1 Қаранг: Маънавият юлдузлари / Масъул муҳаррир М.М.Хайрулла
ев.- 1999. - Б. 134.
191
3) шайхнинг барча акволи (сўзлари) ва афъоли (ишла-
ри)га мурид содиқ бўлиб, унга мутлақо муте ва муътақид
бўлмоғи лозим;
4) ўз муршиди (пири)нинг барча топшириқдарини чусту
чолоклик (чаққонлик) ила сидқидилдан бажариб, уни ҳами-
ша рози қилиб юрмоғи зарур. Чунки ризои Оллоҳ унинг (яъни
шайхнинг) измидадир;
5) мурид ўз сўзига содиқ, ваъдасига вафоли бўлиб, мур
шиди кўнглида ҳеч қандай шак-шубҳа туғдирмаслиги зарур;
6) мурид ўз ваъдасига вафодор, сўзида устувор турмоғи
лозим;
7) мурид ўз ихтиёридаги барча мол-мулкини, бутун бор-
йўғини ўз шайхига нисор этмоқ учун доимо тайёр турмоғи
лозим;
8) мурид ўз муршидининг барча сир-асрорларидан огоҳ
бўлиб, унинг ифшосини ҳеч вақт хаёлига келтирмаслиги
керак;
9) мурид ўз шайхининг барча таклифларини назарда ту
тиб, унинг мушкулотини осон қилмоғи, панду насиҳатла-
рини бажо келтирмоғи шарт;
10) мурид худо висоли учун ўз шайхи йўлида бутун молу
жонини нисор этмоққа тайёр туриши, унинг дўстига дўст,
душманига душман бўлиб яшамоғи шарт'
Аҳмад Яссавий ўз тариқатини шеърий услубда «Ҳикмат»
номли асарида баён этган. Яссавий таълимоти кишилар ўрта-
сида поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўлининг
кучи ва пешона тери билан ҳаёт кечириш орқали Оллоҳ висо-
лига етиш мумкин, деган ғояни олға сурган. Яссавия таълимо
ти баъзи кишиларнинг мол-дунёга \ирс қўйишини қоралайди,
камтарликка, ғарибпарварликка даъват кдлади. Шундай қилиб,
Аҳмад Яссавий Марказий Осиёда илк тасаввуф илмига асос
солган, ислом динининг тараққиётига ҳисса қўшган.
Ислом дини тараққиётига салмок^и ҳисса қўшган яна бир
ватандошимиз Хоразмнинг Хивақ шаҳрида дунёга келган
Нажмиддин Кубро (1145—1221)
ҳисобланади. Исломшунослик
илмида унинг таълимоти кубравия тариқати номи билан
1 Ўша асар. - Б. 136.
192 -
машҳурдир. Ёшлигидан илмга чанқоқ Нажмиддин Миср,
Эрон ва Ш арқнинг бошқа мамлакатларида таҳсил олган.
Унинг ислом динига қўшган ҳиссаси шундаки, зикрни овоз
чиқармасдан (хуфия) ижро этиш усулини киритган. Кубра
вия тариқати ҳадис ва шариатга асосланади. Бу таълимотга
кўра, инсон ўз моҳият-эътибори билан кичик оламни таш
кил этади ва катта дунё бўлмиш коинотдаги барча нарсалар
ни ўзида мужассамлаштиради. Илоҳий сифатлар юқори са
мовий доираларда бирин-кетин ўзига хос мақомларда жой-
лаштирилгани сабабли, ҳақиқат йўлини қидирувчилар бун
дай юксакларга кўтарилиб, илоҳий сифатларга эга бўлиш,
яъни камолотга эришиш учун, маълум риёзатли йўлларни
босиб ўтишлари зарур. Бунинг учун қуйидаги ўнта асосга та-
янмоқ лозим: тавба, зуҳд фи-дунё, таваккал, қаноат, узлат,
мулозамат аз-зикр, таважжуҳ, сабр, муроқаба ва ризо.
Ушбу ўнта талабнинг қисқача моҳияти шундаки, киши
бу дунё лаззатлари ва мол-дунёга ҳирс қўйишдан ўзини ти-
йиши, сабр-қаноатли бўлиши, ўзлигидан кечиб, худога му
хаббат қўйиши, унга чексиз ишониши лозим. Нажмиддин
Кубродан қатор асарлар мерос қолган. Масалан, «Фавоъих
ал-жамол ва фавотих ал-жалол», «Ал-усул ал-ашара», «Ри
солат ал-хоъиф ал-хаъим мин лаумон ал-лаъим» кабилар
шулар жумласидан. Унинг яна бир асари — «Рисолатун одоб
ул-зокирин» («Зикр айтувчилар одоби ҳақида-рисола») форс
тилида бизгача етиб келган бўлиб, ҳозир Ўзбекистон Рес
публикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти
нинг кутубхонасида сакуганмоқца.
Нажмиддин Кубро тариқати Мовароуннаҳр, Хуросон,
Ҳиндистон ва бошқа мусулмон халқлари орасида кенг тар-
қалган. Унинг таълимоти асосида кубравия-мактаби вужудга
келган ва деярли XV асргача тасаввуф таълимотини ифода
ловчи асосий йўналишлардан бири бўлган.
Нажмиддин Кубро Урганч шаҳрини мўғул босқинчлари-
дан ҳимоя қилишда шиддатли жангда шаҳид бўлган. Ўшанда
у 70 ёшда бўлган.
Узоқ вақт мобайнида мўғул мустамлакачилигига қарши
олиб борилган курашлар XIV асрнинг иккинчи ярмига ке-
193 -
либ Марказий Осиёда соҳибқирон Амир Темур бошчилиги
даги мустақиллик учун урушлар ғалабаси ва Мовароуннаҳр-
да ягона давлат барпо этилиши билан якунланган. Ислом
дини бу даврда Амир Темур ва темурийлар сиёсатида, мам-
лакатдаги маънавий бирлик, маданий юксалиш, адолат ўрна-
тиш ва сақлаш ишига қаратилган. Ислом дини асосида шакл
ланган тасаввуф, айниқса, нақшбандия ўша давр маънавия
тининг ғоявий асоси бўлиб хизмат қилган. Нақшбандия ис
ломга таянган \олда инсоннинг ахлоқий поклик, меҳнат ва
билим эгаллашига кенг йўл очиб берувчи ғояларни тарғиб
қилиб, маънавий-ижтимоий ҳаётда катга ижобий аҳамиятга
эга бўлган. Баҳовуддин Нақшбанд, Ёқуб Чархий, Хўжа Му-
ҳаммад Порсо, Хўжа Акром каби нақшбандия назариётчилари
шу даврда яшаб ижод этганлар.
Марказий Осиёда XIV асрда тасаввуф илми соҳасида ву
жудга келган тариқат
Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбанд
(1318—1389)
номи билан боғлиқдир. Баҳовуддин Нақшбанд
1318 йилда Бухоро ёнидаги Қасри Ҳиндувон қишлоғида ту-
ғилган (кейинчалик Нақшбанд шарофати билан Қасри Ори-
фон деб атала бошланган).
Нақшбанд таълимоти асосида ихтиёрий фақирлик ётади.
Атоқли шарқшунос олим Е.Э.Бертельснинг ёзишича, у умр
бўйи деҳқончилик билан кун кечирган ва ўз қишлоғидаги
унча катта бўлмаган ерига буғдой ва мош экса-да, уйида ҳеч
қандай мол-дунё ва бойлик сақламаган. Нақшбанд бўйра ус
тида ётиб кун кечирган ва бутун умрини ўз ихтиёри билан
фақирликда, йўқчиликда ўтказган. Нақшбанд тариқатининг
асл ақидаси - «дил ба ёру, даст ба кор», яъни «доимо
кўнглинг Оллоҳда, қўлинг эса ишда бўлсин», деган ғояни
олға суради. Нақшбандия таълимоти XV асрда Афғонистон,
Эрон, Ҳиндистон сингари мусулмон мамлакатларида кенг
тарқалган. Бу таълимот тарафдорлари аскетизм (таркидунё-
чилик)га, бой-зодагонларнинг зулми ва истибдодига қарши
бўлганлар, фақат ўз қўл кучи, пешона тери билан ҳалол
меҳнат қилиб кун кечиришга кишиларни чақирганлар. Улар
шу билан бирга савдо-сотиқ, деҳқончилик, ҳунармандчилик,
бадиий адабиёт, мусиқа, илм-маърифат, хаттотлик, нақ-
194 -
қошлик, миниатюрачилик, қурувчилик каби барча фойдали
ва хайрли юмушлар билан шуғулланишга даъват этганлар.
Хожа Баҳовуддин Нақшбандни Марказий Осиё халк,дари
жуда юксак қадрлайдилар. 1993 йилда мамлакатимизда Баҳо-
вуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги кенг нишон-
ланганлиги бежиз эмас. Нақшбанднинг нафақат диний, бал
ки дунёвий ҳунарларни \ам эгаллашга даъват этганлиги мус-
тақиллигимиз тақозо этган халқ бунёдкорлигига ғоявий ма-
дад бўлади. Шу боис халқимиз тасаввуф илмининг дарғала-
ридан бири бўлмиш Хожа Баҳовуддин Нақшбанд таълимо
тига асрлар оша яна мурожаат қилиши табиийдир. Зеро, та
рихий хотирасиз келажак бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |