28
билан биргаликда бажарилади.
Савод ўрганишга тайѐрлаш бўйича амалий машқ
Тарбиячи: Жуда яхши. Энди сизлар билан ―Ҳа-йўқ‖ ўйинини ўйнаймиз. Берилган
саволларга фақат ҳа ѐки йўқ деб жавоб берасиз.
Мен бир нарсани беркитиб қўйдим.
Унда чой дамланади.
У чиннидан ясалганми?
Унинг шакли учбурчакми?
Унга қайноқ сув солиш мумкинми?
Уни ўйнаш мумкинми?
У чойнакми?
Менда бир идиш бор.
Жуда енгил. Уни оловга тутсак эрийдими?
Ташлаб юборсак, синадими?
У елимдан ясалганми?
Болалар, барча саволларга тўғри жавоб бердингиз.
Болалар рағбатлантирилиб, машғулот якунланади.
Кечки соатда тарбиячи болаларга мавзуга асосан ―Дўкон-дўкон‖ ўйинини
ўйнатиши мумкин.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар :
1. Расмларни номланг. Бу буюмлар нимадан тайѐрланган? Бу буюмлар синадими?
Енгилми ѐки оғирми?
Ноябрь
17-машғулот
Мавзу: “Sh” товушини тўғри талаффуз этиш
Мақсад: Болаларни ―Sh‖ товуши билан таништириш: унинг артикуляциясини
кўрсатиш, ―Sh‖ товушини бўғинларда, сўзларда аниқ талаффуз этишга ўргатиш,
нутқнинг мазмундорлигини тарбиялаш. (Товушни паст, баланд, секин ва қаттиқ
овоз кучида талаффуз этиш.)
Машғулот учун жиҳоз: пахта шарчалари, матрѐшка ўйинчоғи (3
та катта ва кичик
матрѐшкалар).
Машғулотнинг бориши: «Эшитинглар,— дейди тарбиячи,— бугун мен сизларга
нима ҳақида гапириб бераман.
Менинг тилчам уйчасидан мўралашни жуда яхши кўради, қаранглар, у буни қандай
қилади (кўрсатади).
Бир куни Тилча ўйнашга қарор қилади: у ўзини тулкича
деб фараз этди-да, думини
кенг ѐйиб (тилчани кенг қилиш керак) қуѐшда қизисин деб кўчага чиқариб қўйди.
Мана бундай қилиб (кўрсатади). Бирданига у катта итни кўриб қолди. У қўрқиб
кетди, югуриб уйчасига кирди-да думчасини юқори тишларининг орқасига
яширди. Ит унинг орқасидан югурмаслиги учун уйчасининг эшигини ѐпди.
Шундай бўлсада, думчасини юқори тишларининг орқасида ушлаб тура берди.
Сизлар ҳам тилчангизнинг учини юқори тишларингизни орқасига яширишга
ҳаракат қилиб кўринг. Тилча
бироз кутиб турди-да, яна уйчасидан чиқиб, ит қаерда
эканлигини кўрмоқчи бўлди. У уйчасининг эшикчасини очди, лекин думчасини
29
чиқармади. У ит думчани тишлаб олмасин, деб жуда қўрқди-да. У думчасини
доимо юқорига кўтарган ҳолда ушлаб турди. Мана шундай (кўрсатади). Тилча бир
неча марта уйчасининг эшигини очиб ѐпди, думини эса доимо юқорига кўтарган
ҳолда ушлаб турди. Мана шундай (кўрсатади). Лекин кучук ҳеч қаерда йўқ эди.
Унинг қочиб кетганига анча бўлган эди.
Энди болалар мана бундай ўйнаймиз. Мен: «Думча қуѐшда исинаяпти» деб
айтаман—сиз эса тилчангизни пастки лабларга—уйчанинг томчасига қўйинг. Мана
бундай (кўрсатади). Сўнгра мен «Ит» деб айтаман — сиз тилчангизни учини
юқорига кўтариб, юқори тишларнинг орқасига (уйчангизга) яширасиз. Мана
бундай (кўрсатади). Сўнгра сиз уйчангиз эшигини очасиз ва ѐпасиз. Тилча эса
уйчасида тилчани учини юқорига кўтарган ҳолда ўтиради. Уйчани ѐпинг,
тилчангиз учини эса пастга туширманг!»
Болаларнинг ҳаммаси бу машқни бажарадилар. Сўнгра
тарбиячи бир неча болани
биттадан чақиради (ѐки баъзи бир болани ѐнига ўтказади), аввал машқни
тарбиячининг ўзи кўрсатади, сўнгра унинг болалар томонидан бажарилишини
кузатади. Кейин тарбиячи болаларга тилининг учини юқорига кўтариб, лабларини
думалоқ шаклга келтириб, бир оз олдинга чўзиб sh-sh-sh; shshsh—деб талаффуз
этишни таклиф этади. (2—3 марта такрорлаш керак. Нафас чиқариш 3 секунддан
ошмаслиги керак.) Болалар диққатини шу нарсага йўналтириш керак-ки, «sh»
товушини талаффуз этганда, оғиз олдига олиб борилган қўлнинг кафтига ҳаво
оқимининг урилишини сезиш мумкин: Буни синаб кўришни таклиф этиш керак.
(Болалар қўл кафтини оғизлари олдига яқинроқ олиб келиб «sh» товушини
талаффуз этадилар.)
«sh» товушини ҳали яхши талаффуз эта олмайдиган болалар учун тарбиячининг
ўзи sh-sh-sh деб айтади, болалар эса тарбиячининг оғзи олдига яқинроқ қўл
кафтларини қўйиб туришади. (Бундай қилиш «sh» товушини
талаффуз эта
олмайдиган болаларнинг «sh» товушини талаффуз этганда ҳаво оқими қўлга
урилишини сезишлари учун ѐрдам беради.)
Тарбиячининг кўрсатмасига биноан болалар ўнг қўлининг тирсагини стол устига,
қўл кафтини эса энгагига (пастки жағига) тирайди ва шундай ҳолатда sh-sh-sh деб
талаффуз этадилар. Болалар «sh» товушини бундай ҳолатда талаффуз этганларида
нима ҳис этаѐтганликларини айтадилар. Сўнгра болалар «sh» товушини талаффуз
этганда тарбиячининг кафтидаги пахта шарчасининг силкинишини, сакрашини,
баъзан эса учиб кетишини кузатадилар ва буни ўзлари ҳам машқ қиладилар.
(Пахта шарчалари олдиндан тайѐрлаб, стол устига қўйилган.)
Do'stlaringiz bilan baham: