Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet120/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Диққатнинг кўлами.
Д иққатнинг кўлами – диққатга энг қисқа вақт ичида (гўёки бирданига) сиғиши мумкин бўлган нарсалар сони билан белгиланади. Диққат кўлами жиҳатидан тор ёки кенг бўлиши мумкин.
Тажриба қилиб текширишда диққатнинг кўлами, одатда текширилаётган одамга айни бир вақтнинг ўзида бир қанча ўзаро боғланмаган ҳарфларни, сўзларни, нарсаларни ва турли шаклларни кўрсатиш йўли билан аниқланади.
Текширилаётган киши бу нарсалардан айни вақтда қанчалик кўпини бирданига идрок эта олса (диққат доирасига сиғдира олса), унинг диққат доираси шунчалик кенг бўлади.
(42-расм. Тахистоскоп)


Диққатнинг кўламини аниқлаш учун тахистоскоп деган маҳсус асбоб қўлланилади. Бу асбоб ёрдамида кишига идрок эттириладиган нарсалар жуда тез кўрсатилади. Бунда идрок қилинадиган нарсалар тахистоскопнинг экранидаги тешикдан кўрсатилади ва бу тешик жуда қисқа вақт ичида бекилиб қолади.
Тахистоскоп воситаси билан ўтказилган тажрибалар кўрсатишича, катта ёшли одам айни вақтнинг ўзида диққат доирасига учтадан то олтитагача бир-бирига боғлиқ бўлмаган нарсаларни, масалан, ундош ҳарфларни, шаклларни сиғдира олади.
Лекин идрок қилинадиган нарсалар маъно жиҳатидан бир-бири билан боғлиқ бўлса ва ёки бу нарсалар яхлит бир нарсанинг элементлари бўлса, бунда диққат доирасига шу каби нарсаларнинг кўпи сиғиши мумкин. Масалан, тахистоскопда алоҳида-алоҳида ҳарфлар эмас, балки уч-тўрт ҳарфлардан тузилган сўзлар кўрсатилса, саводли киши бундай сўзлардан уч-тўрттасини, яъни тўққизтадан тортиб, то ўн олтитагача ҳарфни идрок эта олади, чунки саводли кишилар айрим-айрим ҳарфларни доналаб ўқимай, балки бутун сўзларни бирданига ўқийди.
Тахистоскоп воситаси билан диққат кўлами юзасидан ўтказиладиган экспериментал текширишларда диққатнинг айрим индивидуал хусусиятлари ҳам аниқланган.
Масалан, шундай одамлар борки, уларга тахистоскопдан нима кўрсатилса, шуни ўзларидан ҳеч нарса қўшмай, аниқ идрок этадилар. Бундай одамлар «объектив» типдаги одамлардир. Яна шундай одамлар ҳам бўладики, уларга бир нарса кўрсатсанг, бунга ўзидан бошқа нарсаларни қўшиб идрок етади. Бундай одамлар «субъектив» типдаги одамлардир. Ле­кин машқ қилдириш йўли билан субъектив типдаги одамларни тахистоскопда кўрсатилган нарсани аниқ, идрок қилишига эришса бўлади.
Диққат кўламининг кенглиги аниқ идрок этиш билан бирга қўшилган тақдирдагина яхши сифатлардан ҳисобланади. Диққат кўламининг кенг бўлиши, масалан, синфда машғулотлар ўтказилаётган пайтда ўқитувчи учун зарурдир; ўқитувчи синфда ўтирган барча ўқувчиларга назар солиб туриши лозим. Лекин диққат кўламининг торлиги ҳам ҳамма вақт ёмон бўла бермайди. Фаолиятнинг айрим турларида диққат кўламининг тор бўлиши, лекин шу билан бир вақтда, чуқур ва концентрациялашган бўлиши талаб етилади. Масалан, бундай диққат одамга микроскоп билан иш қилганда зарурдир.
Диққат кўламининг физиологик асоси мия пўстида оптимал қўзғалган жойнинг кенгайиши ёки торайишидан иборат. Бунда мия пўстидаги оптимал қўзғалган жой айни вақтда таъсир қилиб турувчи бошқа қўзғатувчилар билан ҳосил қилинган қўзғалиш жараёнларининг қўшилиши туфайли кенгаяди, ички тормозланиш жараёнларининг кучайиши натижасида эса бу жой тораяди.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish