Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet162/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Малаканинг юксалиши ва пасайиши
Ҳосил қилинган малакалар, қўлланиши ва такрорланишига қараб, юксалиши ёки пасайиши мумкин.
Қайси бир малака фаолиятда қанча кўп қўлланилса ва туришда қанча кўп такрорланса, у шунчалик мустаҳкам ва автоматлашган бўла боради. Масалан, ҳаммага маълумки, ёзиш малакаси жуда мустаҳкамланиб ва автоматлашиб кетгани туфайли, киши ҳаттоки баъзан бир грамматика қоидаларини эсидан чиқариб қўйса ҳам, бари бир, тўғри ёза беради. Малака ва одатларнинг юксалиши бу малака ҳамда одатларнинг жуда ҳам такомиллашуви ва автоматланишидадир, Бу эса фаолиятнинг муваффақиятини таъминлайди. Агар ҳосил қилинган малакалар узоқ вақт давомида қўлланилмаса улар сўна бошлайди, яъни пасая бошлайди.
Малакалар пасайишининг нерв-физиологик асоси ички (ёки шартли) тормозланиш, яъни амалий иш билан мустаҳкамланмаган муваққат боғланишларнииг сўнишидир.
Малакаларнинг сўниши аввало шунда кўринадики, бун­да автоматик ҳаракатлар секинлаша боради ва бу ҳаракатларда янглиш ва хатолар рўй бера бошлайди. Сўнгра мала­каларнинг сўниши автоматлашган ҳаракатларнинг йўқолишида кўринади, буни деавтоматизация дейилади, яъни илгари автоматлашган ҳаракатларни бажариш энди яна ўйлашни ва маҳсус қаратилган диққатнинг, онг назоратининг бўлишини талаб қиладиган бўлиб қолади.
Ниҳоят, малакаларнинг сўниши уларни батамом эсдан чиқариб юборишда кўринади. Киши бир қанча вақтдан сўнг лозим бўлиб қолган шароитда қачонлардир малака сифатида ўзлаштирилган ҳаракатларидан фойдалана олмай қолади.
Масалан, агар музикачи бир неча йиллар давомида музика асбобида машқ қилмаган бўлса, унинг музикавий малакалари маълум даражада сўниб қолиши мумкин. Ҳосил қилинган ҳунар малакаларини амалда қўлланилмаса, маъ­лум вақтдан сўнг улар ҳам сусайиб ва йўқолиб кетади. Маъ­лумки, биринчи синф ўқувчилари орасидан ёзги каникул пайтида ҳеч нарса ўқимаган ва ҳеч нарса ёзмаган болалар янги ўқув йилининг бошида аввалги ўқув йилининг охирги даврларига қараганда, секинроқ, ўқийдилар ва секинроқ ёзадилар ҳамда кўпроқ хатоларга йўл қўйиб юборадилар.
Шунинг учун, ўз касбларида малака хусусан катта ўрин оладиган кишилар вақтинча ишламай турган пайтларида машқ қилиб туришлари лозим. Учувчилар ҳам, пианистлар ҳам, спортсменлар ҳам шу тариқа машқ қилиб турадилар. Ана шунинг учун ўқувчилар ҳам, машшоқлар ҳам, спортчилар ҳам доим машқ қилиб турадилар. Умуман, исталган соҳанинг мутахассислари ўз малакаларини тегишли юксакликда сақлаб туриш учун муттасил машқ қилиб туришлари керак.
Малакаларнинг пасайиши фақат вақтгагина боғлиқ бўлиб қолмай, балки бир қатор бошқа сабабларга ҳам боғлиқдир. Узоқ давом этган толиқиш, кучли кечинмалар ва ўз кучига ишонмаслик натижасида малакалар бузилиши ва пасайиши мумкин. Баъзи бир асабий касалликлар ҳам мала­каларни пасайтириб ёки бузиб юборади.
Бир қатор ҳаракатлар ва турли усулларни талаб қиладиган мураккаб малакалар айниқса тезда пасаяди ва бузилади. Яхши мустаҳкамланган малакалар узоқ сақланиб қолади. Маълумки, болаликда ҳосил қилинган малакалар пухта эсда қолади ва энг барқарор малакалар бўлиб қолади,
Аммо шуни назарда тутиш керакки, малаканннг пасайиши баъзи ҳоллардагина батамом йўқолиб кетиш даражасигача етиши мумкин. Малака бузилганда ёки уни эсдан чиқариб юборилганда, одатда, ундан баъзи бир «излар» қолади, Мана шу қолган излар туфайли, малака қайта тикланиши мумкин.
Малаканинг қайта тикланиши учун ҳам машқ қилиш керак бўлади. Тўғри малакани дастлаб ҳосил қилиш ва мустаҳкамлашга нисбатан уни қайта тиклашда анча кам машқ талаб қилинади. Бу ҳолат шуни кўрсатадики, ҳосил қилинган малака из қолдирмасдан йўқолиб кетмайди.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish