Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта


Мактабгача ѐшдаги бола шахсини шакллантиришда болани



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

Мактабгача ѐшдаги бола шахсини шакллантиришда болани 
МТМга жалб этишда оила билан ҳамкорликда ишлашнинг узлуксиз 
тизими 
 
Г.А.Маликова 
 Сергели ТХТМФМТТЭБ
463-сонли МТМ
Замонавий педагогика фанида дидактик ғояларнинг жадал ўзгариши 
билан боғлиқ муракккаб ҳолат вужудга келди. Бу ҳолат мактабгача таълим 
педагогикасига ҳам хосдир. Бу ўз навбатида, тарбияланувчиларга нисбатан 
янгича ѐндашувни тақозо қилмоқда. МТМ педагоглари мазкур ғоялар 
асосида таълим жараѐнини ташкил этишлари ва унга мослашишлари 
жамиятнинг таълим тизими олдига қўйган асосий буюртмасига боғлиқ. Бу 
болаларнинг 
саломатликларини 
мустаҳкамлаш, 
мактабгача 
таълим 
мазмунини такомиллаштириш ва янги сифат босқичига кўтариш, мактабгача 
таълим 
жараѐнида 
болаларни 
ҳамкорликка 
асосланган 
дўстона 
муносабатларга тайѐрлаш тизимини вужудга келтириш кабиларда ўз 
ифодасини топмокда. Чунки, оила билан ҳамкорлик ўзбек халқининг 
олийжаноб сифати бўлиб, уни авлоддан-авлодга узатиш алоҳида аҳамиятга 
эга. Зеро, бу ҳақда Ўзбекистон Республика Президенти И.А.Каримов 
ўзининг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарида алоҳида тўхталиб 
ўтган эди: «Ота-боболаримиз неча асрлар мобайнида шу бепоѐн минтақада 
қандай ҳамжиҳат бўлиб, қандай қадриятлар асосида яшаб келган бўлса бугун 
ҳам, таъбир жоиз бўлса, тарих ва ҳаѐт гардиши, табиатнинг ўзи бизни — 
бутун Ўрта Осиѐ халқларини айнан ана шундай дўстлик ва ҳамкорлик руҳида 
ҳаѐт кечиришга даъват этмоқда. Замонавий тилда айтадиган бўлсак, бу 
миллий минталитетимизнинг асосини ташкил этадиган, бизни бошқалардан 
ажратиб турадиган шундай бир хусусиятки, уни сезмаслик, англамаслик, 
кўрмаслик умуман мумкин эмас ». Бу туйғуни болаларга ѐшлиқдан, яъни 
мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб сингдириш лозим.
Бунинг учун мактабгача таълим жараѐнини бошқариш методикасини 
модернизациялаш, ислоҳ қилиш алоҳида долзарблик касб эмоқда. 
Мактабгача таълим педагогикасида вужудга келган янгиликларни таълим 
муассасаларининг кундалик, педагогик жараѐнига олиб кириш ўта муҳим 
вазифалардан биридир. Мактабгача таълим муассасаларига инновацион 
фаолиятни олиб кириш ва уни тажриба-синовдан ўтказиш болаларнинг 
билиш 
фаолиятларини 
таълимнинг 
барча 
босқичларида 
жадал 
ривожлантириш учун пойдевор яратади. Мактабгача таълим муассасаси 
фаолиятида инновацион ѐндашувларни олиб кириш болаларни мактабга фаол 
тайѐрлаш, келажакда таълим-тарбия жараѐнида уларнинг самарали иштирок 
этишларини 
таъминлаш 
имқонини 
беради.
Мактабгача 
таълим 


99 
муассасаларининг тайѐрлов гуруҳларида ҳамкорликка асосланган таълим-
тарбия жараѐнини ташкил этиш тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг жадал, 
ижодкорликка асосланган фаолияти ѐрдамида рўѐбга чиқиши мумкин. 
Бунинг учун дастлаб тарбиячилар амалга оширадиган ишларининг 
мақсадини аниклаб олишлари лозим. Улар машғулот мавзусини танлаб, уни 
режалаштиришлари ва кафолатланган натижани кўра олишлари талаб 
қилинади. Машғулотларнинг мақсади аниқ, лўнда, болалар учун алоҳида 
аҳамиятга молик, муайян натижани қўлга киритиш имконини берадиган 
бўлиши лозим. Чунки, болалар учун машғулотлар олдига қўйилган муайян 
мақсад кафолатланган натижа олишга йўналтирилади. Бу ўринда аҳамият 
қаратиладиган асосий ҳолат — болаларнинг ҳамкорликка асосланган 
фаолиятини ташкил этишда барча педагогик-психологик меъѐрларга амал 
қилишдан иборат. Тарбиячилар ҳамкорликка асосланган фаолиятга 
болаларнинг ота-оналарини ҳам жалб этишлари муҳим аҳамиятга эга.
Болаларнинг тарбиячилари, тенгдошлари билан бир қаторда, ота-
оналари ва оиланинг бошқа аъзолари билан ҳам ҳамкорлик қилишлари, 
уларни қўллаб-қувватлари ва ѐрдамларидан баҳраманд бўлишлари узлуксиз 
тарзда мактабга ва ижтимоий ҳаѐтга тайѐрлаш жараѐнини жадаллаштиради.
Мактабгача таълим муассасаларида болалар орасида оила билан 
ҳамкорлик муҳитини вужудга келтиришда ўйинлар, суҳбатлар, қисқа 
муддатли саѐҳатлар, эртаклар ўқиб бериш ва уларни қайта сўзлатиш 
жараѐнида амалга оширилади. Бу ҳолат бошланғич таълим жараѐнида 
узлуксиз тарзда давом эттирилиб, фронтал машғулотлар ва кичик гуруҳларда 
ишлаш, ҳамкорликда ўқув топшириқларини бажартириш жараѐни сифатида 
ташкил этилади. Тарбиячилар ота-оналар иштирокида алоҳида машғулотлар 
ташкил этиб улар билан ҳамкорлик вазиятини вужудга келтиришлари ҳам 
мумкин. Машғулотлар якунида тарбиячи болаларни рағбатлантириши муҳим 
педагогик аҳамиятга эга. Ҳамкорликка асосланган таълим-тарбия 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish