Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet205/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Генетик психология
XIX ва XX асрлар психология фанининг ютуқлари учун экспериментал метод билан биргаликда унга тараққиёт тамойилининг киритилиши ҳам катта аҳамиятга эга бўлди.
Тараққиёт идеяси, хусусан руҳ ҳақидаги таълимотдаги тараққиёт идеяси қадимги замон мутафаккирларининг кўпчилиги (Гераклит, Эфнсск ва бошқалар), томонидан айтилган идеядир.
Янги замонда эса (XVIII–XIX асрларда) бу идея назарий жиҳатдан Фридрих Шеллинг (1775–1854 й.) ва айниқса Гегель философиясида ишлаб чиқилган эди. ХIX асрнинг ўрталаридан бошлаб Ч.В.Дарвин (1809-882 й) ва Геккель (1834–1918й.) ларнинг асарлари туфайли тараққиёт идеяси биологиянинг тамойили бўлиб қолди. Философия ва табиатшуносликдаги умумий йўналиш таъсирида психологияда ҳам психик ҳаёт ҳодисаларини ўрганишда генетик тамойил қарор топади. Бу тамойил инсон ҳамда ҳайвон, катта ёшдаги кишилар ҳамда ҳар хил ёшдаги болалар психик ҳаётининг хусусиятларини яхши тушуниш зарурияти билан тақозо қилинди. Жамиятнииг тарихий тараққиётида инсон онги қандай пайдо бўлди ва қандай ўзгариб келди деган масала ҳам ўзининг ҳал қилинишини талаб қилиб турарди. XIX асрнинг охирларидан бошлаб, психологиянинг соҳалари – ҳайвонлар психологияси (зоопсихология), тарихий психология ва турли ёшдагилар психологияси майдонга келди.
Зоопсихология (ҳайвонлар психологияси)
Зоопсихология – бу ҳайвонларнинг нерв системаси тараққиётига, биологик систематикасига (ҳайвонларнинг ҳар хил турига), шунингдек яшаш тартиби хусусиятларига биноан уларнинг__психик ҳаёт формаларини ўрганадиган фандир.
Бу психология ҳар хил ҳайвонлар психикасини бир-бирига таққослаб, қиёсий қилиб ўргангани учун, қиёсий психология деб аталади. Бу психология психика тараққиётни ҳайвон организмларининг биологик тузилишига боғлаб ўрганганлиги учун у биологик психология деб ҳам юритилади.
Ҳайвонлар ҳулқини ўрганишга бўлган қизиқиш жуда қадим замонлардаёқ пайдо бўлган. Олимлар томонидан бой маълумотлар тўпланган.
Янги замонда табиатшунослардан Ж. Ламарк (1744 – 1802 и.) ва Ч. Дарвин ҳамда улар эволюцион таълимоти издошларининг асарлари айниқса катта аҳамиятга эга бўлди.
Зоопсихологиянинг тараққиётига бу фаннинг Россиядаги асосчиси биолог – дарвинист В.А.Вагнер (1849–1934 й.) катта ҳисса кушди. У бир қанча чуқур илмий асарлар ёзган, шулардан энг муҳимлари: «Қиёсий психологиянинг биологик асослари» икки томлик, «Биопсихология ва ёндош фанлар», «Психик қобилиятларнинг пайдо бўлиши ва тараққийси» 1–9 нашри, «Қиёсий психологиядан этюдлар»дир.
Юқори тараққий қилган ҳайвонлар психологиясини ўрганишда собиқ совет тадқиқотчилари ҳам жуда кўп қимматли ҳисса қўшдилар. Масалан, Н. Ю. Войтонис (1887-1946 й.) маймунлар ақлини, уларнинг ориентировка қилиш қобилияти ва қидириш фаолиятини, «қуроллар»дан фойдаланишни, тўдаланиш муносабатларини ўрганди. Войтониснинг энг муҳим асари «Ақл тараққиётининг илк тарихи» (1949 й.) эди.
Айниқса Н.Н.Ладигина-Котснинг юқори тараққий қилган ҳайвонлар психологияси соҳасидаги тадқиқотлари шуҳрат қозонди. У маймунлар фаолиятининг турли хил формаларини батафсил тасвирлаб берди: ҳайвон ва инсон тафаккурининг сифат жиҳатидан фарқини ўрганди, маймун (шимпанзе) ва инсон боласи психикасини таққослаб текширди, ҳайвонлар ҳулқини ўрганишнинг янги методикасини ишлаб чиқди. Лади­гина–Котс тадқиқотларининг натижалари унинг қуйидаги асарларида босиб чиқарилган: «Шимпанзенинг билиш қобилиятларини текшириш (1923 й); «Эксперимент шароитларида мослашиш-ҳаракат малакалари» (1928 й.); «Инсон боласи ва шимпанзе боласи» (1935 й.).
Ҳайвон психикаси ҳақидаги таълимотда икки оқим – антропоморфик (идеалистик) ҳамда механистик (материалистик) оқимлар кураш олиб бордилар. Биринчи оқим вакиллари ҳайвонлар ҳулқида уларнинг инсонларникига ўхшаган субъектив психик ҳаёти намоён бўлади, деб ҳисобладилар. Бу илмга асосланмаган оддий қараш эди. Дарвин ва унинг бир қанча издошлари (Ромене ва бошқалар) ҳайвон ҳулқининг баъзи мураккаб формаларини «ақлли» ҳаракатлар деб талқин қилдилар.
Декарт ўз замонасида, ҳайвонлар – бу фақат машина уларда руҳ йўқ уларнинг бутун ҳулқи фақат механик мушак ҳаракатлардангина иборатдир деб жар солди.
В.А.Вагнер ўз текширишларида ҳайвонлар ҳулқини тушунтиришда антропоморфизмни ҳам, соддалаштирилган ме­ханик таълимотини ҳам танқид қилди.
Ҳайвон психикасини ўрганиш соҳасида немис олими Вольфганг Келлер ҳам муҳим ишлар қилди. Бироқ, у ўзининг «Одамсимон маймунларнинг ақлини текшириш» (1917 и.) деган ва бошқа психологик асарларида маймун психикаси билан одам психикасининг фарқларини аниқ кўрсатиб бермайди. Бу антропоморфик қарашлар И.П.Павлов томонидан қаттиқ танқид килинди. И. П. Павлов маймун ва бошқа ҳайвонлар психик фаолиятининг моддий шартли-рефлектор асосини исботлаб берди.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish