Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/146
Sana25.02.2022
Hajmi4,7 Mb.
#309795
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   146
Bog'liq
Dinshunoslik asoslari. o'quv qo'llanma

Рўза ҳайит
(арабчада — 
Ийд ал-фитр)
Рамазон ойининг 
тугаганлиги шарафига ўтказиладиган мусулмонлар байрами. 
У 3 кун давом этади. Байрам намозгоҳда эрталаб намоз ўқиш, 
ўлганларни ёд олиб худойи, дуои фотиҳа қилиш, йўқсил-
172 -


ларга садақа бериш билан бошланади. Барча мусулмонлар 
Рўза \айити кунлари хурсандчилик қиладилар, бир-бирла- 
рига совғалар инъом қиладилар.
Курбон ҳайит —
мусулмонларнинг Ол.ю\ йўлида муайян 
жонзоддарни қурбонлик қилиш куни. У рўза ҳайигидан 70 
кун ўтганидан сўнг нишонланади. Қурбон \айитнинг моҳияш 
шундаки, диний ривоятларга кўра, Иброҳим пайғамбар узи­
нинг чин эътиқодини исботлаш учун ўғли Исмоилни Олло\ 
йўлида қурбон қилмоқчи булганда, худо уни тўхтатиб қўй 
сўйишга буюрган. Исломда қурбонлик ҳаж маросимининг маж­
бурий элементларидан бирига айланган. 
Ривоятларга кура, 
марҳум нариги дунёда қурбон қилинган жонивор туфайли 
Сиротдан (жаннат кўприги) осон ўгиши мумкин. Агар мусул­
мон киши қурбонлик қилмаса, кўприкдан ўтиши мураккаб- 
лашади ва кўприк остидаги дўзахга қулаб тушиши мумкин. 
Қурбон \айит катга хурсандчилик билан нишонланади, бай­
рам муносабати билан ажойиб таомлар тайёрланади, эрталаб 
масжидда ҳайит намози ўқилади, мусулмонлар уз аждодла- 
рининг қабрларини зиёрат қиладилар, камбағалларга садақа- 
лар улашилади. Муқаддас жойлар, саждаго\лар ва масжид- 
ларга худо йўлида эҳсон бериш удумлари амалга оширилади.
Меърож —
Муҳаммаднинг мўъжизавий равишда Буроқда 
Маккадан Қуддусга ва ундан осмонга - Оллоҳ олдига қил- 
ган сафар куни. Муҳаммад Оллоҳ билан суҳбатда 99 мингга 
сўз айтган. Бу сафар шунчачик тез бўлганки, у қайтиб келга- 
нида ҳали ётган ўрни совимаган, ағдарилган кўзадаги сув 
\али тўкилиб улгурмаган. Му\аммаднинг тунги парвози хо- 
тирасига бағишлаб ҳар йили ражаб ойи (қамарий тақвим 
бўйича еттинчи ой)нинг 27-кунида байрам ўтказилади.
Мавлуд
(арабчада - туғилиш, пайғамбарнинг туғилган 
куни деган маъноларни англатади) — Муҳаммаднинг туғил- 
ган куни байрами. Бу кун масжидларда маросимлар ўткази- 
лади, уларда пайғамбар шаънига мадҳиялардан иборат шеър­
лар ўқилади, руҳонийлар ваъзхонлик қиладилар, йўқсил- 
ларга садақэ берилади. Ислом давлат дини сифатида тан олин­
ган мамлакатларда Муҳаммад пайғамбарнинг таваплуд айё- 
ми дам олиш куни деб эълон қилинади.
173 -


Жума
(арабчада — жамлик, жам бўлиш деган маъноларни 
англатади) — мусулмонларнинг дам олиш куни. Мусулмонлар 
намозгоҳда пешинни ўқиш ва хутба (арабчада — тарғибот, 
нутқ деган маъноларни англатади) эшитиш учун тўпланади- 
лар. Одамлар бу кунда байрамона либосларини киядилар, ма­
зали таомлар тайёрлайдилар, меҳмондорчиликка борадилар.
Исломда диний тарғибот маркази, диний маросимларни 
бажариш жойи мачит (масжид) ҳисобланади. Шаркда масжид­
лар азалдан диний таълим маскани ва маданий марказ вазифа­
сини бажариб келган. Масжидларда диний маросимларни ба­
жариш билан бирга янгиликларни эшитиш, кундалик ишлар­
ни ҳдл этиш мумкин бўлган. Мусулмон руҳоний (мулла)лари 
мактабларда ўғил балаларга илоҳиётдан дарс берганлар. Айрим 
йирик мачитлар қошида мадрасалар ташкил этилган.
Мусулмонлар ягона уммани (арабчада — маълум динга эъти- 
қод қилувчилар жамоаси деган маънони англатади) ташкил 
этадилар. Умма диний жамоаларга бўлинади. Диний жамоага 
имом (арабчада — олдинда турувчи деган маънони англатади) 
ва мулла (арабчада — яқинлашган, яқин одам деган маънолар­
ни англатади) раҳбарлик қиладилар. Йирик мачитларда руҳо- 
нийлар жамоаси га муфтий (арабчада — фатво берувчи, диний 
масалаларда қарор чиқдрувчи деган маънони англатади) раҳ- 
барлик қилади. Мулла унвонига мусулмон жамоаси вакиллари 
орасидан махсус маълумотга эга ёки диний маросимларни ба­
жариш малакасига эга номзодлар сайланадилар. Ислом давлат 
дини сифатида тан олинган мамлакатларда муфгилик лавози­
мига номзод тайинланади. Ислом давлат дини мақомига эга 
бўл маган мамлакатларда эса муфтилар руҳонийлар ва мугавал- 
лият вакилларининг қурултойида сайланади.tap.
Ислом диний тизимининг му\им таркибий қисмларидан 
бири 
шариат
(арабчада — тўғри йўл, илоҳий йўл, қонун де­
ган маъноларни англатади) ҳисобланади. Шариат мусулмон­
ларнинг ижтимоий ва шахсий ҳаётини тартибга соладиган 
ахлоқий, ҳуқуқий ва маданий нормалар тўпламидир. Унинг 
нормалари ислом юзага келганидан кейинги икки аср даво­
мида ишлаб чиқилган. Уларга асос қилиб Қуръони карим ва 
суннат, кейинчалик ижмо ва қиёс олинган. Шариат мусул­
моннинг хатги-ҳаракатларини беш тоифа (категория)га ажра-
- 174 -


тади. Булар: фарз — бажарилиши қатъиян мажбурий \исоб- 
ланган хатти-ҳаракатлар; мандуб (суннат) - амалга ошири- 
лиши мажбурий эмас, лекин маъқул, лозим деб ҳисобланув- 
чи нормалар; мубо\ — бажарилиши ихтиёрий нормачар; мак- 
руҳ - амалга оширилиши номаъқул саналувчи нормалар; \аром
- қагьий равишда тақик^анган хатги-ҳаракатлар.
Ислом жамиятнинг асосий бўғини \исобланувчи оилага 
катта эътибор беради. Аёллар тақводорлиги — ислом эътиқоди- 
нинг юзага келиши ва мустаҳкамлашнинг асосий омилларидан 
бири. Диндор аёл, биринчи галда она, яъни оилада ислом анъ­
аналари сақгсанишининг посбонидир. Онанинг болачар билан 
узвий алоқаси исломий анъаналарнинг авлодлар ўртасида во- 
рислигини таъминлайди, ислом қадриятларининг тарихан сақ- 
ланиб қолиши ва мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Ислом динида оила-никоҳ муносабатлари ҳам алоҳида 
ўрин тутади. Исломда уч хил никоҳ: доимий, вақгинчачик ва 
канизаклар билан бўладиган HHKOViap тан олинади. Ҳозирги 
замонда доимий никоҳ удуми сақланиб қолган. Вақтинчалик 
никоҳ деярли учрамайди, фақат ҳозирги Эрон Ислом Рес­
публикасининг шиа мазҳабига мансуб мусулмонлар яшай- 
диган айрим ҳудудларидагина сақпаниб қолган. Ислом ни- 
коҳсизликка ва эътиқодига кўра уйланмасликка қарор қил- 
ган руҳонийларга салбий муносабат билдиради.
Исломда ажралиш, яъни эр-хотиннинг никоҳдан чиқи- 
ши соддалаштирилган ва расмиятчиликларга эътибор берил- 
маган. Масалан, эр хотинига талоқ эълон қилиши мумкин.
Исломда, бундан ташқари, бир кдтор бошқа чеклашлар 
ҳам мавжуд. Масалан, савдо-молия муносабатларида зўрлаб 
тортиб олинган нарсалар билан савдо-сотиқ қилиш, сотув- 
чининг ўз мулки бўлмаган товарлар билан савдо қилиши, 
қарз бериш эвазига даромад олиш (судхўрлик) кабилар \аром 
\исобланади.
Ислом дини озиқ-овқат масаласида \ам ўзига хос чеклаш- 
ларни тарғиб қилади. Жумладан, чўчқд гўшти, спиртли ичим- 
ликлар ва ўлимтик нарсаларни истеъмол қилиш ман этилади.
Бундай чеклашларнинг илдизи жуда қадимга бориб та- 
қалади. Масалан, чўчқд гўштини истеъмол қилишни ман этиш 
Қадимги Мисрда ва яҳудийлар орасида кенг тар|^лган.
- 175 -


Ислом динида ортиқча зеб-зийнатга берилиш, масалан, 
тилла ва кумуш тақинчоқларни ҳаддан зиёд кўп тақиш қорала- 
нади. Бундай тақинчоқлар жамоа ночор қатламларининг ҳасад 
қилиши ва ғазабланишига олиб келади, деб ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, ислом эътиқоди асослари мус- 
таҳкам ва серқирра ҳаётий воқеаларга таянади. Ислом дини­
нинг деярли бир ярим минг йил мобайнида яшаб келаётган- 
лиги ва барҳаётлигининг сабаби ҳам шунда.

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish