Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я фалсафа ва политология кафедраси


-савол. Фалсафада онг муаммоси ва унинг моҳияти



Download 0,84 Mb.
bet4/56
Sana20.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#831329
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
9-Мавзу фалсафа УМК

1 -савол. Фалсафада онг муаммоси ва унинг моҳияти.
Инсон азал-азалдан ўзигагина хос бўлган онгнинг нима эканлиги тўғрисида ўйлаб, баҳслашиб келади. Бу баҳсларнинг бир жиҳати, онг табиат маҳсулими ёки инсон онги илоҳий яратилганми? деган
масаладан иборат. Иккинчи жиҳати эса, инсон дунёни доимо бир хил англаганми? Яъни асрлар давомида инсон онги такомиллашиб келганми ёки ҳамон ўша-ўшами? деган муаммо билан боғлиқ.
«Ўзингни билсанг, оламни биласан», – деган эди Суқрот. Афоризмга айланиб кетган бу фикр ортида олам каби инсон ҳам сиру синоатларга бой, у ўзини билиш орқали олам моҳиятини англашга йўл очиши мумкин, деган ғоя ётибди. Шу маънода, инсон ўзини ташқи оламдан ажратиб, алоҳида бир мўъжиза ва тадқиқот мавзуи сифатида ўрганишга ҳаракат қила бошлаган пайтдан буён уни ўйлантириб келаётган муаммолардан бири онгнинг моҳияти, унинг келиб чиқиши масаласидир. Шу нуқтаи назардан қараганда, онгнинг табиатини англаш масаласи – энг қадимий фалсафий масалалардан
бири, дейиш мумкин. Гарчанд онг ва унинг турли хусусиятлари инсонга хос ҳодиса сифатида психология, адабиёт, социология каби фанларнинг тадқиқот мавзуи доирасига кирган бўлса-да, онгнинг моҳияти, унинг турли кўринишлари ўртасидаги муносабат каби масалаларни ўрганиш билан айнан фалсафа шуғулланади.
Фалсафа тарихида онг оламни вужудга келтирувчи дунёвий ақл, мутлоқ руҳ сифатида, яъни Гегель фикрича оллоҳнинг кучини синоними сифатида, ёки кўзга кўринмас, оламни акс эттирувчи, оламни идеал моделини яратувчи миянинг функцияси сифатида талқин қилинган (материализм).
Онгнинг моҳияти масаласи энг қадимий муаммолардан бири экан, уни англаш жараёнида турли хил жавоблар бўлганлиги табиий. Бу саволга энг қадимий жавоб диний ва мифологик қарашлар доирасида берилган.
Онгни диний тушуниш уни илоҳий ҳодиса, худо яратган мўъжиза тарзида талқин қилишга асосланади.
Кўпгина динларда инсон онги буюк илоҳий ақлнинг миттигина акс этиши, унинг намоён бўлиш шакли тарзида тавсифланади. Инсон танасидаги руҳ бизнинг истак ва фикрларимизнинг ташувчисидир. Жон ўлиши билан онг ҳам ўлади. Бундай қарашларнинг илдизи жуда қадимий бўлса-да, улар ҳамон ўзининг кўплаб тарафдорларига эга. Зеро, у олам ва одамнинг яратилганлиги масаласи билан бевосита боғлиқдир. Кимда-ким олам ва одам яратилганлигини тан олар экан, онг ҳам яратганнинг қудрати эканлигини тан олиши табиий.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish