Фаннинг асосий мақсади - ахборот назарияси, алгоритмлаш назарияси, информатиканинг математик асослари, ахборот ва билим назариясининг асослари ва тингловчиларда ахборотлашган жамият ҳақида билимларни шакллантириш; ахборот маҳсулотлари ва ахборот ҳизмати бозори тузилишини кўрсата билиш; оммавий, бошқарув ва иқтисодий характердаги масалаларни ечишда информатиканинг ўрни ва ролини тушунтириш. буйича билим ва куникмаларини шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифалари - ахборот ва унинг турлари, тасвирлаш усуллари, ахборотли жараёнлар, хоссалари, ахборот ўлчови бирликлари ҳақидаги тасаввурларини бойитиш;
Компьютер ахборотга ишлов беришнинг универсал воситаси, алгоритм ва унинг хоссалари, ижрочилари, тасвирлаш усуллари, алгоритм турлари ҳақидаги билимларни бериш;
ахборотли моделлаштириш ва формаллаштириш ҳақида тушунча, компьютернинг дискретлилик характери, тўр ва графларда оптималлаш алгоритми ва унинг татбиқлари, информатиканинг математик асослари ҳақидаги тассавурларини кенгайтиришдан иборат;
замонавий ахборот технологиялари ҳақида умумий тушунчалар бериш ва улардан амалиётда фойдаланишни ўргатиш;
ахборотлашган жамият, жамиятни ахборотлаштиришнинг муҳим ҳусусиятлари ва имкониятларини очиб бериш;
кадрлар тайёрлашда ахборий маданият шаклларини ўстириш масалалари. Таълимни ахборотлаштириш ҳақида тушунчалар бериш;
ижтимоий информатика курсининг мақсад ва вазифалари тушинтириш;
иқтисодий информатиканинг мақсад ва вазифалари, унинг фанлар билан алоқодорликдаги ривожланиши имкониятларини очиб бериш;
ҳисоблаш техникасидан фойдаланишнинг ташкилий шаллари, амалий дастурлар пакети, амалий дастурлар пакетининг асосий турларидан фойдаланишни ўргатишдан иборат.
Фан бўйича тингловчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
“Информатика” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида:
- ахборот, унинг турлари ва кўринишлари, ахборотни тасвирлаш усуллари, узлуксиз ва дискрет ахборотлар, ахборотли жараёнлар: ахборотни сақлаш, узатиш, қабул қилиш ва унга ишлов бериш, ахборотнинг хоссалари, ахборот ўлчови бирликлари, компьютер ахборотга ишлов беришнинг универсал воситаси, ахборотли моделлаштириш ва формаллаштириш ҳақида тушунча, компьютернинг дискретлилик характери, тўр ва графларда оптималлаш алгоритми ва унинг татбиқлари, информатиканинг математик
асослари, ахборот ва билим, ахборотлашган жамиятнинг ўзига хосликлари, жамиятни ахборотлаштириш йўлларини; мамлакат иқтисодий ривожланишидаги янги ахборот- коммуникация технологиялар ва уларнинг аҳамияти; информатика ва ахборот технологияларининг ҳар бир инсон ҳаётидаги ва жамиятнинг ривожидаги ролини очиб бериш фазовий-техникавий ахборотлар ҳақида, ахборотлашган жамиятда инсоннинг ўрни ва роли, иқтисодий информатика фанининг асосий тушунчалари; иқтисодий информатикада амалий дастурий таъминотни ва унинг аҳамияти ва ўрни, жамиятдаги ахборот имкониятлари, ахборот ресурслар тушунчалари ҳақида билиши керак.
ахборотни тасвирлаш, ахборотни сақлаш, узатиш, қабул қилиш ва унга ишлов бериш, ахборот ўлчаш, компьютер ёрдамида ахборотни излаш ва қайта ишлаш, алгоритмлаштириш, компьютерда моделлаштириш, компьютернинг математик асосларини қўллаш, билимларни компьютер ёрдамида олиш бўйича етарли кўникмаларига эга бўлиши керак;
ахборотни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида сақлаш, узатиш, қабул қилиш, ишлов бериш ва қайта ишлаш, масалаларни алгоритмлаштириш ва компьютерда моделлаштириш, билимларни компьютер ёрдамида олиш ва ўқув жараёнида фойдалана олиш, турли ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш, компьютерда иқтисодий масалаларни ечиш, амалий дастурларни иқтисодий соҳаларда қўллай олиш, интеллектуал системалар билаш ишлаш, интеллектуал тизимлар ёрдамида асосли қарорлар қабул қилиш малакаларига эга бўлиш керак.
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги, услубий
жиҳатдан узвийлиги ва кетма-кетлиги
Информатика фани “Математика”, «Физика» ва «Информатика» фаннинг назарий ва амалий хулосаларига таянади.. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математика ва физика фанларидан олинган назарий ва амалий билимларга таянади.
Фаннинг таълимдаги ўрни
“Информатика” ўқув фанини ўрганиш тингловчиларни ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашга доир масалаларни мустақил ва онгли хал этишга тайёрлаш, шунингдек, таълим ва тарбия назарияси ва амалиётни мустақил ўрганишни давом эттириш учун, янги нашр этилган методик адабиётларни ўқиш учун, ёзиш тажрибасини таркибий баҳолаш ва умумлаштириш учун зарур бўлган кўникмалар билан қуроллантиради. Ахборот, унинг турлари ва кўринишлари, ахборотни тасвирлаш усуллари, узлуксиз ва дискрет ахборотлар, ахборотли жараёнлар: ахборотни сақлаш, узатиш, қабул қилиш ва унга ишлов бериш, ахборотнинг хоссалари, ахборот ўлчови бирликлари, компьютер ахборотга ишлов беришнинг универсал воситаси, алгоритм тушунчаси ва унинг асосий хоссалари, алгоритм ижрочилари, алгоритмларни тасвирлаш усуллари, рекурсия ва итерация, алгоритмнинг мураккаблиги тушунчаси, алгоритм турлари, самарали алгоритмлар ишлаб чиқишнинг асосий усуллари (балансировка, динамик дастурлаш ва бошқалар), моделлаштириш илмий билишнинг асосий методи сифатида, ахборотли моделлаштириш ва формаллаштириш ҳақида тушунча, компьютернинг дискретлилик характери, тўр ва графларда оптималлаш алгоритми ва унинг татбиқлари, информатиканинг математик асослари ўрганилади.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар
“Информатика” ўқув фани ўқувчида дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, электрон материаллардан фойдаланиш, замонавий ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш, интерфаол усулларни, таълимий воситаларни таълим жараёнига тадбиқ этиш муҳим таълимий аҳамиятга эга.
20
Do'stlaringiz bilan baham: |