Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet52/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Сезгирликнинг ўзгариши
Қўзғалиш кучи бир хил бўлганда турли кишилар ва ҳар бир айрим одамда турли вақтда сенсор сезгирлик турлича бўлиши мумкин. Сезгирлик ўзгариб, кучайиши ёки сусайиши, ўткирланиши ёки заифланишимумкин.
Масалан, муайян қўзғовчилар таъсирида бош мия пўсти қўзғалувчанлиги ортиши муносабати билан сезгирлик кучайиши мумкин. Чунончи, морфий ва бошқа қандайдир қўзғовчи дорилар ичиш бош мия пўстидаги қўзғолувчанликни кучайтиради, айни вақтда сенсор сезгирлик кучаяди: кўриш, эшитиш сезгилари, тери сезгилари ва бошқа сезгилар одатдаги шароитдан кўра равшанроқ ўта
бошлайди. Бундай ҳодиса сенси­билизация деб аталади.
Сезгилар изма-из ўзгарганда ёки айни бир вақтда мазмуни бир хил бошқа сезгилар бўлганда қандай бўлмасин бир қўзғовчига доир сезгирлик ўзгаради. Бу ерда аввало сезгилар контрастини кўрсатиб ўтмоқ керак.
Сезгилар контрасти қарама-қарши сифатга эга бўлган аввалги ёки бир вақтдаги қўзғалиш туфайли сезгирликнинг ўзгаришидан иборат. Масалан, иссиқ, нарсани сезиш кетидан совуқда сезгирлик кучаяди. Тамомила тинч жойда товуш кучлироқ сезилади. Оқимтир фонда қора ранг қорароқ бўлиб сезилади, қорамтир фонда оч ранг янада очроқ бўлиб сезлади. Бу соҳада рус олимлари айниқса кўп ишлар қилдилар. П.П.Лазарев, К.X.Кекчеев ва бошқа олимлар товуш, ҳид, таъм, температура, оғриқ каби қўзғовчиларнинг кўриш сезгирлигига таъсир этишини ўз текширишлари билан аниқладилар. Бадан сал-пал совутилганда, паст товушлар эшитилганда кўриш сезгирлиги ошади. Айни вақтда эшитиш сезгисининг қўзғовчилари кўк ва яшил рангларга сезгирликни кучайтириб, қизил рангларга сезгирликни пасайтиради. Худди шунингдек, кўриш сезгисининг қўзғовчилари эшитиш сезгирлигини ўзгартиради. Масалан, эшитиладиган товуш ёруғликда қаттиқрок сезилади, ғира-ширада ва қоронғида эса пастроқ эшитилади.
Сенсор сезгирлик одамнинг умумий ҳолатига – тетиклигига, чарчашига, соғлигига ва касаллигига боғлиқ. Одам чарчаганда кўриш, эшитиш, туюш сезгирлиги сусайиши ҳар кимда ўз тажрибасидан маълум. Температура ошганда совуқда сез­гирлик ўткирлашади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, кўзимизнинг тўр пардасидаги колбачаларда нуқсон бўлса, ранг сезгирлиги сусаяди ёки бутунлай йўқолади, тўр парданииг таёқчаларида нуқсон бўлса, одам шапкўр бўлиб қолади.
Сезги органларидан биронтаси заифлашса ёки бутунлай ишламаса, заруратга қараб бошқа органларнинг сезгирлиги кучлироқ, ўса бошлайди. Масалан, кўрларда эшитиш, туюш ва мускул-ҳаракат сезгирлиги; кар-соқовларда кўриш, туюш ва мускул-ҳаракат сезгирлиги; кўр-кар-соқовларда туюш, мускул-ҳаракат ва ҳид сезгирлиги кучлироқ ўсган бўлади.
Сезгирлик даражаси идрок қилишдаги эътибор ва ҳавасга ҳам анчагина боғлиқ. Идрок қилинадиган нарсаларнинг айрим сифатларига зўр ҳавас ва эътибор билан қаралса, одатда, тегишли органларнинг сезгирлиги ҳам ортади, сезгирликнинг ўзгаришида одамнинг турмуш тажрибаси ва аввало касби катта аҳамиятга эгадир. Масалан, музикачилар товушнинг салгина ўзгаришларини ҳам сезадилар, рассомлар ранг ва тусларнинг салгина ўзгаришини ҳам дарров сезадилар. Шлифовка қилувчиларда туюш сезгирлиги жуда кучли бўлади.
Температуранинг бир градус фарқини ҳам қўл тегизиб биладиган кишилар бор. Тажрибали мутаҳассислар (дегустаторлар) вино, чой, атирнинг ҳар хил сортларини ипидан игнасигача бехато ажратиб беришади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish