ИХТИСОСЛИК ФАНЛАР
МАТЕМАТИК ВА КОМПЬЮТЕРЛИ МОДЕЛЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ
КИРИШ
Математик ва компьютерли моделлаштириш реал объект ёки жараёнларни ўрганишнинг энг самарали ва универсал тадқиқот усулларидан бири сифатида шаклланди. Шу сабабли ҳозирги кунда фан ва техника, халқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда учрайдиган кўпгина амалий масалалар математик моделлаштириш воситасида муваффақиятли ечилмоқда.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
Фаннинг асосий мақсади - тингловчиларда амалий масалаларни ҳал этишда моделлаштириш усул ва воситаларидан фойдаланиш, ҳусусан математик ва компьютерли моделлаштириш технологияларини чуқур ўзлаштириб олиш, таълим тизимига оид илмий изланишларда улардан унумли фойдалана олиш малака ва кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат.
Фаннинг вазифаси - физик, математик ва бошқа моделларни тузиш, формаллаштириш, амалий масалалар ва уларни компьютерда ечиш, компьютерда моделлаштириш, ҳисоблаш экспериментни ўтказиш математик моделларни ечиш усуллари, сонли усуллар, кузатиш натижаларини қайта ишлаш, математик дастурлаш, чизиқли дастурлаш, компьютерли моделлаштириш технологияси, компьютерли моделлаштиришнинг дастурий воситалари, ўқув компьютерли моделлар, компьютерли моделларни ишлаб чиқиш ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш ва улардан муаян фойдаланиш ҳақида маълумот беришдан иборат.
Фан бўйича тингловчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
“Математик ва компьютерли моделлаштириш асослари” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи:
модел тушунчаси ва унинг турлари, фан ва техникада моделлаштириш асослари, физик ва математик моделларининг турлари, уларнинг формаллаштириш йўллари, моделларни қуришнинг асосий тамойиллари ва хоссалари, амалий масалалар ва уларни компьютерда ечиш босқичлари, математик ва ахборотли моделлаштириш тушунчалари, компьютерли моделлаштириш тушунчаси ва босқичлари, ҳисоблаш эксперименти тушунчаси ва унинг этаплари, эксперимент натижаларининг аниқлилиги ва ишончлилиги, моделнинг таҳлил қилиш асосларини, математик моделларни ечиш усуллари, сонли усуллари, алгебраик ва трансцендент тенгламаларни тақрибий ечиш усуллари, ватарлар, уринмалар ва итерация усуллари, тенгламалар системасини тақрибий ечиш усуллари, функцияларни интерполяциялаш ва яқинлаштириш, сонли дифференциаллаш ва интеграллаш, кузатиш натижаларини қайта ишлаш усуллари, математик дастурлаш асослари, чизиқли дастурлаш масаласи ва уни ечиш усуллари, компьютерли моделлаштириш технологияси, компьютерли моделлаштиришнинг дастурий воситалари, ўқув компьютерли моделлари, компьютерли моделларни ишлаб чиқиш йўллари ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш усулларини билиши керак.
физик ва математик моделларини тузиш, уларнинг формаллаштириш ва уларни компьютерда ечиш, ҳисоблаш экспериментини ўтказиш, эксперимент натижаларининг аниқлилиги ва ишончлилигини асослаш, моделни таҳлил этиш, математик моделларни ечиш, сонли усулларидан фойдаланиб алгебраик ва трансцендент тенгламаларини ечиш,
тенгламалар системасини тақрибий ечиш, функцияларни интерполяциялаш ва яқинлаштириш, сонли дифференциаллаш ва интеграллаш, кузатиш натижаларини қайта ишлаш, математик дастурлаш ва чизиқли дастурлаш масалаларини ечиш, компьютерли моделларни ишлаб чиқиш ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш бўйича этарлик кўникмаларга эга бўлишлари керак.
- физик ва математик моделларини яратиш, формаллаштириш, амалий масалалар ва уларни компьютерда ечиш, ҳисоблаш экспериментини ўтказиш, эксперимент натижаларининг аниқлилиги ва ишончлилиги асослаш, математик моделларни ечиш усулларидан фойдаланиш, сонли усулларидан фойдаланиш, математик дастурлаш ва чизиқли дастурлаш масаласини ечиш усуллари, компьютерли моделлаштириш технологияси, компьютерли моделлаштиришнинг дастурий воситалари ва улардан ўқув жараёнида фойдалана олиш малакаларига эга бўлиш керак.
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги, услубий жиҳатдан узвийлиги ва кетма-кетлиги
Дастурни амалга оширишда информатика ва ахборот технологиялари, олий математика, физика фанлари билан ўзаро алоқадорликда бўлишлик талаб қилинади. Информатика фанининг бошқа бўлимлари билан узвий кетма-кетликда берилган.
Фаннинг таълимдаги ўрни
“Математик ва компьютерли моделлаштириш асослари” фани ихтисослик фанлардан бири бўлиб, математик ва компьютерли моделлаштириш асослари бўйича маълумот беради. “Математик ва компьютерли моделлаштириш асослари” фани математик ва компьютерли моделлаштириш учун зарур бўлган кўникмалар билан қуроллантиради.
“Математик ва компьютерли моделлаштириш асослари” фанини пухта ўзлаштириш назарий материалларни билиш билан бирга, тингловчиларнинг педагогик фаолияти даврида асосий кўникма сифатида хизмат қилади.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик
технологиялар
“Математик ва компьютерли моделлаштириш асослари” фани тингловчида дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, электрон материаллардан фойдаланиш, замонавий ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш, таълимий воситаларни таълим жараёнига татбиқ этишда муҳим таълимий аҳамиятга эга.
АСОСИЙ ҚИСМ
Do'stlaringiz bilan baham: |