Актив ҳолат.
Бу - агар кресло ёки диван каби мебел бўлса, унга бемалол ястаниб ёки
ётиб олмаслик, суҳбатдошнинг юзидан ташқари жойларига қарамаслик, мимика, бош чайқаш
каби ҳаракатлар билан унинг ҳар бир сўзига қизиқишни билдиради
Самимий қизиқиш билдириш.
Бу нафақат суҳбатдошни ўзига жалб қилиб, балки кейин
навбат келганда ўзининг ҳар бир сўзига уни ҳам кўндиришнинг самарали йўлидир
Ўйчан жимлик.
Бу суҳбатдош гапираётган пайтда юзда масъулият билан
тинглаётгандай тасаввур қолдириш орқали ўзингизнинг суҳбатдан манфаатдорлигингизни
билдириш
Психологик
таъсирнинг уч
воситаси
Вербал таъсир
Паралингвистик
таъсир
Новербал
таъсир
Профессионал
тинглаш
техникаси
Профессионал
тинглаш
техникаси
Самимий
қизиқиш
билдириш
.
Ў
йчан жимлик
Психологик таъсир
- бу турли воситалар ёрдамида инсонларнинг
фикрлари, ҳиссиётлари ва ҳатти-ҳаракатларига таъсир кўрсата
олишдир.
Вербал таъсир
- бу сўз ва нутқимиз орқали кўрсатадиган таъсиримиздир. Бундаги
асосий воситалар сўзлардир.
Паралингвистик таъсир
- бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни
кучайтирувчи ёки сусайтирувчи омиллар: товушлар, тўхташлар, дудуқланиш, йўтал, тил
билан амалга ошириладиган ҳаракатлар, нидолар киради.
Новербал таъсир -
Бунга суҳбатдошларнинг фазода бир-бирларига нисбатан тутган
ўринлари, ҳолатлари (яқин, узоқ, интим), қилиқлари, мимика, пантомимика, қарашлар, бир-
бирини бевосита ҳис қилишлар, ташқи қиёфа ва сигналлар киради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бўлғуси педагог -психологлардан психолик
билимдонлик талаб этилади. Бунинг ижтимоий- психолик тренинглар ёрдамида амалга
оширилади. Одамларда мулоқот малакалари ҳосил қилиниб, улар турли ижтимоий
шароитларда ўзини тўғри тутишга одатлантирилади. Бошқача айтганда, тренинг мулоқотга
ўргатишдир. Мулоқотга ўргатиш ҳозирги замон кишисининг турли ишлаб чиқариш ва
муомала шароитларида тўғри мослашишга ёрдам беради.
Бунинг учун махсус тайёргарлик гуруҳлари ёки тренинг гуруҳлари ташкил этишни
психологлар таклиф этишган.
Ғарбда шу мақсадда Т- гуруҳлар ташкил қилиниб, мулоқот жараёнида қийинчилик
ҳис этаётган кишилар таклиф этилган. Ижтимоий писихологик тренингнинг асосий
усуллари- гуруҳий мунозаралар, ролли ўйинлар, психолик сезгирликни оширувчи
тренинглардир. Тренинг гуруҳ аъзолари 7-15 кишигача билиб машғулотлар бир неча кундан
бир неча ойларгача давом этади.
Уларнинг мулоқот манбаида ўзини «ўзгалар» ўрнига қўйиш, уларнинг ички оламини
тўғри тушиниш қобилияти ва истаги тарбияланади.
Ижтимоий психологик тренингларга қуйидаги методик талаблар қоъйилади:
1. Мунозара ёки оъйинлар жараёнида ар бир иштирокчи вазиятни ёки ролни фаол
оъзлаштириб, шар бир ҳолатдан оъзи учун хулоса чиқаришга олиб келиш зарур.
2. Т- гуруҳларда мулоқотнинг нутқ шаклларидан ташқари, нутқсиз-новербал шакллари ҳам
кенг қоълланиши, яъни ҳар бир иштирокчи (оърганувчи) ҳар бир ҳаракат, ритмнинг
моҳиятини ҳам тушуниб уни ҳаётда ишлатишга ҳам эришиш зарур.
3. Ҳар бир иштирокчи кундалик юритиб, уни ҳар галги машғулотлардан соънг оъзига ҳис-
кечинмалари, муаммоларни ечишдаги шахсий иштироки, тасаввурларини одилона ёзиб
бориши муҳимдир.
4. Т- гуруҳга қатнашиш ихтиёрий боълганлиги учун, ҳар бир аъзо машғулотларни
қолдирмасликка ҳаракат қилиши зарур,- чунки бу аъзоларнинг оъзаро муносабатларига,
гуруҳнинг муҳитига бевосита таъсир қилади.
1.
Машғулотлар махсус хоналарда, шовқин сурондан холи ерда ташкил этилиши,
шинам боълиши керак.
2.
Машғулот оътказувчи тренер- махсус тайёргарликдан оътган, хушмуомала, дид
билан кийинган, оъз кайфияти ёки оъйинга шахсий муносабат билан машғулотларнинг
табиий кечишига халақит бермаслиги, сабр-тоқатли, маданиятли боълиши зарур.
Машғулотларни «юмалоқ стол» ёки «тоъртбурчак» стол атрофида гилам устида, баъзан тик
турган ҳолда ҳам оътказиш мумкин.
Ҳозирги даврда Т- гуруҳлар раҳбарларни мулоқотга тайёрлаш, маъсул шахсларни
қайта тайёрлаш курсларида, психологлар даврасидагина оътказилмоқда. Мулоқотдаги
билимдонлик барча мутахассисларга зарур.
Амалий психолог хох мактабда боълсин, хох саноат корхонасида ёки бошқа оъқув
юртида боълмасин, маҳаллий шароитни чуқур оърганган холда, у ердаги раҳбарият билан
келишиб, Т- гуруҳлар ташкил этмоғи ва ҳам оъзининг, ҳам атрофдагиларнинг
билимдонлигини ошириб бормоғи зарур.
Фан амалиётга - деган тамойил бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалага
айланган. Чунки ёшларни мустақил давлатимиз маънавий негизларини теран англашга
ўргатиш ва уларни маърифатга чорлаш жараёнида қатор тадбиқий вазифаларни амалга
оширишни тақазо этади.
Илм-фан тараққиётини узоқ даври шу билан тавсифланадики, олимлар ва
тадқиқотчилар кўпроқ назарий масалаларни ҳал қилиш, умумий қонун қоидаларни
шархлаш, тушунтириш орқали жамият ва инсоният тараққиётини ёритишга ўрганишлари
кўп учрайди. Бу қоида педагогика ва психология фанларига ҳам тегишли.
Долзарб муаммолардан бири- ёшларда янгича дунёқарашни шакллантириш, уларни янгича
демократик муносабатларга руҳий жиҳатдан тайёрлашдир. Маънавият соҳасидаги
ислоҳотлар ёшларда ўз халқининг маданияти, Ватаннинг ўтмиши ва бугуни, миллий
қадриятларга тўғри муносабатларнинг шаклланишига сабаб бўлади ва бу- зиёли, билимдон
кишилар учун энг зарур фазилатдир.
Мавзуни мустаҳкамловчи саволлар:
1.
Мулоқот шахслараро муносабатлар воситаси.
2.
Мулоқот томонлари.
3.
Ўзаро бир-бирини тушуниш механизмлари.
4.
Мулоқот жараёнига таъсир этувчи омиллар.
5.
Мулоқотни эгаллаш имкониятлари.
6.
Ўзаро бир-бирига таъсир этиш механизмлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |