Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet8/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

V. ПСИХОЛОГИЯ МЕТОДЛАРИ
Психологияда текшириладиган психик ҳаёт ҳодисалари жуда хилма-хил ва мураккаб ҳодисалардир. Бу ҳодисалар қандай методлар билан, яъни қайси йўллар билан, қандай усуллар билан текширилади, деган савол туғилади.
Психологияда чинаккам илмий билимга эга бўлмоқ учун психикани текшириш методларини билиш ва шу методлардан фойдалана билиш керак. Ҳар бир педагог кишилар психикасини текшириш учун лоақал энг оддий усулларни билиши лозим.
Хар бир фан каби психология ҳам психик (руҳий) ҳаёт ҳодисаларини чинаккамига илмий асосда билиб олиш учун қуйидаги талабларига амал қилиш лозим:
Текшириладиган ҳар бир психик ҳодисага бошқа ҳодисалар билан боғланган деб қаралиши зарур. Масалан, психик ҳодисанинг унинг нерв физиологик асосдан ажратиб ўрганиш ярамайди, хотирани тафаккур, диққат ва умуман шахсдан ажратиб ўрганиш ярамайди ва ҳоказо.
Ҳар бир психик ҳодиса ва умуман шахс вужудга келиш, тараққий этиш ва ўзгариш жараёнида кўздан кечирилиши зарур. Шунинг учун, масалан, болалар ва ўсмирлар психикасининг тараққиёт қонунларини билмасдан туриб, вояга етган одам психикасининг етарлича яхши билиб бўлмайди.
Психик ҳаёт ҳодисаларнинг уларнинг тараққиёт жараёнидан ўрганганда миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтишини ва бир сифат ҳолатининг иккинчи сифат ҳолатига ўтишини кўздан кечирмоқ керак. Масалан, одам психикасининг тараққий этишини ўргана туриб, билим олиш ва тўплаш жараёнида одамнинг билиш қобилиятлари: хотираси, тафаккури ва нутқи, мушоҳадакорлиги сифат жиҳатидан ўзгаришни кўрсатиб берса бўлади. Одам онги унинг тарихий тараққиётида шаклланади. Ҳозирги мустақиллик шароитида миллий онгнинг шаклланишига тааллуқли умумий илмий қонуниятларни излаш, янгича тафаккур қилиш ва дунёқарашни шакллантириш миллий мафкура ва миллий ғояни шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Одамнинг теварак атрофдаги воқеъликни билиши кузатишдан, тажрибадан бошланади. Шу сабабли, илмий психология ҳам ўз мавзуини ўрганишни тажрибадан, психик ҳаёт фактларини аниқлаш, тасвир этиш ва таҳлил қилишдан бошлаши лозим. Сўнгра, аниқланган ва таҳлил қилинган фактлар асосида, психик ҳаёт қонуниятларини очиб, тегишли назарий ва амалий хулосалар чиқарилиши лозим.
Ҳар бир фандаги каби психологияда ҳам тажриба, кузатиш ва эксперимент шаклида қўлланилади. Кузатиш ва экспериментдан ташқари, илмий текширишнинг бошқа маҳсус медотлари: суҳбат методи, биография методи, солиштирма тарихий метод ва бошқа методлар ҳам қўлланилади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish