ЙИЛЛИК ҲИСОБОТ
(намунавий)
Йилнинг охирида дефектологлар олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот тайёрлаб, уни методистга топширади. Методист эса уларга асосланган ҳолда туман ёки шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва методик таъминлаш бўлимига ҳисобот ёзади.
Ҳисоботда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:
1.Гуруҳга келган болалар сони ва уларнинг ташхислари
2.Гуруҳларнинг жамланган вақти
3. Гуруҳдаги болаларнинг эришган натижалари бўйича:
а) яҳши нутқ;
б) ўртача нутқ;
в)паст натижа билан баҳоланиши;
4.Йўлланма бериш:
a)умум таълим мактабга (мактаб ёшига етган болалар учун);
б)махсус мактабга;
в)умумий типдаги мактабгача таълим муассасасига ёки махсус таълим муассасасининг кейинги босқичига.
5.Такрорий коррекцион таълим тарбияга қолдирилган болалар сони
6.Йил давомида турли сабабларга кўра гуруҳни тарк этган болалар сони
7.Йиллик иш режага киритилган тадбирларнинг бажарилиши
Изоҳ: Ҳар бир дефектолог ўз йўналиши бўйича ижодий ёндашиб, намунавий йиллик ҳисоботдан фойдаланади.
Ота-оналар мажлиси
(намунавий)
Биринчи ота-оналар мажлиси августнинг охирида ёки сентябрнинг бошида ўтказилади. Ота-оналар муассаса тузилиши, иш мазмуни, вазифалари, муассасадаги кун тартиби ва қоидалар билан таништирилади. Одатда, бу мажлисни муассаса мудираси барча махсус гуруҳлар болаларининг ота-оналари билан биргаликда ўтказади.
Иккинчи мажлисни ҳар бир дефектолог ўз гуруҳида октябр ойида ўтказади. Ушбу мажлиснинг мақсади ота-оналарни болаларни текшириш натижасида олинган маълумотлар билан таништиришдир. Бунда дефектолог ҳар бир боланинг нутқий ва умумий ривожланишини атрофлича таърифлайди. Ота-оналарга болаларнинг нутқий ривожланишларидаги асосий камчиликларни тушунарли қилиб ёритиб бериш, уларнинг нормадан орқада қолиш даражасини ва ушбу нуқсонни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш зарурлигини кўрсатиб бериши керак.
Учинчи ота-оналар мажлиси январ ойида ўтказилади. Унда ярим йиллик иш натижалари ва бажарилган ишлар йўналиши ёритиб берилади. Ҳар бир боланинг нутқий ва умумий ривожланиши, болалардаги ижобий динамика, шунингдек, машғулот давомида учраган қийинчиликлар таърифланади.
Охирги ота-оналар мажлиси май ойида ўтказилади. Унда йил давомида бажарилган ишлар якунланади. Ўтилган материални мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилади. Дефектолог ота-оналарни боланинг оммавий мактаб ёки нутқ мактабида таълим олиши зарурат бўлса, муассасанинг махсус гуруҳида қайта бўлиши ҳақида комиссия қарори билан таништиради. Комиссиянинг қарори тўлиқ асосланади.
Жума кунлари ҳар ҳафта ота-оналар учун қисқа муддатли мажлислар ўтказилади. Баъзи бир ота-оналар болалари билан таклиф қилинадилар. Дефектолог ота-оналарни болаларни камчилигига қараб, мустаҳкамлашнинг асосий усуллари билан таништиради. Уйда қандай машқлар бажариш кераклигини кўрсатиб беради.
Ота-оналарнинг очиқ машғулотларда иштирок этиши бутун ўқув йили давомида режалаштирилади (3 ойда 1-2 марта). Бундай машғулотларда дефектолог ота-оналарни таълимнинг асосий усуллари, материални танлаш, шунингдек, машғулот давомида болаларга қўйиладиган асосий талаблар билан таништиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |