Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш


Саводга тайѐрлаш бўйича амалий машқ



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/100
Sana21.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#40624
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   100
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolalar nutqini osti1111rish

Саводга тайѐрлаш бўйича амалий машқ 
―Ўрик дарахти гуллади‖ гапини сўзларга ажратиш. ―Ўрик ― сўзида товушларнинг кетма-
кетлигини аниқлаш: биринчи товушни айтинг, иккинчи товушни айтинг, учинчи товушни 
айтинг,тўртинчи товушни айтинг.Сўзда ҳаммаси бўлиб нечта товуш бор экан? Қайси 
товуш унли, қайси товуш ундош? Келинг, биргаликда талаффуз этамиз, таҳлил қиламиз.
Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш. 
 
3-машғулот 
Мавзу: Шахсий ҳаѐтдан ҳикоя тузиш: “Онамларнинг байрами” 
Мақсад: 
Тарбиячи томонидан таклиф этилган мавзу бўйича шахсий ҳаѐт таассуротлари асосида 
ҳикоя қилишга ўргатишни, давом эттириш. Тугал мазмунли ҳикоя тузиш кўникмасини 
мустаҳкамлаш. 
Вазифалар: 
Болаларнинг боғланган нутқини ривожлантириш. Сўзлаѐтганда тўғри нафас олишни 
ривожлантириш.Товушларни сўзларда аниқ айтиш. Тасвир бўйича персонажлар 
ҳаракатини ифодаловчи сўзлар топа олишга, мазмунли ҳикоя тузишга ўргатиш. 
Гапирганда сўзларни бир-бирига боғлаб, жумлалар тузиш малакасини мустаҳкамлаш. 
Кутилаѐтган натижалар
Болаларнинг боғланган нутқи ривожланади. 
Болаларнинг сўзларни бир-бирига боғлаб, жумлалар тузиш малакаси мустаҳкамланади. 
Керакли жиҳозлар: 
― Онамларнинг байрами‖ номли сурат 
Машғулотнинг бориши 
Тарбиячи болалар диққатини ― Онамларнинг байрами‖ номли суратга жалб қилади: 
1. Яқинда қандай байрам бўлади? 
2. Бу расмни қандай номлаш мумкин? 
3. Унда кимлар тасвирланган? 
4. Болалар нима билан шуғулланяптилар? 
5. Ҳаммаси нима билан тугулланганини ўйлаб кўринг. 
Аввал болалар оналарига қандай совға тайѐрлашни ўйлаб кўрганликларини, бу кунга 
қандай тайѐрланганликларини, кейин расмда нима тасвирланганлигини ва байрамни 
қандай ўтказганликларини ҳикоя қилиб беринг (3-4 боладан сўралади). 
- Ҳозир биз ―Онамларнинг байрами‖ мавзусида ҳикоя тузишни ўрганамиз. (Тарбиячи 
болаларга режа беради): 
1. Онангизга нима совға қилмоқчи бўлдингиз? 
2. Совғани қандай тайѐрлайсиз? 
3. Яна кимлар табриклайдилар? Нималар совға қиладилар? 
4.Қандай қизиқарли воқеалар юз берди? Мана суҳбатлашиб ҳам олдик. Энди 
―Онамларнинг байрами‖ мавзусида ҳикоя тузамиз (5-6 та болалар жавоблари). 
Оналар байрамига биз кўп шеърлар ѐдлаган эдик. Шу шеърларни қайтарамиз. 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish