Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,79 Mb.
bet48/110
Sana11.03.2022
Hajmi4,79 Mb.
#490208
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   110
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Топишмоқлар. Қадим-қадим замонларда ҳам ўзбек халқи ўз болаларини кучли, эпчил, ақлли қилиб тарбиялашга катта аҳамият берган.Ўша пайтларда ҳали болаларга таълим-тарбия берадиган иактаблар йўқ эди. Ана шунинг учун ҳам халқ турли ўйинлар ва бошқа воситалар ўйлаб топган. “Бекинмачоқ”, “Чиллак”ка ўхшаш ўйинларда иштирок этувчи болаларда чаққонлик, эпчиллик каби жисмоний ҳислатлар пайдо бўла борган. Хўш, энди болаларнинг зеҳнини чархлаш учун нима қилиш керак эди? Топишмоқ, жумбоқ сингари ақлий ўйинлар ана шу саволга жавоб излаш жараёнида халқ томонидан яратилган. Топишмоқларнинг ҳам ижодкори халқдир.


Масал. Кичкинтой тарбияси жуда муҳим ва ўта масъулиятли ва нозик ишлардан бири ҳисобланади. Бунинг учун болаларни ўз туйғу ва ўй-хаёллари дунёсига олиб кириш лозим. Бу йўлда ота-онага, буви-бобога, тарбиячига масал жуда қўл келади. Масал бола ақлининг ривожига, қизиқишига бой имкониятлар очиб беради. Кўп масаллар ёрдамида болаларнинг гўдаклик чоғлариданоқ адолатпарварлик, дўстлик, ўртоқлик туйғуларининг шаклланиши, уларнинг табиатга, ҳайвонот оламига меҳр-муҳаббатларининг ошиши учун кенг йўл очилади. Чунки улар камол топар эканлар масал эшитади. Ҳар бир масалдаги яхши-ёмонни, гуноҳ-савобни билиб, мағзини чақиб, тушуниб ўсадилар. Бу эса, уларнинг келажагида оқкўнгил, меҳнаткаш, ота-онага, она-Ватанга, ҳайвонот оламига муҳаббатли бўлишлари учун кўприк воситасини адо этади.


Тез айтиш. Боланинг тилини равон, бурро қилишдан ташқари, ақлига-ақл қўшади, онгини ривожлантиради, хотирасини мустаҳкамлайди, ота-онасига, эл-юртига, ўзини қуршаб олган оламга нисбатан меҳр-муҳаббатини оширади. Бошқача ибора билан айтганда, янги авлод ҳар гал ўзидан аввалги авлодлар кашф этган нарсаларни ҳисобга олади,

ўзлаштиради. Бу йўл, шубҳасиз, бошқаларига қараганда оқилона, фойдали, порлоқ келажак йўлидир.


82
Тез айтиш қайта-қайта машқ қилдириш, берилган матнни осонгина дилига, тилига жо қилиб олиш ҳар томонлама фойда сўз ўйини билан ижро этиладиган ҳар бир тез айтиш замирида бир нечта вазифалар ётган


бўлади. Шулардан биринчиси қайта-қайта машқ қилиш, тинимсиз такрорлаш натижасида боланинг нутқи ўсади, тили равон бўлади. Буларнинг ҳаммаси йиғилиб келиб бола тарбиясига боғланади.




Эртаклар. Халқ оғзаки поэтик ижодидаги энг бой ва ранг-баранг жанрлардан бири эртаклардир. Халқ томонидан яратилган кўплаб эртакларда болаларнинг ўзига хос ҳаёти четлаб ўтилмаган. Ҳатто, турли ёшдаги болалар учун жуда кўп махсус эртаклар яратилган.

Эртакнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг ҳамиша халқ ҳаёти, кураши, тарихи, руҳий олами, дунёқараши, урф-одатлари билан чамбарчас боғланиши, инсонларга ахлоқий ва маънавий йўлдош бўлиб келишидадир. Эртаклар инсоннинг маънавий ва жисмоний кучига ишонч руҳи билан суғорилган бўлиб, ижобий кучлар табиат ва ижтимоий ҳаётда ўзига душман бўлган кучларга қарши курашда доимо ғолиб чиқади. Халқ эртакларида ижтимоий муҳим масалалар одилона ҳал этилади. Эртаклар содда ва тушунарли бўлгани учун ҳар қандай китобхонга тез етиб боради. Ўтмишда яратилган эртакларда халқчиллик кураши ўзининг ҳаққоний бадиий ифодасини топгандир. Халқнинг келажакка бўлган ишончи, адолатнинг адолатсизлик устидан ғалабаси, ёруғликнинг зулматни енгиши, озод ва бахтиёр ҳаётга эришиш ғоялари ёрқин образлар орқали тасвирланган.


Халқ эртаклари ўз хусусиятларига кўра бир неча турга бўлинади: ҳаётий эртаклар, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли-афсонавий эртаклар, ижтимоий-маиший эртаклар.


Халқ эртакларида эл-юртни кўз қорачиғидай авайлаб сақловчи ажойиб қаҳрамонлар улуғланади, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, узоқ масофалар яқин қилинади, кишилар характеридаги ярамас одатлар, номаъқул иллатлар танқид остига олинади, мардлик, эпчиллик, довюраклик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, вафодорлик, сахийлик ғоялари улуғланади.





Download 4,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish