Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш


Мавз:Болаларда нутқ ва хаёлнинг ривожланиши



Download 146,84 Kb.
bet21/24
Sana21.02.2022
Hajmi146,84 Kb.
#23996
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Bola psix

13. Мавз:Болаларда нутқ ва хаёлнинг ривожланиши.
Бола нутқни эгалаган ҳолда туғилмайди. Бола нутқининг тараққиёти унинг атрофидаги катта одамлар тилининг таъсири остида ривожланиб боради. Боланинг атрофидаги катта одамлар онаси, отаси, акаси, укаси каби қайси тилда гаплашсалар, бола ҳам шу тилни ўрганади. Нутқни эгаллашдек жуда ҳам қийин процессни бола қисқа муддат давомида уддасидан чиқа бошлайди. Янги туғилган болада нутқ бўлмасада уларда қандайдир овоз чиқариш, яъни йиғлаш хусусияти бўлиб, бу хусусият ташқи ва ички мухитдан келадиган сигналларга очлик, ташналик боғлиқ бўлади. Ортиқча қаттиқ товушлар ҳам болани чўчитиб юборади. Бола 2 – 3 хафталик бўлгач, унда товушларга нисбатан элементар тарзда бўлса ҳам реакция юзага кела бошлайди. Ундай кейинги даврда эса, яъни бола 2 – 3 ойлик бўлгач товуш билан товуш чиқараётган манба ўртасида ассоциация майдонга келади. Бунда бола товуш эшитилаётган томонга қараб бошини бурадиган бўлади. Ясли ёшидаги болалар нутқининг ривожланишига катта таъсир қилувчи моментлардан бири атрофидаги катталарнинг нутқ орқали қиладиган муносабатларига ижобий қарашларидир. Болалар борган сари катта одамлар билан кўроқ муносабатга бўлишга интила бошлайди. Катта одамларнинг гапларига тақлид қиладиган бўлади. Ана шу тариқа секин – асталик билан боланинг тили чиқа бошлайди. Бола 6 ойлик бўлгач айрим товушларни бирлаштириб “ая”, “а – йя”, “да – да” каби сўзларни қайта – қайта айтадиган бўлади. Ўтказилган текширишларнинг кўрсатишича, болаларнинг сўзларини тушунишлари ҳар бир сўзни ифодалаб берувчи товушларнинг аниқ идрок қила олишларига эмас, балки товушларнинг интонацияларини пайқаб ола билишларига асосланади. Масалан: кичик ёшдаги болага “чапагига хо –хо чапагига” деб, чапак чалишга ўргатилади. Ана шу сўз айтилиши билан бола чапак чалаверади. Борди–ю ана шу сўзни бошқа сўз билан алмаштириб қўйсак бола пайқамайди. Болалар сўзларни ифодалавчи товушларни секин – асталик билан фарқлайдилар. Болалар биладиган сўзларни миқдори турли болаларда турлича бўлади. Бу ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистондаги жуда кўп оилаларда катта одамлар икки тилда рус ва ўзбек гаплашадилар. Бу икки тиллик муҳит, албатта боланинг тили чиқишига салбий таъсир кўрсатади. Бола ҳар иккала тилни ҳам баробар эгаллай бошлайди ва қайси тилда гапиришни билмайди. Ана шунинг учун бола ёшлик чоғида ўз она тилини эгаллаши керак. Иккинчи тил она тили ўзлаштирилгандан сўнг эгаллай бошланса, яхши бўлади.
Болаларнинг нутқни эгаллашлари икки даврга ажратилади. Биринчи давр бир ёшдан бир ярим ёшгача давом этади. Бу даврда болалар йигирмата – ўттизтача сўзларни биладилар. Масалан: “ойи”, “ая”, “бобо”, “дада” каби. Ана шу сўзлар билан боғлиқ бўлган сўзларни ҳам биладилар. Чунончи “ма”, “ол”, “бер” каби сўзлар. Бола одатда африм сўзларни узук – юлук, имо – ишора билан бир амаллаб айтиб беради. Бундай нутқни “ситуатив нутқ” деб аталади. Чунки бундай чала – чулпа нутқнинг маъносини болага энг яқин одамгина, яъни унинг онасси ёки дадасигина тушунтириб бера олади.
Бола нутқининг тараққиётидаги бу даврнинг характерли белгиси шундан иборатки, бола айтиб бера оладиган сўзлар миқдори жуда кам бўлади. Чунки унинг актив луғати жуда секинлик билан бойиб боради. Бола кишилар нутқини тушуниш қобилиятининг ўчиши йўлидан боради. Бола ўзига қарата айтилган сўзларни яхшироқ тушунадиган бўлади, яъни унинг пассив луғати бойиб боради, лекин гапира олмайди, бошқаларнинг сўзларини куўпроқ эшитади ва нутқ материалларини сингдириб бориб шу материаллардан кейинчалик ўз нутқида фойдаланади. Мадомики, шундай экан педагог – тарбиячининг вазифаси болалар идрок қиладиган нутқ материалларининг мумкин қадар бой ранг – баранг ва тўғри бўлишга ғамхўрлик қилишдир.
Нутқнинг ўсишидаги иккинчи давр одатда бола бир ярим ёшга тўлгандан кейин бошланади. Бу давр асосан актив луғатнинг тез ўсиши билан характерланади. Бола айтадиган сўзларнинг миқдори бирданига ортиб кетади. Боланинг катта одамлар нутқига тақлид қилиши янги сўзларни билиб олишга жуда муҳим роль ўйнайди. Шуни айтиш керакки, бола дастлабки сўзларни ҳам тақлид қилиб ўрганади. Лекин эндиги тақлид характери кескин ўзгарди. Илгари бола кўп жиҳатдан кўр – кўрона, яъни онгсиз равишда тақлид қилар эди. Энди боланинг тақлиди активроқ ҳамда мустаҳкамроқ бўла боради. Илгари бола янги сўзни анчагина қийинлик билан ўзлаштирган бўлса, энди ўз луғатини осонлик билан бойитиб боради. Икки ёшга тўлиш олдидан боланинг нутқи маъноли бўлиб боради. Илгари боланинг сўзлари асосан унинг эҳтиёжларини ифодалаган бўлса, энди нутқнинг ном бериши функцияси тобора кучайиб боради. Нарсаларнинг ўз номи борлигига бола тажрибада кўриб ишонади. Боланинг ўта синчковлиги “бу нима?” “номи нима?” деган саволларида яққол кўринади. Бундан ташқари боланинг миясида нарса билан унинг номи яъни сўз ўртасида янги ассоциациалар пайдо бўлади. Биринчи ва иккинчи сигналлар системаларининг ўзаро боғланишалри тобора мустаҳкамланиб боради боғчага тарбия ёшида бола нутқининг грамматик томони анча ўзгаради. Дастлабки пайтларда нарсаларнинг номини билдирадиган отлар кўпроқ ишлатилади. Бола икки ёшга тўлиш олидан иш – характатнинг номини билдирувчи феълларни ҳам тўғри ишлата бошлайди. Икки ёшга тўлиб уч ёшга қадам қўйганида эса бола фазовий муносабатларни билдирадиган баъзи бир равишларни, масалан: “орқада”, “юқорида”, “пастда” деган сўзларни билиб ишлатадиган бўлади. Бола икки ёшга тўлганда тили анча роса чиқиб унинг нутқида бош ва эргаш гапдан тузилган дастлабки қўшма гаплар ҳам пайдо бўла бошлайди. Лекин боғчага тарбия ёшидаги болаларнинг гапларидаги сўзларнинг грамматик жиҳатидан боғланиши анча ноаниқ бўлади. Бироқ, грамматик формаларни шу тариқа билишга интилиш бола нутқининг ўсишида сифат жиҳатидан янги босқич ҳисобланади. Боғчагача тарбия ёшининг охиригача бориб теварак атрофдагиларнинг нутқини тобора мукаммалроқ тушунадиган бўлади. Катта ёшли кишиларнинг айтиб берган ҳикояларини кичик шеърларни, ашула ва эртакларни жон – дили билан тинглайдилар. Бола ўзига берилган саволларни тушуниб, уларга жавоб беради. Боланинг ўзи ҳам катталрга тобора кўпроқ савол берадиган бўлади. Шундай қилиб катталарнинг маъқуллаши, мақташи, койиши ва тақиқлашига тўғри муносабатда бўла бошлайди. Бола боғча ёшига етгач, сўз бойлигининг анча ортиши билан бирга айрим жумлаларни грамматик жиҳатдан тўғри ишлата бошлайди. Агар 2 яшар боланинг сўз запаси тахминан 250 тадан 400 тагача бўлса, 7 яшар боланинг сўз запаси 4000 тадан 5000 тагача бўлади, уч яшар боланинг сўз запаси 1000 тадан 1200 тагача бўлади. Демак боғча ёшидаги даврда боланинг сўз запаси жуда тез ортади. Бу ёшда боланинг нутқи фақат миқдор жиҳатдангина ортиб бормай балки сифат жиҳатидан ҳам анча такомиллашади. Масалан: ясли ёшидаги болалар анча сўз зонасига эга бўлишлариг қарамай, айрим товушларни р, л, й,ш, з каби яхши фарқлай олмайдилар ва шу туфайли сўзларни нотўғри талаффуз этадилар. Бундан ташқари, боғча ёшидаги болалар ўз она тилларининг грамматик тузилишини амалий тарзда ўзлаштира бошлайдилар.
Сўз запаслари миқдор жиҳатидан боғча ёшидги болаларнинг ҳаммасида бир хил бўлмайди. Боғча ёшидаги болалар сўз запасининг миқдори асосан бола тарбияланиб ўсаётган оиланинг маданий савиясига боғлиқдир. Бир хил оилаларда бола нутқининг ўсиши билан махсус равишда шуғулланилади. Бошқа бир оилаларда эса бола нутқининг ўсиши билан мутлақо шуғулланмайдилар. Ана шунинг натижасида боғча ёшидаги болалар сўз запаси ўртасида сезиларли фарқ юзага келади. Агар ясли ёшидги болаларнинг нутқи асосан улар айни шу чоғда идрок қилиб турган нарсалар ва ҳаракатлар билан боғлиқ бўлса, боғча ёшидига боларнинг нутқи ҳозир идрок қилиб турган нарсалардан ташқари илгари идрок қилинган нарсалар ҳамда ҳаёлий нарсалар билан ҳам боғлиқ бўлади. Шунинг учун боғча ёшидаги болалар катта кишилар айтиб ёки ўқиб борган эртакларни системали ва изчил равишда қайта айтиб бера оладилар.боғча ёшида болалар нутқни фақат оғзаки нутқни жуда тез эгаллайдилар. Шунинг учун улар ўз она тилларининг грамматик тузилишини ҳам фақат оғзаки тарзда ўзлаштирадилар. Бироқ шуни айтиб ўтиш керакки, боғча ёшидаги болаларнинг ўз она тиллари грамматикасини айрим томонларини ўзлаштиришлари мактаб болаларининг ўзлаштиришларидан батамом фарқ қилади. Боғча ёшидаги болалар грамматик қоидаларни ўқиб ўрганиб ёдларида сақлаб қолмайдилар. Улар от, феъл, сифат, олмош, суффикс, келишик каби грамматик категорияларнинг борлигини ҳам, нима эканлигини ҳам билмайдилар. Шунинг учун улар грамматиканинг жуда кўп қўлланиладиган энг содда қоидаларини катталарнинг нутқлари орқали мазмунли ўйинларда тақлидий йўллар билан амалий равишда ўзлаштира борадилар. Маълумки нутқнинг ўсиши жараёнида болалар сўз туркумларидан отларни тез ўзлаштирадилар. Бунга асосий сабаб шундаки, болалар нарсаларнинг номларини отларини ўз нутқларида кўпроқ ишлатадилар. Боғча ёшидаги болалар сўз запасларининг асосий кўпчилиги отлардан иборат эканлиги ажабланарли ҳол эмас.ўрта ва катта ёшдаги боғча болалари отларни кўплик, бирлик, бўлишли, бўлишсиз шаклларида ва турли келишикларда тўғри ишлата оладиган бўладилар. Катта гуруҳ болалари сўзларни тўғри талаффуз эта оладилар. Шунинг учун улар ўзларидан кичик ёшдаги болалар гапларини грамматик жиҳатдан хат сўзлаганларида, “бунақа деб бўлмайди” деб уларнинг нутқларини тўғрилайдиган бўладилар. Отлардан сўнг болалар сўз туркумларидан феълларни ва сифатларни ўзлаштира бошлайдилар. Феълларнинг шахс қўшимчаларини осонлик билан эгалласалар ҳам, лекин феълларнинг замонга қараб ўзгаришини ҳозирги, ўтган ва келаси дарҳол тўғри ўзлаштира олмайдилар. Боғча ёшидаги кичик болаларда турмуш тажрибаси жуда оз бўлганлиги туфайли уларда ўтган ва келаси замон тушунчалар хали шаклланмаган бўлади. Шунинг учун улар ўз нутқларида феълларнинг замон қўшимчаларини алмаштириб юборадилар. Ўрта ва катта гуруҳ болалари феълларнинг тусланиши ва замонга қараб ўзгариб боришини ҳам амалий тарзда тўғри ишлатадиган бўладилар.
Тарбиячи – педагог болалар нутқининг ривожлантириш билан шуғулланар экан, боғча ёшидаги болалар баъзи ҳолларда ўз нутқ аппаратларини тўла идора эта олмасликларини унутмаслик керак. Бундан ташқари боғча ёшидаги болаларда мураккаб нутқ товушларини бир – биридан фарқ қилиш қобилияти хали тўла такомиллашмаган бўлади. Шунинг учун боғча ёшидаги баъзи болалар айрим нутқ товушларини бузиб талаффуз этадилар. Одатда бундай болаларни тили чучук болалар деб ҳам юритилади. Тили чучуклик нуқсон эмас. Буни аста – секин тузатиш мумкин. Тили чучукликни тузатишнинг энг муҳим шартларидан бири бола билан тўла ва тўғри талаффуз этиб, равон тил билан гаплашишдир. Тарбиячи буни ота – онага ҳам тушунтириши керак. Чунки, одатда айрим ота – оналарга ўз болаларини ортиқ даражада эркалаб, улар билан болаларча, яъни болага ўхшаб тилини чучуклантириб гаплашадилар. Тили чучук болаларнинг “тили ширин” деб унинг талаффузига мослашишга ҳаракат қиладилар. Бундай қилиш асло йўл қўйиб бўлмайдиган хатодир. Чунки болалар талаффузидаги нуқсон мактабга боргунларича тўғриланмаса, бу нарса болалар нутқининг умумий ўсишига таъсир қилмасдан қолмайди. Тили чучук болалар нутқидаги бу нуқсонни тугатмай мактабга чақирилса, бошқа болалар уларга “соқов” деб лақаб қўядилар. Натижада бундай лақабни хадеб эшита бермаслик учун бундай болалар кам гапирадиган, ўзларини четга олиб юрадиган бўлиб қоладилар. Боғча ёшидаги болаларнинг нутқи ясли ёшидаги болалар нутқига нисбатан анча тараққий этган бўлса ҳам хали уларнинг гаплашишларига қараб туриб ниҳоят даражада сўз етишмаётганини пайқаш осон. Чунончи кичик ва ўрта ёшдаги боғча болаларининг жумлаларида “анақа”, “ану”, “нима”, “индин”, “кейин” каби ноаниқ иборалар жуда ҳам кўп бўлади. Катта гуруҳ болаларида эса бундай иборалар камроқ учрайди.
Шуни ҳам эътирофдан четга қолдирмаслик керакки, нутқ фақат бошқа одамлар билан амалга ошириладиганалоқа воситасигина бўлиб қолмай, балки у болалар учун ҳулқ – атворларини бошқариш воситаси ҳамдир. Турли ёшдаги боғча болалари ўз ҳулқ – атвворларини, яъни маълум ижтимоий шароитда ўзларини қандай тутишларини тафаккур орқали ўйлаб идора қиладилар. Бунда нутқнинг роли биринчи даражали аҳамиятга эгадир. Одатда кичик ёшдаги боғча болаларининг нутқлари иккинчи бир одамга эмас, балки ўзларига қаратилган бўлади. Масалан: “Анвар ухлайди”, “Анварнинг қорни очди” деб гапирадилар.
Болаларнинг ана шундай ўзларига қаратилган нутқларни эгоцентрик нутқ деб юритилади. Катта ёшли боғча болаларида эгоцентрик, яъни ўз – ўзига қаратилган нутқ тугалланиб нормал ҳолга келади.
Шундай қилиб асосий алоқа воситаси бўлган нутқ бола психикасининг тараққиётида бениҳоя катта роль ўйнайди. Боғчада ва оилада тўғри йўлга қўйилган таълим – тарбия ва хусусан, боғчада она тилидан ўтказиладиган махсус машғулотлар туфайли бола нутқини нормал ўстириш мумкин. Бола боғча ёшининг охирги босқичига келганда оғзаки нутқнинг ҳамма турларидан эркин фойдалана оладиган бўлади. Бола нутқининг бундай кейинги тараққиёти мактабда ўқиш процессида амалга оширилади.



Download 146,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish