Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент вилоят давлат педагогика институти ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов


§ 4. Ҳуқуқий онг ва фуқаролик маданиятининг миллнй



Download 7,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/144
Sana02.03.2022
Hajmi7,1 Mb.
#478042
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   144
Bog'liq
Pedagogika (J.Hasanboyeva, J.Sariboyev va b.)

§ 4. Ҳуқуқий онг ва фуқаролик маданиятининг миллнй
мафкура билан муштараклиги
Миллий истиқлол мафкураси мазмуни ва моҳиятида демокра- 
тик ҳуқуқий давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини шакл- 
лантириш йўлидан дадил бораётган мустақил Ўзбекистонда фу- 
қаролар ҳуқуқий билими, ҳуқуқий маданияти ва маънавиятини 
юксалтириш ғоят муҳнм ва долзарб муаммо эканлиги устувор 
аҳамият касб этади.
Миллий истиқлол мафкурасида ватанимизнинг ривожланиши 
ва истиқболи, мамлакатимизда кенг кўламда ўтказилаётган иқти- 
содиёт, сиёсат, давлат қурилиши, ҳуқуқий тизим ва жамиятни 
маънавий ўзгартириш соҳасидаги ислоҳотларни муваффақияти 
кўп жиҳатдан халқнннг ҳуқуқий онги ва билнмн ҳамда ҳуқуқий 
маданияти даражасига боғлиқлиги алоҳида таъкидланади.
Дарҳақиқат, фуқароларнинг ҳуқуқий билими, маданияти ва
www.ziyouz.com kutubxonasi


маънавияти қанча юксак бўлса, хуқуқий давлат шунча кучли бўла- 
ди, мустақиллигимиз мустаҳкамланиб барқарорлашиб боравера- 
ди. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот тантана қилмаса, халқ ом- 
маси қонун-қоидалар ва ҳуқуқий меъёрларга, қонунин актларга, 
энг муҳими Ўзбекистон Республикаси Конституциясш а ишонч- 
ихтиёр, ихлос, иймон-эътиқодли муносабатда бўлиш ва риоя қили- 
шига одатланмаса ҳуқуқий давлатни тасаввур этиб бўлмайди.
Ҳуқуқий давлат омманннг сиёсий онглилиги, уюшқоқлиги, 
сиёсий ҳушёр ва эийраклиги, ҳаётнмизда рўй бериб турадиган ҳар 
бир нарса ва ҳодисага кўр-кўрона эмас, балки ақл-илр»к, билим 
ва тафаккур, фаҳм-фаросатли ёндашганлиги билан кучли. Ҳуқуқий 
бнлим ва маданият миллат ўзлиги ва инсон баркамоллигииинг энг 
муҳим омилларндан биридир.
Фуқароларнинг барча қатламлари ҳуқуқий саводхоиликка эри- 
шишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда 
ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун 
асосий эътиборни нималарга қаратнш лозимлиги ҳақидаги вази- 
фалар Олий Мажлиснинг 1997 йил 29 августда тасдиқланган «Жа- 
миятда ҳуқуқий маданнятни юксалтириш миллий дастурида» ҳам 
белгилаб берилган.
Ҳуқуқий маданият умуминсоний маданиятнинг таркибий қис- 
мидир. У умумий маданиятнннг шунчаки бир қисми эмас, балки 
унинг ўзаги, негизи, асосидир.
Ҳуқуқий маданият ҳуқуқий билим ҳамда моддий, маънавий, 
ахлоқий ва бошқа мафкуравий омиллар асосида шаклланиб ва 
ривожланиб боради. Ҳуқуқий маданнят фуқароларнинг етуклиги 
ва онглилигини кўрсатувчи меъёрдир. Ҳуқуқий билимларга эга 
бўлган ва уларни амалиётда татбиқ эта оладиган кишигина ҳуқуқий 
бнлимли ва маданиятли ҳисобланиши мумкин.
Ҳуқуқий билимлар ва маданиятнинг юзага келиши, ривожла- 
ниши чексиз жараёндир. Ҳар қандай билим ва маърифат сингари 
ҳуқуқий бнлим ва маданият ҳам жамият ривожланиши натижаси- 
да пайдо бўлган талаб ва эҳтиёжлар, мавжуд шарт-шароит ва им- 
кониятлар асосида юзага келади ва ривожланади.
Болаларнинг қалби ва вужудига гўдаклик пайтидаи бошлаб 
одоб-ахлоқ, ҳуқуқий қонун-қоидалар ҳақида илк тасаввур ва ту- 
шунчаларни сингдиришда жамиятнинг асоси, негизи бўлган оила-
www.ziyouz.com kutubxonasi


нинг роли ва аҳамияти катга.
Боланинг табиати, феъл-атвори, дунёқараши гўдаклигидан 
оилада шаклланади, унинг вужудига она сути билан киради. «Бола 
туғилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Болага хос анъ- 
аналар, қадриятлар, урф-одатлар бола зуваласини шакллантира- 
ди. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жами- 
ятталабларини англайди, ҳис этади» (Баркамол авлод орзуси. Тош- 
кент: Шарқ, 1999. 8-бет).
Шунинг учун Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас санал- 
ган. «Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қиммат- 
ли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму ҳаё, меҳру 
оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг ав- 
вало оилада шаклланади»,-дейди Ислом Каримов Ўзбекистон Рес- 
публикаси Конституциясининг беш йиллигига бағишланган таб- 
рнк сўзида.
Болалар тақдирида уларда ҳуқуқий тасаввур ва тушунчалар 
асосини илк бор илдиз ота бошлашида, фарзандлар қалбини меҳр- 
муҳаббат, нафосат, эзгулнк нури билан мунаввар этишда одамий- 
лик, ҳалоллик, олижаноблик, меҳр-оқибат сингари асл инсоний 
фазилатлар камолотида оналарнинг, оталарнинг, оиланинг ўрни 
беқиёс.
Истиқлол мафкурасининг таълимотн бўйнча қонунга ҳурмат 
ҳар бир инсоннинг қалбндагн чуқур эътиқоди бўлмоғи лозим. У 
инсоннинг ёшлигидан бошлаб онгига сингиб, мустаҳкамланиб 
бориши керак.
Бунинг учун миллнй истиқлол мафкурасининг ана шу олижа- 
ноб ғояларини амалга ошириш мактабгача тарбия муассасалари, 
мактаблар, коллеж ва лицейлар, олий ва ўрта махсус ўқув юртла- 
ри, барча жамоат уюшмалари ва давлат ташкилотлари ишларини 
замонавий талаблар асосида қайта қурншнн тақозо этади.
Ҳуқуқий билимга эга бўлиш, ҳуқуқий жиҳатдан тарбияланган- 
лик, ҳуқуқий маданият, маърнфат ва маънавият соҳиби бўлиш, 
қонунларнн муқаддас ҳисоблаб, уларга шак келтирмасдан фаоли- 
ят кўрсатишга одатлантнриш-Ўзбекистон ҳар бнр фуқаросининг 
қалбига чуқур сингиб кетган, моҳиятга айланган инсоний фази- 
латга айланмоғи лозим.
Бунинг учун ҳуқуқий таълнм-тарбиянн барқарор шаклини яра-
www.ziyouz.com kutubxonasi


тиш лозим, чунки ҳуқуқий таълим-тарбия ҳуқуқий давлат ва фу- 
қаролик жамияти барпо этиш ва мустаҳкамлаш учун муҳим асос- 
дир. Таълим-тарбияни ислоҳ қилмасдан, ҳуқуқий маданият, 
ҳуқуқий маънавият ва маърифат ютуқларини кишилар онгига ет- 
казмасдан туриб комил ннсонни шакллантириб бўлмайди.
Ҳуқуқий тарбня жараёнида ёшларнинг ҳуқуқий онги шаклла- 
нади. Ёшларни жамнят талабларига давлатнннг қонун-қоидала- 
рнга, миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизга чуқур ҳур- 
мат-эҳтнромлн бўлншга ўргатиш ҳуқуқий таълим-тарбиянинг асо- 
сий мақсадларидан биридир. Дарҳақиқат, ҳуқуқ асосларини, Кон- 
ституция ва қонунларимиз мазмун-моҳиятини, янги қонуний ҳуж- 
жатлар, ҳуқуқий меъёрларни кишиларнинг, биринчи навбатда, 
ёпшарнинг онги, қалбига сингдиришда ҳеч бир нарса ўз аҳамия- 
тига кўра ҳуҳуқий таълим-тарбияга тенглаша олмайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 7,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish