Ўқувчиларнинг берилган савол ва топшириқларга ўз сўзлари билан жавоб бериши. Машқнинг бу тури ўқувчиларда ўқилганлар юзасидан муҳокама юритиш кўникмасини ўстиришга, асарда қатнашувчи қаҳрамонларни баҳолашга, муаллиф тасвирлаган ҳаётий лавҳалар билан асар ғояси ўртасидаги боғланишни аниқлашга имкон беради. Ишнинг бу турида бериладиган саволлар маълум мақсадга йўналтирилган ва муайян изчилликда бўлиши, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундаши лозим. Бошланғич синф ўқиш дарсларида савол ва топшириқлар қайси мақсадга йўналтирилганига кўра қуйидагича тасниф қилинади:
Асар мазмунини ўзлаштириш ва қайта ҳикоялашга доир савол-топшириқлар.
Асар тилини ўрганиш ва ўзлаштиришга доир савол-топшириқлар. Сабаб-натижа тарзидаги саволлардан ҳам фойдаланилади. Агар
ўқитувчи асар ғоясини тушунишда ўқувчиларга ёрдам беришни кўзда тутса, савол сабаб-натижа тарзида бўлади. Анварь Обиджоннинг “Одобли бўлиш осонми?” эртаги (4-синф) ғояси ўқувчиларни саломлашиш одоби билан таништириш, уларда муомала маданиятини тарбиялашдир. Эртакдаги асосий фикрни аниқлаш учун ўқитувчи “Анварь Обиджон айтмоқчи бўлган салом бериш мавридларини ўз сўзингиз билан айтиб беринг”, “Нима учун эчки сичқонга насиҳат қилди?”, ”Тошбақанингсичқонча ҳақидаги фикрини гапириб беринг” каби савол-
топшириқлардан фойдаланиши мумкин. Қамбар Ўтаевнинг “Нон қаердан келади?” (4-синф) шеъри асосида эса “Нон нима? Уни таърифланг”, “Нон қаердан келар экан?”, “Нонни нима учун қадрлаш керак?” каби савол-топшириқлардан фойдаланиш катта аҳамият касб этади.
100
Бошланғич синфларда савол-топшириқларга жавоб беришга катта ўрин берилган. Ўқитувчининг вазифаси ана шу савол-топшириқлар устида ишлаш усулларини олдиндан белгилаб олишдир. Ижодий характердаги саволлар ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундайди. 4-синф «Ўқиш» китобидан ўрин олган «Қодир билан Собир» матни юзасидан ўқувчиларни ўз фикрини айтишга ундовчи «Собир ўқишдан кечикиш сабабини очиқ айтиб тўғри қилдими?», «Унинг ўрнида сиз бўлганингизда нима қилардингиз?» каби саволлар ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини, оғзаки нутқини ўстиради ва матнни яхши ўзлаштиришларига ёрдам беради. Асардаги воқеалар тизимига оид савол-топшириқлар тузиш ва ундан таҳлил жараёнида ижодий фойдаланиш ҳам ката аҳамиятга эга. Масалан, 4-синф “Ўқиш китоби”даги Қудрат Ҳикматнинг “Баҳор” шеъри асосида “Шеърда дастлаб нималар ҳақида гапирилади?”, “Шеърдаги фикр юритилган нарсаларни кетма-кет айтиб беринг”, “Шоир баҳорни тасвирлашда қандай тасвир усулларидан фойдаланган?” каби савол-топшириқлардан фойдаланиш ўқувчилар фаоллиги оширади.
Савол-топшириқлар устида жамоа, жуфт ва якка тартибда ишлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |