№3 - АМАЛИЙ ИШ АНТИВИРУС ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ Назарий қисм: Компьютерни доимий равишда вируслардан ҳимоялаш зарур. Компьютер вируслари иши натижасида маълумотлар ўчирилади. Икки турдаги вируслар мавжуд: дастур вируслари ва юкловчи вируслар. Дастур вируси дастурнинг танаси ёзилиб олади ва дастур ишга тушганда ишга тушади, натижада оператив хотирада жойлашган барча дастурларга тарқалади. Юкловчи вирус компьютерга дискга алоҳида тарзда ёзилади ва компьютер ишга тушганда дарҳол фаоллашади. Натижада компьютердаги барча дастурлар заҳарланиши мумкин. Компьютер вируслари маълумотларни дискдан дискка нусха кўчирилганда ёки Интернет тармоғи орқали маълумотларни ўқиганда юқади. Баъзан юкловчи вируслар аниқ бир кунда ишга тушади ва компьютердаги маълумотларни ишдан чиқаради.
Компьютерларни вирусдан ҳимояловчи махсус дастурлар мавжуд. Уларни антивирус, ёки доктор дастур деб ҳам аташади. Вирусларнинг янги турлари пайдо бўлиши табиий ҳолдир. Шунинг учун антивируслар базасини янгилаб туриш лозим.
1-ТОПШИРИҚ: Фойдаланадиган антивирус дастурингиз ҳақида маълумот беринг.
Услубий кўрсатма: Касперский антивирус дастури Касперский Антивирус дастури Windows операцион системаларида ишлайди. У қуйидаги вазифаларни бажаради:
Компьютерни вирусга текширади.
Компьютерда очилаётган ва ишга туширилаётган файлларни вирусга текширади.
Оutlook Express базасини вирусга текширади.
ZIP форматидаги архивларни вирусга текширади.
Антивирус базасини автомат равишда янгилайди.
Дастурни ўрнатиш ва у билан ишлаш жуда қулай. Шу билан биргаликда у компьютерни вируслардан ишончли даражада ҳимоялайди. Антивирус базаси ҳар ҳафта янгиланиб туради. Компьютерни вирусга текшириш учун антивирус программасини ишга тушириш етарли. Дастур иши натижаси ҳисобот файлида сақланади.
МУСТАҚИЛ АМАЛИЙ ИШЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ ЁЗИНГ:
2-ТОПШИРИҚ: Фойдаланадиган антивирус дастурингиз билан ишлаш ҳақида маълумот беринг.
Услубий кўрсатма: Касперский антивирус дастури билан ишлаш
! Компьютердаги маълумотларни йўқотмаслик мақсадида зарурий маълумотлар нусхасини архивлаш, ўзгарган файллар архивини янгилаб туриш тавсия этилади.
! Дискетали фойдаланувчиларни назоратсиз компьютерда ишлашига йўл қўйманг.
! Янги вирус турлари пайдо бўлишини ҳисобга олинг ва антивируслар базаларини янгилаб туришни унутманг!
МУСТАҚИЛ АМАЛИЙ ИШЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ ЁЗИНГ: