IV. НУТҚНИНГ АНАТОМИК-ФИЗИОЛОГИК АСОСЛАРИ.
Бош мия пўстидаги алоҳида марказларнинг фаолияти ва нутққа оид мускул аппарати нутқнинг анатомик-физиологик асосини ташкил қилади.
Товуш нутқининг (фонетик нутқнинг) мускул аппарати уч қисмдан – нафас олиш, овоз ва артикуляция аппаратларидан иборат. Нафас олиш аппарати диафрагмадан, ўпкадан, ўпкани, бронхни ва бўғизни ҳаракатга келтирувчи мускуллардан иборат. Нафас олиш аппаратининг вазифаси нутқ аппаратининг овоз қисмига ҳаво киритиб туришдан иборат.
О воз аппарати – нафас олинадиган бўғизнинг давоми бўлган кекирдак бўлиб, тўртта тоғайдан иборатдир.
Шу тоғайлар ўртасидаги бўшлиқда иккита горизонтал эластик мускуллар бор, бу овоз мускуллари деб аталади. Нафас бўғизидан чиқиб турган ҳаво бу мускулларни ҳаракатга келтириб, тебратиб туради.
Тоғайлар мана шундай тебраниб туриши туфайли овоз мускуллари тарангланиши ёки сусайиши мумкин: бу мускуллар бир-бирига ёпишиб ёки бир-биридан ажралиб туриши натижасида уларнинг ўртасида овоз тешиги деб аталган бўшлиқ ҳосил бўлади.
(40-расм. Бўғизнинг узунасига кесиги)
Агар овоз мускуллари таранг бўлиб турса ёки, бир-бирига яқинлашиб қолса (яъни овоз тешиги ёпилиб қолса) у ҳолда нафас йўлидан чиққан ҳаво шу тешикка кириб, овоз мускулларининг четларини тебратади, (вибрация қилади), натижада товуш ҳосил бўлади. Агар овоз мускуллари бир-бирига етарли равишда яқинлашмаган бўлса, нафас оладиган бўғиздан чиқаётган ҳавонинг овоз мускулларига енгил ишқаланиб ўтиши натижасида пичирлаган товуш ҳосил бўлади. Эркин, товушсиз нафас олинганида овоз мускуллари таранг бўлмасдан қолади, овоз тешиги эса тўла равишда очиқ бўлиб қолади.
А ртикуляция аппарати оғиз бўшлиғидан ва бурун бўшлиғидан иборатдир. Бу бўшлиқлар бўғин устидаги товушга бамисоли сайқал берувчи труба каби бир нарсадир (резонатордир).
Оғиз бўшлиғи бўғизда пайдо бўлган товушларнинг асосий резонатори бўлиб хизмат қилади. Агар товуш тўлқинлари оғиз бўшлиғи орқали ҳеч бир тусиққа учрамай ўтаётган бўлса, унли товушлар ҳосил бўлади. Унли
(41-расм Бўғизнинг кшндалангига кесиги)
товушларнинг (а, е, и, о, у) фарқи оғиз бўшлиғининг катта-кичик бўлишига ва формасининг ўзгаришига боғлиқ бўлади. оғиз бўшлиғининг формаси кўп жиҳатдан тил ва лабларнинг ҳолатига ва оғизнинг қай даражада очилишига боғлиқдир. Тил – нутқнинг энг серҳаракат органидир: тил кўтарилиши, туширилиши, олдинга чўзилиши ва орқасига қайтарилиши мумкин. Лаблар чўзилиши, чўччайтирилиши мумкин.
Ундош товушлар товуш тўлқинларининг оғиз бўшлиғидан бемалол ўтишига катта ёки кичик бирор тўсиқ пайдо бўлиши натижасида ҳосил бўлади. Бу тўсиқлар лабларни юмиш йўли билан вужудга келтирилганида п, б, м товушлари ҳосил бўлади, бу пастки лаб ва юқори тишлар билан вужудга келтирилганида ф , в товушлари ҳосил бўлади, тил ва устки тишлар билан вужудга келтирилганида т, д, н, с, з товушлари ҳосил бўлади, тил ва танглайнинг бирор қисми билан вужудга келтирилганида р, ш, к, товушлари ҳосил бўлади. Бурун бўшлиғи товушларни ҳосил қилишда турлича роль ўйнайди. Бурун бўшлиғи очиқ, ёки ёпиқ бўлишига қараб, турлича товушлар ҳосил бўлади. Агар бурун бўшлиғи ёпиқ бўлса, бурундан чиқмайдиган товушлар (а, у, ю), агар бу бўшлиқ очиқ бўлса, бурундан чиқадиган ундош товушлар (ж, н) ҳосил бўлади.
Товушлар турли равишда бир-бирига қўшилганда бўғин ва сўзлар ҳосил бўлади, сўзлардан эса гап ҳосил бўлади. Бизнинг оғзаки нутқимиз шу тариқа вужудга келади.
Нутқ ёзув воситаси билан ифодаланганда сўзларнинг товуш тузилиши ёзма, график белгилар системасига кўчирилади. Нутқнинг ёзма ифодаси қўл ва бармоқ мускуллари ёрдами. билан ҳосил қилинади. Лекин бунда ёзиш жараёни артикуляциядан ажралган ҳолда эмас, балки артикуляция асосида воқе бўлади. Ёзишнинг артикуляция билан бундай боғланганлиги савод чиқаришнинг дастлабки босқичларида айниқса сезиларли бўлади. Эндигина савод чиқараётган ўқувчи ҳар бир сўзни ёзаётганида шу сўзни албатта гапириб ёки пичирлаб айтиб туради. Ёзиш малакаси ривожланиб кетганида (автоматик тус олганида) ҳам бўғизнинг енгил ҳаракат қилиши давом этаверади, буни алоҳида асбоблар ёрдами билан қайд қилиш мумкин.(40-41 расм)
Иккинчи сигнал системасининг механизмлари тафаккурнинг асоси бўлгани каби, нутқнинг ҳам нерв-физиологик асосидир (учинчи бобга қаралсин). Ҳайвонларнинг ташқи дунё билан муносабати уларнинг фақат бевосита таассуротлари орқали воқе бўлади. Одамнинг тарихий ривожланиши натижасида эса унда «иккинчи сигнал системалари, ана шу бирламчи сигналларнинг сигналлари сўзлар тариқасида пайдо бўлди, ривожланди ва ниҳоят даражада такомиллашди». Қўзғовчи восита сифатида, сўз уч формада намоён бўлиши мумкин: 1) эшитиш органини қўзғовчи формада – эшитиладиган сўз, 2) кўриш органини қўзғовчи формада – ёзилган сўз, 3) кинэстезик қўзғовчи форма сифатида – айтилаётган ёки ёзилаётган сўз. (И.П.Павлов, Полное собрание сочинений, Т. III том, кн.2, 232-бет). Шу формалар орасида И. П. Павлов органларининг кинэстезик қўзғалиши алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди: «нутқ, аввало нутқ органларидан бош мия пастига ўтувчи маҳсус кинэстезик қўзғалишдир. Нутқ иккинчи сигналлардир, сигналларнинг сигналидир»1. Эшитилиб турган, айтилаётган ва кўриниб турган (ёзув) сўз қўзғовчи бўлибгина хизмат қилмасдан, шу билан бирга, қўзғалишга жавоб реакцияси бўлиб ҳам хизмат қилади. Бунда жавоб реакцияси бўлган сўз ўз навбатида - иккинчи сигнал системасидаги жараёнларни вужудга келтирадиган қўзғовчидир.
Қўзғовчи нутқ ва жавоб сўз реакцияси бўлган нутқ, бош мия пўстининг маҳсус участкалари билан – нутқ марказлари билан боғланган. Нутқ марказлари эшитиш маркази, ҳаракатлантириш маркази ва кўриш маркази деб уч хил марказга бўлинади.
Эшитиш маркази сўл чакканинг орқа бўлимида жойлашган. Миянинг бу участкаси эшитилган сўзларни идрок қилади, бошқаларнинг нутқини тушуниш ва ўзлаштиришни вужудга келтиради, бу марказ бузилиб қолганида нутқ чувалаб кетади, буни сенсорли афазия деб аталади. Бундай касалга дучор бўлган киши ўзгаларнинг нутқини тушунмайди: товуш ва сўзларни эшитади-ю, лекин сўзларнинг мазмунини билмайди, гапнинг маъносини тушунмайди.
Нутқнинг ҳаракатлантириш маркази чап ярим шарнинг учинчи манглай қисмида жойлашган. Бу марказ гапирувчи кишининг актив нутқини вужудга келтиради. Бу марказ бузилиб қолганида одам гапиролмайдиган бўлиб қолади. Нутқнинг бундай бузилиши ҳаракат афазияси деб аталади.
Нутқнинг кўриш маркази бош миянинг орқа қисмига жойлашган. Ёзилган хатни ўқиганда ва ёзган вақтда ёзув белгилари шу марказ туфайли идрок қилинади. Бу марказ бузилиб қолган тақдирда одам ҳарфларни танимайди, ўқий олмай қолади (алексия касаллиги), ёзолмай қолади (аграфия касаллиги).
Бироқ, академик И. П. Павловнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, бош мия пўстининг бошқа марказлари каби бу нутқ марказларининг қатъий чегаралари йўқ ва бир-биридан ажралган ҳолда ҳаракат қилмайди. Бу марказлар бир-бири билан қўшилаверади ва бир-бирининг вазифасини бажара-веради, бош мия пўстининг бошқа марказлари билан ҳам қўшилаверади. Нутқ марказлари деб ном берилган марказлар бош мия пўстнинг у ёки бу хил нутқ жараёнларида кўпроқ аҳамиятга эга бўлган участкаларидир холос. Ўзгаларнинг нутқини ва гапираётган кишининг ўз нутқини идрок қилиш бош мия пўстининг фаолиятига ва асосан, бош мия пўстининг иккинчи сигнал системаси билан боғланишларни вужудга келтирувчи қисмига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |