Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet82/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

VIII БОБ
ТАФАККУР
ТАФАККУР ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
Тафаккур - инсон ақлий фаолиятининг юксак формасидир. Тафаккур атрофидаги оламни билиш қуролидир ва инсон оқилона амалий фаолиятининг вужудга келиши учун шартдир.
Тафаккур жараёнида фикр пайдо бўлади, бу фикрлар инсоннинг онгида муҳим тушунчалар шаклини олади. Тафак­кур нутқ – тил билан чамбарчас боғланган. Инсонда тафак­кур ва нутқ бўлганлиги туфайли у ҳайвонлардан фарқ қилади ва шу сабабли у онгли мавжудотдир. Инсон ўз атрофидаги оламда бўлган буюмлар ва ҳодисаларни онгли ра­вишда идрок қилади, онгли равишда эслаб қолади ҳамда эсга туширади ва онгли равишда ҳаракат қилади.
Сезги ва идрокларга, хотира ва тасаввурларга нисбатан тафаккур одамларнинг билиш ва амалий фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга.
Чунончи, киши фикр қилиш фаолияти жараёнида ўз идроки, тасаввури ва фикрларининг тўғрилигини, аниқлигини ва ҳақиқийлигини белгилаб олади шуларнинг воқеликка мувофиқми ёки мувофиқ эмаслигини белгилаб олади.
Масалан, биз қуёшнинг ҳар кун шарқдан чиқиб, ғарбга ботаётганлигини ҳаммамиз кўрамиз (идрок қиламиз). Биз Ернинг қимирламай турганлигини, қуёш эса ер атрофида айланаётганлигини кўрамиз. Кўп асрлар давомида жуда кўп кишиларнинг қилган фикрий фаолияти натижасидагина, узоқ давом қилган кузатишлар ва тадқиқотлар натижасидагина хақиқатда қуёш ер атрофида айланмасдан, балки ер ўз ўқи атрофида ва қуёш атрофида айланаётганлиги аниқланди. Демак, қуёшнинг ҳаракати тўғрисидаги бизнинг бевосита идрокимиз воқеликка, ҳақиқат ҳолга тўғри келмас экан, воқеликнинг тўғри акс этиши, яъни ҳақиқат ҳол - бунда тафак­кур ёрдами билан аниқланди. Юқорироқ босқичларда бундай фикрлаш тафаккур жараёнларидаги ҳосил бўлган ҳукмлар ва тушунчалар уларнинг чинлигини ёки чин эмаслигини аниқлашда ифодаланади.
Воқелик тафаккурда идрок ва тасаввурлардагига қараганда чуқурроқ ва тўлароқ акс этади.
Биз сезги, идрок ва тасаввур воситаси билан билиб олишимиз мумкин бўлмаган нарса ёки ҳодисаларни, бу нарса ёки ҳодисаларнинг ҳусусиятларини, уларнинг боғланиш ва муносабатларини тафаккур воситаси билан билиб оламиз. Масалан, бизга маълумки, агар ёруғлик нури шиша призма орқали ўтказилса, бу нур спектрнинг етти рангига ажралиб кетади, бу рангларни биз идрок қиламиз (кўзимиз билан кўрамиз), лекии физикадан бизга шу нарса маълумки, бу нурлардан бўлак, яна бошқа нурлар ҳам бор. Бу нурлар, инфра-қизил ва ультрабинафша нурлар деб аталади. Бу нурларни биз кўрмаймиз, идрок қилмаймиз. Бундай нурларнииг борлиги тафаккур ёрдами билан кашф қилинган.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish