинг старообряд­
чиликка қарши кескин кураши таъсирида унинг сафларида 
турли йўналишлар вужудга келган. XVII асрнинг охирларида 
«попчилар» ва «попчиликни инкор қилувчилар» йўналишлари 
пайдо бўлган. «Попчилар» диний удум ва маросимлар поплар- 
нинг раҳбарлигида бажарилиши керак, деб ҳисоблайдилар. 
«Попчиликни инкор қилувчилар» «ҳақиқий» попларни иблис­
нинг гумашталари йўқ қилган деб, уларни инкор қиладилар.
1971 йилда ўтказилган Рус православ черковининг Помес­
тье соборида старообрядчиликни диндан чиққанлар (анафе­
ма) оқими эканлиги тўғрисидаги қарор бекор қилинган. Рус 
православ черковидаги бўлинишни бартараф этиш учун қулай 
шарт-шароит вужудга келган, лекин мухолиф кучларнинг 
ўзаро бирлашуви амалга ошмаган. Ҳозир ҳам мустақил старо- 
обрядчилик черковлари с а ^ а н и б қолган.
Православиенинг ижтимоий докгринаси тарихий даврлар- 
нинг ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлари таъсирида ўзгариб 
борган. Черков жамиятда маънавий қадриятларни мустаҳкам- 
лаш, ижтимоий адолат ва маданий тараққиётга хизмат қилиш 
билан бирга ҳукмрон ижтимоий-сиёсий тузум ва у олиб бор­
ган крепостниклик, мустамлакачилик ва эксплуатация сиё- 
сатларини ҳимоя қилиб келган. Шу билан бирга капиталис­
тик тараққиёт давридаги ижтимоий-сиёсий тузум окданган 
ва уни «умумхристианлик қадриятлари»нинг олий даражада­
ги тимсоли эканлиги қайд этилган. Кишиларнинг турмуш ша- 
роитини янада яхшилаш учун капитализмни «христианлаш- 
тириш» йўли билан «соғломлаштириш» таклиф этилган.
Собиқ социалистик давлатларда фаолият кўрсатган пра­
вослав черковлар доимо меҳнаткаш халқ манфаатларини ҳимоя
148 -


қилганлигини исботлашга интилган. Черковнинг ҳар доим 
ижтимоий тенгсизликка, кишининг киши томонидан экс­
плуатация қилиниши, қуллик, зулм, мустамлакачилик кя 'ж- 
спансионизмларга қарши турганлиги кўпчиликка 
m h u i v m
.
Православие нинг католицизмдан фарқли ўлароқ. дуне- 
вий ҳокимият билан рақобатлашиш имкониятлари чеклан­
ган эди. Купчилик мустақил черковлар бевосита сиёсий ҳоки- 
миятга бўйсундирилган. Шундай вазиятда черковларнинг 
ижтимоий-сиёсий тузумга нисбатан муроса йўлидан бор ган- 
лиги сабабини тушуниш мумкин. Совет тузумининг бар\ам 
топиши натижасида демократик тараққиёт йўлидан бораёт­
ган янги давлатларнинг вужудга келиши диний ташкилот­
ларнинг эркин фаолият кўрсатишига имкон берди. Черков 
жамиятда инсонпарварлик, адолат, меҳр-оқибат, узгалар 
фикрига ҳурмат каби умуминсоний қадриятларни қарор то;; - 
тиришда бошқа дунёвий ташкилотлар ва муассасалар билан 
фаол ҳамкорлик қилмокда, халқаро муносабатларда тинч- 
ликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, кескинликни юмша- 
тиш, минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш 
учун халқаро терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўри- 
нишларига қарши курашмокда.
Православ черковининг Марказий осиёдаги фаолияти узок; 
ўгмишимиз билан боғлиқ. 2001 йилда Ўрта Осиё православ 
черкови епархияси ташкил этилганлигининг 127 йиллиги 
нишонланди. Бу ерда фаолият кўрсатаётган диний конфес­
сиялар қаторида православ черкови ислом динидан кейинги 
ўринда туради. Барча конфессиялар каби православ черкови 
ҳам минтақада тинчлик, барқарорлик, миллий тотувлик, 
диний бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик муҳитини 
шакллантиришда фаол иштирок этмоқда.

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish