Тетиклаштирувчи машқ
Мушукча
Ўрта, номсиз ва бош бармоқ бирлаштирилади. Кўрсаткич
ва жимжилоқ бармоқлар юқорига кўтарилади.
Тарбиячи: Мана бу қутичада (кўрсатади) кичкинтойлар: ҳайвонларнинг,
паррандаларнинг болалари бор. Қўзичоқлар, бузоқлар, улоқчалар, тойчоқлар,
кучукчалар, мушукчалар, жўжалар бор. Агар сизлар қўлларингизни кўтариб сизга
керакли ҳайвон болаларининг номини тўғри айтсангиз, масалан «қўзичоқларни
беринг» десангиз, мен уларни сизларга бажону дил қутичадан олиб бераман. Агар
91
сизлар мендан ҳайвонлар болаларининг номини нотўғри айтиб сўрасангиз, улар
сизларга боришни хоҳлашмайди. Дикқат билан тингланг, қандай сўраш керак: Мен
бузоқчаларни олишни хоҳлайман. Нимани олишни? ѐки менга қўзичоқларни
беринг. Нимани берай? (Шу тариқа ўйинни ўтказади).
Савод ўрганишга тайѐрлаш бўйича амалий машқ
―Онасини топ‖ўйини. Ҳайвонларнинг болалари ўз оналарининг олдига келишди.
Мана уларнинг оналари: қўй, сигир, эчки, товуқ, от, мушук, ит. Тарбиячи
ўйинчоқларни ѐки расмларни кўрсатади. Болалар уларнинг номларини тўғри, аниқ
талаффуз этишлари керак.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар :
Расмни қандай номладик?
- Она мушук ҳақида ким гапиради?
- Мушукчалар ҳақида ким гапиради?
«Мушук болалари билан» сурати бўйича ким гапириб беради?
67- машғулот
Мавзу: Нутқ товуш маданиятини тарбиялаш.
Мақсад: Болаларга «Ch» товушининг тўғри артикуляциясини тушунтириш ва
кўрсатиш, «Ch» товушининг ўзини алоҳида талаффуз этиш устида ҳамда
бўғинларда, сўзларда, шеърларда талаффуз этиш устида машқ қилиш.
Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болалардан бизнинг тилимиз қандай
қўшиқларни айтишни билади деб сўрайди (шамолнинг, баргларнинг ашуласини
«sh-sh-sh», қўнғизнинг ашуласини «j-j-j»). Бугун биз дейди,— тарбиячи янги
ашулани айтишни ўрганамиз. Бу sандай ашула эканлигини ўзингиз ўйлаб
тепишингиз керак. Тингланглар. Тилча сайрга чиқди, айланиб юриб темир йўлга
келиб қолди. У ерда паровоз турар эди. У «ch-ch-ch» деб ашула айтар эди. Тилча
паровознинг ашуласини ўргана бошлади. У худди «sh-sh-sh» ашуласини айтишда
тил учини қандай кўтарган бўлса, худди шундай кўтаради, лекин ўз уйи томон бир
қадам орқага ташлайди.
Қандай қилиб Тилча бир қадам орқага қадам қўйганини кўрсатинг. Оғзингизни
ѐпинг, тилчангизга дам беринг, Энди тилчангиз яна учини юқорига кўтарсин,
орқага бир қадам ташлансин ва уйининг шифтини учи билан (тил учи билан)
тақиллатсин: «т-т-т». Болалар тилининг учини юқориги танглай томон кўтаради
«пар ва «т-т-т» деб айтадилар. Оғзингизни ѐпинг. Энди эса тилингиз учи билан
шифтни (танглай) тақиллатганингизда қўл кафтингизни оғзингиз олдига олиб
келинг (оғзингиз олдига қўрача қуринг) ва унга иссиқ ҳаво оқими юборинг, ҳамда
«ch-ch-ch» деб ашула айтинг. Болалар машқни бир неча марта такрорлайдилар.
Бугун биз қандай ашулани билиб олдик? Бу ниманинг ашуласи?
Тилчага «паровоз» ўйини жуда ѐқди. Паровоз жуда тез юра бошлади; «ch-ch-ch»,
яна ҳам тезроқ «ch-ch-ch» (Болалар «ch» товушини тез талаффуз этадилар).
Паровоз станцияга (тўхташ жойига) яқинлашаѐтганда у секин юра бошлади ва
унинг ашуласи ҳам эшитилмай қолдн. Энди Олиманинг паровози қандай ашула
айтишини тинглаймиз. (3—4 боладан, яъни «ch» товушини аниқ талаффуз
этмайдиган болалардан сўрайди.)
Тилча паровознинг ашуласига ўхшаш турли ашулаларни тўқиб айта бошлади, деб
давом эттирди тарбиячи.
92
Мана унинг ашуласи
«ча-ча-ча-чап,
чо-чо-чо-чой,
чи-чи-чи-читтак,
чў-чў-чў-чўян,
оч-оч-оч-оч-соч,
ич-ич-ич-чизғич,
ач-ач-ач-аччиқ»
(2—3 бола қайтаради.)
Тарбиячи болалар билан қофияли соф нутқ машқини ўтказади.
Чоқ-чоқ-чоқ- чиройли экан кўзмунчоқ.
Ча-ча-ча- қочиб кетди улоқча.
Ча-ча-ча-деразада бор токча.
Ча-ча-ча-баҳорда мевалар довча.
Тарбиячи " ch " товуши иштирок этган расмлар кўрсатади. Болалар номлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |