Болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда мактабгача таълим
муассасаси, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги.
566-МТМ услубчиси: Мухамедова Ирода Эргашбаевна
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ёшларимизни
ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ҳаѐт абадийлиги,
авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлган оилани
мустаҳкамлаш бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки
инсоний бурчимизга айланишини истардим» -деб алоҳида таъкидлагани
бежиз эмас.
Республикамиз
мустақилликка
эришиб,
миллий
истиқлолни
мустаҳкамлаш дамларини бошидан кечираѐтган бир даврда озод давлатимиз
келажагини белгиловчи ѐш авлод тарбияси олдида турган вазифалардан бири
хар томонлама баркамол шахсни тарбиялаш ишини тубдан яхшилашдир. Бу
шарафли масъулятли ишда педагоглар олдида бшлажак фуқаро шахсини
мактабга мувофиқ равишда мактабга тайѐрлаш муаммоси туради.
Бу борада республикамиз аҳолисининг педагогик маъданиятига
этиборни янада кучайтириш, ота- онларни ялпи педагогик ўқитиш тизимини
амалга ошириш, ― Ҳар бир оилага – педагогик билимлар, педагогик
маъданият‖ шиорини сингдириш, аҳоли ўртасида педагогик билимлар
тарғиботини ташкил қилиш каби вазифалар турибди.
Бундай тарбия тизимни яратиш ѐлғиз бир олим педагог ота-она яки
мактабгача таълим муассасасининг фикри ѐки иши билан бўлиши мумкин
эмас.
Бола биринчи синфга бориш арафасида муайян ривожланиш даражасига
етган бўлиши ва баъзи билимларни эгаллаган бўлиши лозимлигини ҳамма
билади. Бу ерда гап ўқиш ва санаш ҳақида кетаѐтгани йўқ, агар бунга зарурат
101
бўлса, ўргатишади. Биринчи синф дастури савод чиқаришга мўлжалланган,
шу боис биринчи синфга ўқувчиларни қабул қилаѐтган ўқитувчилар кўп
ҳолларда ота-оналардан болани ўқишга ўргатмасликни илтимос қилишади.
Акс ҳолда бола буларни такроран ўрганишига тўғри келади.
Маҳаллаларда ― Оила-маҳалла- мактаб‖ концепцияси бўйича оилалар,
боғча ва мактаблар билан хамкор ҳолда ахборот алмашинуви йўлга
қўйилган.
Маҳалланинг негизини шубҳасиз оилалар ташкил этади. Оила инсон
табиати, феъл атвори, дунѐқарашини гўдаклигидан шакллантирадиган
биринчи ―жамият ‖ ҳисобланади, шарқда эса қадимдан оила муқаддас
―Ватан‖ саналган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64 – моддасида шундай
дейилган:―Ота-она ўз фарзандларини балоғатга етгунларича қадар боқиш ва
тарбиялашга мажбурдирлар‖.
Мактабгача
таълим
муассасаларида
оилага
йўналтирилган
хамкорликнинг амалий кўрсаткичлари:
- Ижобий мулоқот малакаларини қўллаш;
- Оила аъзоларига танлаш ва қарор қабул қилиш имкониятини бериш;
- Оила ва боланинг кучли, ижобий томонларини аниқлаш ва қўллаш;
- Оилаларнинг ранг-баранглиги ва ўзига хослигини хурмат қилиш;
- Муассаса ва оила ўртасида дўстона хамкорликни яратиш.
Ушбу кўрсаткичлар йўналтирувчидир, чунки хар бир муассаса оилага
йўналтирилган хамкорликни ўзининг шароитига ва ўз муассасасига
мослаштириш лозим.
Демак, хамкорликни йўлга қўйиш учун авваламбор муассаса ўзининг
позициясини кўриб чиқиши лозим ва ота-оналар билан иш олиб боришда
малакавий мажбуриятлардан бола иқболи ва истиқболи йўлида хамкорлик
истагига ўтиши лозим. Шундан келиб чиқадики, анъанавий педагог ролидан
воз кечиб, хамкорликдаги педагог ролига кириш фойдалидир.
Оиладаги тўғри тарбия дастлаб ота-онанинг намунали, уларнинг ўзаро
илиқ ва самимий муносабатлари орқали амалга оширилади.
Оиладаги ота-она ва бошқа оила аъзоларининг газета ва журналлар,
бадиий асарларни ўқиши, маънавий-маърифий кўрсатувларни кўриши ҳамда
уларга оилавий муносабатларини билдириши ѐшлар тарбиясига ижобий
таъсир этади. Маълумки, инсоний муносабатларни болалар дастлаб оилада,
кейинчалик маҳаллада ва сўнгра мактабда ўрганади. Оила, маҳалла ва
мактаб-болалар тарбиясининг муҳим ўчоқлари саналади. Тарбиянинг
мазмуни энг яхши ўзбек оилаларида амал қилган ва амал қилаѐтган
тарбиянинг мазмуни ҳамда мустақиллик шароитида давлат ва жамият
томонидан оила – мактаб тарбиясидан келиб чиқади.
102
Do'stlaringiz bilan baham: |