Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet12/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Сўраш ва суҳбат методи.
Сўраш ва суҳбат методи психик ҳодисаларнинг асосан ички, субъектив томонини текшириш учун қўлланилади.
Бу методда тадқиқотлар тахминан қуйидагича ўтказилади. Тадқиқотчи психик ҳаёт ҳодисаларининг биронтасини, масалан, одамда шодлик ҳисси субъектив равишда қандай кечишини, поэтик ижодиёт жараёни қандай боришини, иродага боғлиқ ҳаракатларда қарор қабул қилиш жараёни қандай рўй беришини, бирон масалани ечганда тафаккур жараёни қандай боришини ва шунга ўхшаш ҳодисаларни текширишни олдиндан вазифа қилиб қўяди, тадқиқотчи суҳбат вақтида текширилувчи кишига берадиган саволларни олдиндан белгилаб олади. Саволлар шундай тартиб билан танлаб олинадики, текширилувчи кишида қайси кечинмалар ва онг жараёнларини ўрганиш керак бўлса, у ўз жавобларида худди ўша кечинмаларни ва ўша онг жараёнларини ойдинлаштириб берсин.
Текширишнинг қандай боришига ва текширилувчи кишининг индивидуал ҳусусиятларига қараб, суҳбат вақтида са­волларни ўзгартириш, тўлдириш, бошқача қилиб бериш мум­кин. Бу вақтда тадқиқотчи текширилувчи кишини кузатиб, масалан, нутқининг ҳусусиятларини, мимикасини ва шунга ўхшаш хислатларини қайд қилиб туради.
Сўраш ва суҳбат методи ўз-ўзини кузатиш методи билан ташқи кузатиш методининг қўшилишидан иборат.
Бу ерда ўз-ўзини кузатиш шунда намоён бўладики, тадқиқотчи текширилувчи кишига саволлар бериб, унинг ўз ички онгини чуқурроқ билиб олишга мажбур этади. Текширилувчи киши тадқиқотчининг топшириқларига мувофиқ ва тадқиқотчининг ёрдами билан (саволлар усталик билан берилганда) ўзининг ички ҳолатларини очиб ташлаб, тавсия этади ва нутқида ифодалайди, сўзлар билан жавоб қайтаради.
Ташқи кузатиш шунда намоён бўладики тадқиқотчи онг жараёнларини ўзи устида эмас, балки бошқа кишилар устида текширади. Психик ҳаёт ҳодисаларидан биттасини текшириш учун бир киши билан эмас, балки бир неча киши, баъзан эса кўплаб кишилар сўраш ва сўзлаш методи билан текширилгани учун объектив хулоса чиқарилади. Текширилувчи кишилардан биронтасининг сўз билан қайтарган жавобларини бошқаларининг қайтарган жавобларига солиштириб, таққослаб, текшириш мумкин.
Суҳбат методининг камчиликлари ҳақида гапирганда, одатда, бу методдан фойдаланишда тадқиқотчининг таъсири бўлиши мумкин деб айтадилар. Тадқиқотчининг таъсири бўлиши мумкинлигини, албатта, ҳисобга олиш ва текширишнинг бошларидаёқ бунга йўл қўймаслик керак. Бунинг учун саволлар шундай берилиши керакки, уларда қандай бўлмасин муайян жавобга ишора ҳам қолмасин. Бундан ташқари, саволлар шундай берилиши керакки, текширилувчи кишининг бир саволга қайтарган жавобларини бошқа саволга қайтарилган жавоблар билан назорат қилиш мумкин бўлсин.
Суҳбатни ўзига хос терговга айлантириб юбормаслик керак. Суҳбат самимий, бемалол бўлиши, текширилувчи кишиларнинг психик ҳолатига зўр келмаслиги керак.
Суҳбат одам психик ҳаётининг бевосита кузатиш ва экспериментда аниқлаб бўлмайдиган процесс ва ҳоллари ҳақида маълумот олишга ёрдам берадиган бирдан-бир методдир, дейиш мумкин. Масалан, космосга парвоз қилиш вақтида одамнинг психик фаолият ҳусусиятлари ҳақида билим олмоқ учун тадқиқотчи космонавтларнинг ўзи билан суҳбат қилиши керак.
Суҳбат методи шахснинг индивидуал ҳусусиятларини (эътиқодлари, ҳаваслари, жамоага муносабати, ўз вазифаларини тушуниш) текширишда, шахснинг ҳаёти ва фаолиятидаги маҳсус воқеалар, қаҳрамонлик, ижодий мақом ва шунга ўхшашларни текширишда қўлланилади.
Бу метод ўқитиш ва тарбиялашнинг психик асосларини текширишда, масалан, болаларнинг китобхонликка ҳавасини, айрим дарсларга муносабатини текширишда, ўқувчиларнинг уйга берилган топшириқларни бажаришда хотирада қолдириш усулларини, айрим ўқувчиларнинг дарсларни суст ўзлаштириш сабабларини аниқлашда қўлланилади.
Ҳозир суҳбат методи психологияда жуда кенг қўлланилади, жумладан педагогик психология, меҳнат психологияси, ижодиёт психологияси, космик психологияда суҳбат методидан фойдаланилади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish