Эгоцентрик ассоциациялар тести
Мазкур проектив тест ўсмирлар ва катта мактаб ёши ўқувчиларидаги эгоцентризм даражасини аниқлашга хизмат қилади. Эгоцентризм даражасини аниқлашга хизмат қилади. Эгоцентризм – индивиднинг тегишли ахборот таъсирида ҳам бирор билиш объектига нисбатан бўлган ўзининг бошланғич қарашларини ўзгартиришга қодир бўлмаслиги: воқеа – ҳодисаларга бошқа одамлар кўзи билан қарай олмаслик, бошқалар нуқтаи назарини тушуна билмаслик. Ушбу ҳусусият одатда 12 – 14 ёшларга келиб, йуқолиб боради ёки, аксинча, ўсмирлик даврида эгоцентрик типдаги шахсга хос хусусиятлар шаклланиши ва мустаҳкамланиши мумкин.
Методика Т.И.Пашукова томонидан тавсия этилган бўлиб, 40 та тугалланмаган гапдан иборат. Текширилувчи ҳаёлига келган биринчи фикрни ёзиб, гапни тугаллаши талаб қилинади.
Бундай вазиятда …
Энг осони…
Шунга қарамай…
Борган сайин…
Унга нисбатан…
Ҳар қайси…
Аттанг…
Натижада…
Агар…
Бир неча йил аввал…
Энг муҳими…
Аслини олганда…
Фақат…
Ҳақиқий муаммо шундаки…
Барибир…
Шундай кун келадики…
Энг катта …
Ҳеч қачон…
Бунга…
Иложсиз ҳолатда…
Муҳими шундаки…
Баъазан…
Таҳминан…
Ўтмишда…
Гап шундаки…
Айни пайтда…
Яхшиси…
Ҳаммасини эътиборга олиб…
Агар бундай бўлмаганда…
Доим…
Имконияти бўлса…
Бу ҳолда…
Одатда…
Ҳатто, шундай бўлса ҳам…
Ҳозиргача…
Шарт – шароитлар бўлса…
Энг қизиғи…
Қандай қилиб…
Яқин кунлардан буён…
Фақат шундан кейин…
Натижалар таҳлили:
Эгоцентризм индексини аниқлашга йўналтирилади. Эгоцентризм индексини аниқлашга йўналтирилади. Эгоцентризм индексини топиш учун текширилувчи нечта гапда бирликдаги биринчи шахс кишилик олмоши ва унинг ҳар хил шакллари – «мен», «менинг», «мени», «менга» ва бошқалар қўллангани ҳисоблаб чиқилади. Шунингдек, тегишли олмошлар ишлатилмаган, аммо аниқ назарда тутилган гаплар, охиригача етказилмаган, лекин тегишли олмошни ўз ичига олган гаплар миқдори ҳисобланади. Нечта гапда юқорида таъкидланган ҳолатлар қайд этилса, уларнинг миқдори эгоцентризм индекси сифатида қабул қилинади.
Эслатма: № 1: 10 тадан ортиқ гапни якунламаган текширилувчининг жавоблари таҳлил этилмайди.
Натижаларни баҳолаш қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади
-
Синф
|
Жинс
|
Паст
|
Ўрта
|
Юқори
|
5 – синф
|
ўғил болалар
қиз болалар
|
0 – 11
0 – 10
|
12 – 27
11 – 26
|
28 – 40
27 – 40
|
6 – синф
|
ўғил болалар
қиз болалар
|
0 – 13
0 – 14
|
14 – 28
15 – 26
|
29 – 40
27 – 40
|
7 – синф
|
ўғил болалар
қиз болалар
|
0 – 12
0 – 13
|
13 – 27
14 – 25
|
28 – 40
26 – 40
|
8 – синф
|
ўғил болалар
қиз болалар
|
0 – 8
0 – 9
|
9 – 22
10 – 23
|
23 – 40
24 – 40
|
9 – синф
|
ўғил болалар
қиз болалар
|
0 – 7
0 – 8
|
8 – 20
9 – 23
|
21 – 40
24 – 40
|
10 – синф
|
ўғил болалар
қиз болалар
|
0 – 7
0 – 7
|
8 – 20
8 – 21
|
21 – 40
22 – 40
|
Эслатма: № 2: диагностика жараёнида текширилувчига кўрсатмада ташқари ниманидир тушунтириш, унинг гапларига нисбатан баҳо бериш ёки муносабат билдириш ҳамда тадқиқотнинг ҳақиқий мақсадларини маълум қилиш қатъий ман этилади.
Методика манбаси: Ермолаева М.В., Захарова А.В., Калинина Л.И., Наумова С.И. Психолога – педагогическая практика в системе образования. – М.: Издательство «Институт практической психологии», Воронеж: НИО «МОДЭК», 1998. 107 – 110 бетлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |