Ота-оналарга мўлжалланган стендларни дефектолог ва тарбиячи бутун йил давомида юргизиб турадилар. Стендда, масалан, меъёрдаги бола нутқининг ривожланиши, нутқ аномалияларининг хилма-хил турлари, оммабоп адабиётлар рўйхати каби масалалар ёритиб борилади. Товушларни талаффуз қилиш, боғланишли нутқнинг шакллантиришга доир нутқий материал вақти-вақти билан янгиланиб турилади. Ота-оналар бурчагида ахборот бўлими мавжуд бўлиб, унда ота-оналар мажлисларининг саналари, дефектолог билан шуғулланиш учун таклифлар, мутахассисларнинг консультация бериш вақти кўрсатилган бўлади. Стендга гуруҳ мутахассислари ижодий ёндашган ҳолда ота-оналар учун қизиқарли бўлган маълумотларни белгилаб боради.
15-илова
КУНДАЛИК МАШҒУЛОТЛАР РЕЖАСИ
(намунавий)
МАВЗУ: МЕВАЛАР (4-5 ЁШ)
Таълимий мақсад: Болаларнинг теварак-атроф ҳақидаги билимларини кенгайтириш. Мевалар ҳақида умумий тушунчалар бериш. Меваларнинг шакли, мазаси, ранги ҳақида маълумот бериш. Бирлик ва кўплик қўшимчалари, саволларга аниқ, тўлиқ жавоб беришга ўргатиш. Мавзуга доир шеърларни ҳаракатлар билан ёд олиш, топишмоқларни сезгирлик билан топиб, жавобларни тўғри талаффуз қилиш, сўзларни бўғинга ажратишга ўргатиш.
Коррекцион мақсад: Болаларнинг оғзаки нутқларини ривожлантириш ва луғат бойлигини ошириш. Ташқи ва ички нутқларини шакллантириш. Мевалар номларини тўғри ва аниқ талаффуз этишга ўргатиш. Майда қўл моторикаларини ривожлантириш. Барча психик жараёнлари устида иш олиб бориш. Боғланган нутқни ривожлантириш.
Тарбиявий мақсад: Педагогни диққат билан тинглаш, катталар меҳнатини қадрлаш, табиатни асраб-авайлаш, дўстлари билан аҳил ва иноқ ўйнашга, меваларни тозалаб, ювиб ейишга ўргатиш.
Жиҳоз: Мавзуга доир предметли, сюжетли расмлар. Муляжлар. Топишмоқлар, шеърлар, копток, тарқатма карточкалар, юлдузчалар...
Вақт: 15-20 дақиқа.
МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ
Ташкилий қисм.
Саломлашиш.
Болалар айлана шаклида туриб, ҳар бир болага копток улоқтирилади ва қандай фасл, об-ҳаво, кун сўралади. Улар жавоб бериб педагогга улоқтирадилар.
Болажонлар қайси фаслда мевалар пишган бўлади?
Келинглар, мен сизларга қирқма расмлар тарқатаман. Сизлар расмларни туташтирсангиз меваларга нималар киришини билиб оласиз (мавзуга доир 2-3-4 қисмли кесма расмларни бирлаштириш ўйини ўйналади).
2. Асосий қисм.
Болалар бугун мана шу мевалар ҳақида гаплашамиз. Яна қандай меваларни биласиз?
Педагог болаларни фикрларини эшитиб, умумий маълумот беради (шакли, ранги, таъми, қаерда ўсиши, мевалардан нималар тайёрланиши ҳақида гапириб ўтади).
Болажонлар мана бу расмларга диққат билан қараб олинг.
Энди мен расмлардан бирини беркитиб қўяман, сизлар эса қайси расм беркитилганлигини топасизлар.
Болаларда нутқининг грамматик хусусиятини шакллантириш мақсадида меваларни бирлик ва кўпликда, кичрайтирган ҳолатини мустаҳкамлаб олинади.
Олма-олмалар,
Яхши иштирок этган болаларга юлдузча бериб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |