Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш



Download 146,84 Kb.
bet22/24
Sana21.02.2022
Hajmi146,84 Kb.
#23996
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Bola psix

Хаёлнининг болаларда ривожланиши.

Янги туғилган чақалоқ болаларда ҳали хаёл бўлмайди. Ҳаёнинг ривожланиши учун болагатурмуш тажрибаси, тасаввур зонаси ҳамда жуда кўп бўлимлар керак бўлади. Тажриба эса боланинг ташқи оламидаги нарса ва ҳодисаларни ўзи кузатиши, воқейлик ҳамда турли соҳаларга доир тасаввур ҳосил қилиш катта одамлар билан кенг муносабатда бўлиши натижасда ортиб боради.


Хаёл процессининг дастлабки кўринишлари болада 2 ёшга бўлиб, 3 ёшга қадам қўйганда кўрина бошлайди. Икки ёшли болаларда кўринадиган дастлабки хаёл маълум бир мақсадни кўзламайдиган ихтиёрсиз хаёлдир.
Тиш чиқиши болаларда хаёл процессини ўсишига таъсир кўрсатади. Ана шу даврдан бошлаб бола теварак – атрофдаги кишиларни сўзини яхши тушунадиган бўлиб ўзидаги тасаввурлар запасини бевосита идрок қилинган нарсалар орқалигина эмас, балки катта ёшли одамлар нутқи орқали ҳам тўлдириб борилади. Бола ўзига тушунарли мавзулардаги ҳикоя ва эртакларни қизиқиб тинглайди. Бундай ҳикоя болага жуда тушунарли бўлади, чунки бола ҳикояни эшитиб туриб бевосита, ўзининг идрокига таянади. Боланинг ҳикоя ва эртакларни, эшитишга жуда ҳам қизиқиши ва ҳикоя, эртакларни тинглаётганида болаларнинг тажрибасини орттирадиган ва хаёлини ўстиришга ёрдам берадиган хилма – хил ва аниқ тасаввурлар ҳосил бўлишини кўрсатади. Болалар хаёлининг ўсишида нутқнинг аҳамияти яна шундаки, нутқ боланинг янги таассуротлари ҳосил қилиши ва уни бойитиш билангина чекланиб қолмай,балки нутқ мияда ҳосил бўлган янги – янги образларни сўзлар билан ифодалашга ёрдам беради. “Қаранг, ойи, гўё денгизга ўхшайди. Мен чўмиляпман...” дейди. Бола нутқида шу гўё сўзининг пайдо бўлиши жуда ҳам характерлидир. Бола хаёлидаги вазиятни шу сўз билан ифодалайди, реал нарсалар билан хаёлидаги нарсаларни бир – биридан ажратадиган бўлади. Болалар хаёлининг дастлабки ривожланишида улар ўйинининг роли жуда каттадир. 2 ёшга тўлиши олдидан болалар ўйинида муҳим ўзгаришлар рўй беради. Бола турмушда кўрган иш – ҳаракатларини ўз ўйинида акс эттиради. Масалан, бола қўғирчоғини “овқатлантиради”, “ётқизиб ухлатади”, уни “эркалайди”, “арғимчоқда” уиради. Кичик ёшдаги боғча болаларининг эркин хаёлий ўйинлар тасвирланган бунда болалар қўғирчоқларини хаёлан арғимчоқда учирмоқдалар, бир – бирлари билан гаплаштирмоқдалар. Бола катта бўлгани сайин ўйинида катта ёшли кишиларнинг характерларига тақлид қилиш тобора кўп ўрин эгаллайди. Масалан, бола ўзига ғамхўрлик қилаётган онасининг ҳаракатларига, дурадгорлик, шофёр, сартарошнинг ҳаракатларига тақлид қила бошлайди. Боғчага тарбия ёшидаги болаларнинг ҳаракатларида тасвирий фаолият элементларининг пайдо бўлиши хаёлнинг ўсатганидан далолат беради. Масалан, бола бир нималарни қоғозга чизиб, ниманидир тасвирлашга уриниб кўради. Лекин дастлаб бўндай чизмакашлик фаолияти алмойи – алжойи чизиқлар чизишдангина иборат бўлади. Икки ёшга тўлганда боғчага тарбия ёшдаги боланинг тасвирий фаолиятида янги муҳим элемент пайдо бўлади. У энди ўзи чизаётган расмга ном берадиган бўлади. Тасвирий фаолиятни юзага келиши боғчага тарбия ёшдаги боланинг тасаввур хаёлини ўстиришга ёрдам беради. Аммо бу ёшда хаёлнинг дастлабки ниҳолларигина пайдо бўла бошлаййди, бу ниҳолларни диққат – эътибор билан доимо парвариш қилиб туриш тарбиячи ва ота – оналарнинг вазифасидир.
Боғча ёшдаги болалар хаёл бир хилда ривожланмайди. Агар кичик ёшдаги боғча болаларида асосан тикловчи хаёл ўсган бўлса, ўрта ва катта ёшдаги боғча болалаларида хаёлнинг ижодий тури ҳам ўса бошлаган бўлади. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, айрим буржуа олимлари хаёл процессини нотўғри талқин этадилар. Уларнинг фикрча, хаёл болаларнинг ёшлик даврида жуда юксак даражада ўсган бўлиб, бола улғайиб, ўса борган сари хаёлнинг кучи пасайиб, унинг ўрнини тафаккур эгаллай бошлайди.бу батамом хато фикрдир. Хаёл ҳам бошқа психик процесслар каби болаларда аста – секинлик билан, турмуш тажрибасининг орта бориши давомида ўсади. Лекин хаёл хеч вақт болалик чоғида ўзининг юксак ижодий тараққиёти чўққисига кўтарилмайди.бунинг далили сифатида катта одамларнинг хаёл қилиш (хусусан ижодий хаёл) қобилиятини болаларнинг хаёл қилиш қобилияти билан таққослаб кўришни ўзи кифоя. Боланинг боғча ёшида ҳаракат доирасининг кенгайиши, билимларининг ортиши, турли хил янги эҳтиёж ва бирмунча тез суръат билан ривожланишига олиб келади. Шунинг учун боғча ёшидаги болаларнинг хаёл қилиш қобилиятлари боғчагача тарбия ёшидаги болалар хаёлидан ҳар томонлама устун туради.
Боғча ёшидаги болаларнинг хаёли асосан ихтиёрсиз ва тикловчи хаёл бўлиб, уларнинг турли – туман ўйин фаолиятларида ўсиб боради. Бироқ шу нарса диққатга сазоворки, агар боғча ёшидаги болаларда хаёл қилиш қобилиятлари уларни турли хил ўйинлар ўйнашга ундаса ўйин ўз навбатида уларнинг хаёлини ўстиради.
Боғча ёшидаги болаларнинг хаёли машғулотларда ҳам ўсиб боради. Масалан, болалар лой ўйнашни, яъни лойдан турли нарсалар қуришни, ясашни (шу жумладан, пластилиндан ҳам) қумдан турли нарсалар қуришни, расм чизишни яхши кўрадилар. Бу машғулотлар, айниқса, расм чизиш машғулоти болалар хаёлини ўстиришга жуда катта таъсир кўрсатади. Кичик ёшдаги боғча болаларида ҳали ижодий хаёлнинг йўқлиги уларнинг расм чизишда яққол кўринади. Масалан, кичикёшдаги боғча болаларнинг чизган расмлари ҳамма вақт уй рўзғор мавзуларидан нарига ўтмайди. Чунки бу ёшдаги болалар ҳар куни кўриб турадиган нарсалари ҳақидагина хаёл қила оладилар. Ўрта ва хусусан, катта гуруҳболаларининг расм чизишларида ижодий хаёлнинг юзага келиши аниқ кўринади. Улар расм чизишда тор уй – рўзғор мавзулари билан чекланиб чизмай, узоқ ўтмиши ва келажакдаги нарсаларга оид расмлар ҳам чизадилар. Бу ёшдаги болалар ўз ўйинларида ва солган чизмаларида катта одамларнинг турли – туман фаолиятларини мустақил тавирлашга интиладилар. Бундай пайтда улар фақат хаёлий тасаввур этиш ёки тақлид қилиш билан чекланиб қолмай, балки ўзлари ижодий равишда янгиликлар ҳам қўшиб берадилар. Масалан, улар сюжетли ўйин ўйнаганларида янги – янги расмларни ўйлаб чиқадилар (“поезд” ва “вокзал” ўйинида поездда ёки вокзалда хизмат қилувчи қишилардан ташқари пассжирларни вокзалга олиб келувчи транспорт, яъни такси шофёр ролларини ўйнайдилар).
Катта ёшдаги боғча болалари уйларининг мавзутик расмларида хаёлий образларни (хатто орзуларни) акс эттирадилар. Шунинг учун улар кўпинча эркин мавзуда ўзларини қизиқтирган ва айни чоғдаги эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган нарсалар ҳақида расм чизадилар.ана шундай эркин мавзуда расм чизиш жараёнида болаларнинг ижодий хаёл қилиш қобилиятлари ўсиб боради.
Боғча ёшидаги болалар хаёлининг ривожланишига турли хил ҳиқоя ва эртаклар ҳам таъсир кўрсатади. Халқ турли қизиқарли, ибратли ва таълимий эртаклар ижод этишда боғча ёшидаги болаларни ҳам унутмаган. Ўзбек халқининг оғзаки адабиётида ёш болаларга тушунарли, содда тил билан яратилган эртаклар мавжуд. Булардан ташқари, рус ва бошқа халқларнинг тилларидан ўзбек тилига таржима қилиган эртаклар ҳам кўпдир. Боғча ёшидаги болалар учун яратилган эртакларнинг кўпи атропоморфизм характерига эгадир. Бунинг маъноси шуки, эртакларнинг қахрамонлари одамларга ўхшаб “гапирадиган” ҳайвонлардан иборатдир. Болалар бундай эртакларни жуда ёқтирадилар ва ҳар доим мароқ билан тинглайдилар.
Боғча ёшидаги болалар ҳайвонлар ҳақидаги турли эртакларидан уларда шу эртаклардаги образларга нисбатан маълум муносабат юзага келади. Масалан: доим ёзувлик қиладиган бўри образини, ҳаддан ташқари айёр тулки образларини болалар севмайдилар. Уларга қўрқоқ қуён, хўроз, ғоз, эчки, беозор ҳайвонларнинг хаёлларига тўғридан – тўғри таъсир этади. Улар эртакларидаги турли образларнинг қиёфасига кирадилар. Бошқача қилиб айтганда, эшитган эртаклари улар ўйинининг мазмунига ҳам таъсир этади.
Болалар учун чиқарилган турли эртакларнинг тарбиявий аҳамиятини назарда тутиб, педогог – тарбиячилар болаларга эртак айтиб бериш ва ўқиб беришга алоҳида этибор билан қарашлари лозим.
Шундай қилиб, хаёл боғча ёшидаги болаларнинг тараққий этишларида катта ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам боғча ёшидаги даврда боланинг хаёли етарлича ўсган бўлиши керак, чунки мактабдаги ўқиш биринчи кундан бошлаб болалардан хаёл қилиш қобилиятининг, хусусан, тикловчи хаёлнинг яхши ўсган бўлишини талаб қилади.



Download 146,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish