Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet45/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Эшитиш сезгилари
Эшитиш сезгилари товушларни сезишдан иборатдир. Товушлар музикавий товушларга (ашула товуши, чолғу асбобларининг товуши) ва шовқинли товушларга (тарақ-туруқ, тарс-турс, шарақ-шуруқ, тақир-туқур ва бошқа шу каби товушларга) бўлинади.
Товушлар оддий ва мураккаб товушларга ҳам бўлинади.
Оддий товушлар тонлар (ёки микротовушлар) деб аталади масалан, камертонни жаранглатганимизда тонни сезамиз. Охангли товушлар мураккаб товуш бўлиб, улар бир неча тондан таркиб топади. Шу тонлардан бири асосий тон бўлиб, товушнинг баландлигини ва кучини белгилаб беради, бошқалари бирга қўшилувчи товушлар бўлиб, обертонлар деб аталади. Обертонлар турли асбоблардан, масалан, роял, скрипка, гитарадан чиқадиган бир хил баландликдаги товушларнинг ўзига хослигини белгилайди. Товушларнинг ана шу тариқа ўзига хослиги тембр деб аталади.
Нутқ товушлари оҳангли товушлар (асосан, унли товушлар) билан шовқинлардан иборат (шовқинларда ундош товушлар кўпроқ бўлади).
Эшитиш сезгилари органи қулоқ бўлиб, у уч қисмдан: ташқи қулоқ, ўрта қулоқ ва ички қулоқдан иборатдир.
Ташқи қулоқ – қулоқ супраси билан эшитув йўлидаи иборат. Ташқи қулоқ ҳаво тўлқинларини йиғувчи карнай деса бўлади. Ташқи қулоқ билан ўрта қулоқ ўртасида бир парда бор, у ноғора парда ёки ўрта қулоқ пардаси деб аталади. Ўрта қулоқ–ноғора парда ва унга ёпишган учта суякча: болғача сандон ва узангидан иборат. Ноғора парда, шунингдек, унга ёпишувчи суякчалар (болғача, сандон ва узанги) ҳаво тебранишларини ички қулоқка ўтказади. ўрта қулоқ маҳсус канал (Евстахий найи) ёрдами билан оғиз бўшлиғига ва бурун бўшлиғига туташган.
Ички қулоқ ёки қулоқ лабиранти ўзаро бирлашган учта бўлакдан иборат. Ички қулоқнинг юқори қисми учта ярим жойга каналдан, ўрта қисми камерадан (у ички қулоқ дахлизи деб аталади) ва пастки қисми чиғаноғдан иборат, ички қулоқнинг учала бўлими эндолимфа номли маҳсус суюқлик билан тўла. Ички қулоқнинг асосий қисми чиғаноғидир. Чиғаноқнинг ичида Кортий органи деб аталадиган бўлакча бор. Бу орган гумбаз шаклида бўлиб, унинг негизида асосий мембрана бор. Мембрана – узунлиги секин-аста қисқариб борувчи эластик толалардан иборат. Бу толалар арфа ёки фортепианонинг таранг тортилган торларига ўхшайди. Асосий мембранани юқори томондан маҳсус таёқчасимон ҳужайралар беркитиб туради, бу ҳужайралар Кортий дуралари деб аталади. Асосий мембрананинг толалари эндолимфага энг ингичка қиллари ботиб турадиган маҳсус ҳужайралар ёрдами билан Кортий дуралари орқали эшитиш нервига боғланади. Эшитиш марказлари бош мия пўстининг чакка бўлагидадир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish