26 ҳафта
|
51, 52-машғулотлар
|
4 соат
|
Вазифалар:1).Чалқанча ва эркин услубда орқа ва кўкрак томонда сузиш кўникмаларини такомиллаштириш.
2).Дельфиннинг сувдаги оёқ ҳаракатларини ўргатиш, кўкракда сирпанишда, орқа ва ён томонлама сузишни ўргатиш.
3)Ўқув бурулишини ўргатиш.
Қуруқликда:
Разминка
Дельфин сузишидек оёқларни ҳаракатлантириш.
бир оёқда туриб ва қўлларни танага чўзган ҳолда бадан ва бошқа оёқ билан тўлқинсимон эгилувчан ҳаракатларни бажариш;
Девор яқинида, ярим қадам нарида туриб, тан билан тўлқинсимон ҳаракатлар қилиш, гавдани орқа қисми билан деворга тегишга интиш.
Девор олдида ўқув бурилишни худди кўкрак томонида ва орқада сузаётгандек амалга ошириш. Бурилиш деворига келиш, унга қўл билан тегиш, группировка айланиш ва оёқни деворга текказиш, итарилиш (3та охирги элементлар бир оёқда тик турган ҳолда имитация қилинади).
|
27 ҳафта
|
53, 54-машғулотлар
|
4 соат
|
Вазифалар: 1) қуруқликда янги жисмоний машқлар мажмуини ўзлаштириш; 2) кўкрак ва чалқанчасига сузиш бобидаги билимларни такомиллаштириш; 3) ўқувда оёлар ёрдамида бурилиш техникасини яхшилаб ўзлаштириш, худди дельфинлар сузаётгандек.
Қуруқликда
1. Жисмоний машқлар мажмуини бажариш 3.
1) қўлни олдинга айлантириш (худди хоккей шайбасини кафт билан қисиб олгандек) бу билан бир вақтда икки оёқлаб сакралади; худди шунингдек, қўлни ортга айлантириш (бу ерда ҳам юқоридагидек вазифа бажарилади, ҳар бир машқ 15 мартадан амалга оширилади);
2) тик турган ҳолда қўлларни олдинга чўзиб, орқа ва олдинга айланма ҳаракат қилиш (қўллар билан тортилган шнур ёки сочиқнинг икки четидан ушлаб ҳаракатланиш, у қанча қисқа бўлса, самарадорлик шу қадар яхши бўлади);
3) кўкрак қисми билан гиламча устига ётиб, қўлларни олдинга чўзмоқ, букмоқ, полдан оёқлар ва қўллар фарқини сақлаган ҳолда, чап қўлни силтаганда ўнг оёқни кўтариш, ўнг қўлда чап оёқни кўтариш ҳаракати ва ҳоказо;
4) оёқ панжаларига таянган ҳолда ўтириб (гиламчада) олдинга-орқага чайқалиш, тизза билан пол орасидаги масофа қанча кўп бўлса, шунча маъқул;
5) оёқларни елка кенглигида очган ҳолда, оёқларни ён томонга имкон қадар ёзиш, қўл билан девор(стул тиргаги)ни тутиб, оёқ кафти билан тизза букилган ҳолда ўтириш;
6) тумбочка устидан сувга сакраётгандек ҳолатни амалга ошириш (юқорига сакраш);
7) қулоч ёзган қўл билан эшкак эшаётган каби, дельфинлардек сузиш, тик турган ҳолда резина амартизатор билан олдинга силжиш;
2. қулоч ёзиб сузишдагидек ҳолатда теккис айланиш амалини бажариш (27 дарсдаги шу каби машқларга қаралсин).
Сувда ҳам юқорида кўрсатилган машқлардан фойдаланилади.
Уйга вазифа: 1) қуруқликда 3 даги машғулотларни бажариш; 2) сувда бажарилаётганга ўхшаш хатти-ҳаракатларни қуруқликда такрорлаш, янгилари билан тўлдириш (Худди шундай уйга вазифа 29—35 дарсларда ҳам такрорланади).
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |