Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet204/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

В. Вундт
Эксперментал психология тараққётида айниқса немис фи­зиологи ва психологи Вильгельм Вундт (1832– 1920й.)нинг ишлари катта аҳамиятга эга бўлди. Вундтгача фақат ички тажрибадан ва ўз-ўзини кузатишдан фойдаланиб келган психология фақатгина тасвирий фан эди. Вундт эксперимент ва ўлчаш методларини зарур деб топиб, психологияни изоҳли фанга айлантиришни мақсад қилиб қўйди.
Вундт психология учун классик методлар бўлиб қолган бир қанча методларни, яъни қўзғатиш методи, ифодалаш методи ва реакция методларини кашф этди ҳамда ривожлантирди.
Вундт 1879 йили биринчи экспериментал психо­логия лабораториясини кашф қилди.
Орадан кўп вақт ўтмасдан (1881 й.) у Берлин университети ҳузурида экспериментал психология институтини ташкил қилди. Вундт шуғулланган масалалардан бири ўша вақтда астрономлар томонидан очилган диққатни бир вақтда иккита ҳар хил ўтказгичга тўплаш мумкин эмаслиги ҳақидаги масала эди. Бу ҳодисани аниқлаш учун Вундт (лаборатория ташкил қилинганга қадар) 1861 йилда алоҳида маятник иш ўйлаб чиқарди (Вундт маятниги). Бу маятник градусларга бўлинган ёй атрофида ҳаракатланади ва ҳар бир маълум вақтдан кейин шинғирлайди. Бу психологик экспериментлар учун кашф этилган биринчи асбоб эди.
Илмий (изоҳли) психологияни оёққа турғизиш учун Вундт қўшимча восита сифатида ёндош фанлар, айниқса фи­зиология, астрономия, этнография, тарих, мифология ва бошқа фанлардан олинган маълумотлардан фойдаланиш заруриятни илгари сурди.
Лейпциг лабораторияси ва институтидан намуна олиб, Германиянинг бошқа университетли шаҳарларида ҳам, шунингдек бошқа мамлакатларда ҳам, жумладан Франция, Англия ва Америкада лаборатория ҳамда институтлар ташкил килинди. XIX асрнинг охирида Россияда ҳам бир қанча экспериментал психология лабораториялари ташкил килинди: Москвада Токарский, Қозонда – Бехтерев, Одессада, Н.Н.Лангерлар то­монидан шундай лаборатория очилди. 1911 йил Москва университети ҳузурида, маҳсус кўрилган бинода профессор Челпанов раҳбарлигида эксперименгал психология институти ташкил қилинади. Ҳозирги вақтда бу институт РСФСР Педагогика фанлари академияси системасига киради.
Профессор А.Ф.Лазурский (1874–1917 й.) томонидан экспериментал методнинг алоҳида тури – табиий эксперимен­тал методнинг алоҳида турли табиий эксперимент методи ишлаб чиқилган. Экспериментнинг бу туридан бизда болалар психологиясини ўрганишда, педагогика масалаларини, айниқса, таълим психологияси масалаларини ишлаб чиқишда кенг ва унумли фойдаланилмоқда.
Экспериментал методнинг татбиқ қилиниши психология фани тараққиётига жуда унумли таъсир кўрсатди.
Бу методнинг ёрдамида оддий кузатиш ёки ўз-ўзини куза­тиш йўли билан аниқлаш қийин бўлган ёки бутунлай мумкин бўлмаган кўп маълумотлар аниқланди, айрим психик ҳодисалар ўртасидаги боғланишлар аниқланган, психик жараёнлардаги, айниқса, сезгилар, идрок, диққат, хотира соҳасидаги баъзи бир қонуниятлар очилган.
Экспериментал анализ йўли билан мураккаб психик жараёнлар (идрок, хотира, тафаккур)нинг алоҳида компонентлари таркибий қисмлари ажратилган, психик жараёнларнинг физиологик ҳодисалар билан, шунингдек ташқи физик муҳит ҳамда ижтимоий муҳит билан бўлган боғланишлари очилган.
Экспериментал текширишларнинг якунлари, шунингдек, экспериментал методнинг усулларидан фойдаланиш амалий фаолиятнинг турли соҳаларида– ўқув тарбия ишларида, медицинада, меҳнатни ташкил қилиш ва рационализациялашда, суд ишларида, санъатда жуда кўп фойда келтирди.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish